Levi’s бренди ҳинд актрисаси Дипика Падуконе билан ҳамкорлик қилди.
Коллаборация асосида тақдим қилинган коллекцияда брендга хос классика ва актриса маъқул биладиган услуб умумлашмасини кўриш мумкин. Ундан спорт услубидаги кийимлар, сунъий чармдан ишланган шим ва oversize услубидаги кофталар ўрин олган.
Шунингдек, тўпламдан преппи услубидаги узун куртка, спорт костюми, топлар, джинси комбинезон ва 70 йилларга хос джинси шимлар ўрин олган.
Джинсидан тикилган куртка билан кенг бичимли кофталарни мослаб, ўзига хос услуб яратиш, шунингдек, органзадан ишланган топ, футболка ва худи билан ноодатий образ яратиш мумкин.
Изоҳ (0)