• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қўшни ингуш халқини «бир ҳовуч провокаторларни» тўхтатишга чақирди

    Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қўшни ингуш халқи вакилларини миллатчилик қилишга уринаётган бир гуруҳ провокаторларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг « ВКонтакте» ижтимоий тармоғида ёзган, дея хабар берди «РБК».

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Мен қардош халқни миллатчилик картасини ўйнашга уринаётган ‘бир ҳовуч провокаторларни’ тўхтатишга чақирдим. Қолаверса, бу масала бир марта ва бутунлай ёпилган ҳамда қонун ҳужжатларига тўлиқ мос келади», — деди у.

    Қодиров Чеченистон ва Ингушетия чегарасида қурилиш ишлари олиб борилгани, бу вақтда Фортанга тоғ дарёсининг ўзани ўзгартирилгани ҳақидаги маълумотга шундай муносабат билдирди.

    Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Ингушетиядаги Сунженский туманининг Чеченистон билан чегарадош Даттих қишлоқ посёлкасида оғир техника таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Амалга оширилаётган ишлар акс этган видеони ҳам жойлаган фойдаланувчилардан бири бўлаётган воқеани «қўшниларнинг навбатдаги провокацияси» деб атаган.

    Чеченистон парламенти раиси Магомед Даудов Instagram’даги жонли эфирда дарё қирғоғидаги ишлар Ингушетия билан чегара чизиғига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаслигини айтди.

    «Ингушетия» интернет-газетасининг ёзишича, Сунженский тумани ҳокими қурилиш ишлари ҳақида хабар топиб, зудлик билан ўша жойга борган. Қурилиш кетаётгани айтилган жойга етиб келган туман раҳбари Магомед Дзейтов у ерда техника ва ишчилар йўқлигини, бироқ техника ишининг излари ҳамда Фортанга дарёсининг ўзани ўзгаргани кўриниб турганини аниқлади.

    Текширувдан сўнг Дзейтов Чеченистоннинг Серноводск тумани раҳбари Исмоил Исроилов билан учрашди. «Исроилов ‘Чеченавтодор’ компаниясининг уқувсиз ишчилари томонидан жарлик четидаги йўл тўсиғини бетон билан тўлдириш бўйича иш олиб борилганини, бунинг доирасида дарё ўзани ўзгартирилганини айтди», — дейилади Сунженский тумани маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

    Хабарда таъкидланишича, Исроилов яқин орада дарё аввалги ўзанига қайтарилишига, шунингдек, ҳеч қандай ҳудудий ўзгаришлар режалаштирилмаганига ишонтирган. Бундан ташқари, Серноводск тумани раҳбари келажакда барча ишлар фақат Ингуш томони билан келишилганидан кейин амалга оширилишини айтган.

    Чеченистон ва Ингушетия ўртасидаги чегара ҳудудлари учун можаро СССР парчаланганидан кейин бошланган, чунки республикалар ўртасидаги чегара аниқ белгиланмасдан, улар ягона Чечен-Ингуш АССР таркибида эди. 1990 йилларда Ингушетия ва Чеченистон Сунженский ва Малгобек туманлари устида ҳудудий баҳс бошлади.

    1993 йилда Жохар Дудаев ( 1991 йилда «Чеченистон Ичкерия Республикаси»ни эълон қилган ва 1996 йилда Россия федерал қўшинлари томонидан йўқ қилинган чечен террорчиларининг етакчиларидан бири) ва Ингушетия раҳбари Руслан Аушев шартнома имзолаган, унга кўра Сунженский тумани Ингушетияга ўтади, ундаги Серноводск ва Ассиновская аҳоли пунктлари бундан мустасно.

    2012 йилда Чеченистонда республикалар ўртасидаги «маъмурий чегарани аниқлаштириш ва келишиш» учун комиссия тузилди. Янги ҳужжатга кўра, Ингушетиянинг Сунженский тумани бир қисмида жойлашган тоғли ва ўрмонли ҳудуд Чеченистонга, Чеченистоннинг Надтеречний туманидаги худди шундай ҳудуд эса Ингушетияга ўтган.

    2018 йил сентябрь ойида республикалар раҳбарлари Рамзан Қодиров ва Юнусбек Евкуров икки туман ўртасидаги чегара тўғрисида келишиб олди ва битим имзолади. Шундан сўнг Ингушетияда келишувга қарши қатор митинглар бўлиб ўтди. Улар референдум ёрдамида чегара ҳақидаги қарорга қарши чиқишга уринди, бироқ республика сайлов комиссияси аризани рад этди. 2019 йил июнь ойида Евкуров республика раҳбари лавозимидан кетди, кейинроқ Россия Конституциявий суди чегара ҳақидаги қарорни қонуний деб тан олди.

    Мавзуга доир:

    • «Биз келгинди эмасмиз. Ўз уйимиздамиз». Рамзан Қодиров Янги Москвадаги муштлашувда кавказликларни айблаган ОАВни танқид қилди
    • Путин Рамзан Қодировни навбатдаги орден билан тақдирлади
    • Рамзан Қодиров сайловда 99,7 фоиз овоз тўплаб, жаҳон рекордини ўрнатди

    14.11.2021, 23:13   Изоҳ (0)   31934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эквадор қамоқхонасида юз берган тўқнашувларда қарийб 70 киши ҳалок бўлди (фото)

    14.11.2021, 22:12

    Хакерлар ФҚБнинг электрон почта тизимини бузиб кирди. Ундан 100 минг кишига огоҳлантирувчи хат жўнатилган

    14.11.2021, 21:11

    Сьерра-Леонеда бензовоз портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 144 кишига етди

    14.11.2021, 16:12

    Тухум, чигиртка, масхарабоз. Сальвадор Дали, Уолт Дисней, Стивен Кинг каби машҳурлар фобияси

    14.11.2021, 14:14

    Европада қочоқлар билан боғлиқ вазият учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда

    13.11.2021, 17:06

    Байден Эрондан нефть харид қилмаслик учун дунёда етарлича захира борлигини маълум қилди

    13.11.2021, 13:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.