Вринкл лақабли ўрдак ҳар йили Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган марафонда иштирок этади. Ғаройиб ўрдакнинг югуриши акс этган видео TikTok’да 6,7 миллион марта томоша қилиниб, 1,5 миллион марта лайк босилган.
Ўрдак бутун масофани босиб ўтмаганига қарамай, марафон юлдузи бўлган.
Махсус пойабзалда югурган ўрдакка эътибор қаратган Adidas вакиллари янги кроссовка ишлаб чиқариш учун пойабзални дизайнерларга кўрсатишини айтиб, изоҳ қолдирган. Эгаси эса кўплаб буюртма келиб тушаётгани ва шу сабаб ҳам ҳомий қидираётганларини ёзиб қолдирган. Ўрдакнинг аккаунтидаги видеоларни томоша қилиб, уни марафондан аввал яхшилаб тайёрланганини билса бўлади. Эгаси Вринкл номидан очилган саҳифага ўрдакнинг турли жойларда югураётгани акс этган видеоларни жойлаб келади.
Изоҳ (0)