Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Янги зеландиялик блогер Лиам Томпсон кексайгани туфайли зинапояга чиқишда қийналадиган Фродо лақабли мушуги учун лифт ясаб берди. Буни Томпсон ўзининг YouTube каналига жойлаштирган видео орқали маълум қилди, деб ёзади Esquire.

Фото: Esquire

Фото: Esquire

Блогернинг айтишича, унинг 20 ёшли мушуги аввалгидек ҳаракатчан эмас, лекин барибир уйдан чиқиб, иссиқ кунларда ҳовузда сузишни яхши кўради. Фродонинг зинапоядан тушишини осонлаштириш учун у лифт ясади.

Лифтни ясаш учун тўрт кун сарфлади. Бунинг учун у бошқа нарсалар қаторида ҳаракатланадиган эшик ва фанерадан фойдаланди. Блогер материалларни арралади, силлиқлади ва тайёр бўлгандан сўнг лифтни юмшоқ ўйинчоқда синаб кўрди. Лифт текширувдан ўтгач, Фродонинг ўзи ҳам ундан муваффақиятли фойдаланди.

Видео YouTube’да деярли 690 минг марта кўрилган. Томпсоннинг канали 1,86 миллион обуначига эга.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қирғизистон
“Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 
Маҳаллий
Андижонда ўғли ўлдириб, каналга ташлаб юборилган отанинг мурдаси Фарғонадан топилди