• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 2022 йилда Ўзбекистонда ўтказилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ташаббуси билан тадбир Истанбулдан жануби-шарқда жойлашган ҳамда Туркия учун тарихий аҳамиятга эга бўлган Демократия ва эркинлик оролида бўлиб ўтди.

    Кенгаш мажлисида, шунингдек, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан қатнашди.

    Саммит кун тартибига мувофиқ, савдо, инвестициялар, «яшил» иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, таълим ва маданият соҳаларидаги кўп қиррали муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев ўз нутқининг аввалида Ўзбекистон Туркий Кенгаш номини «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартириш ҳамда Туркманистонга ташкилотда кузатувчи мақомини бериш тўғрисидаги тарихий қарорларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Бу муҳим қадамлар ташкилот фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, унинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини ошириши қайд этилди.

    Ҳозирги вақтда дунёда юз бераётган шиддатли жараёнлар, турли таҳдид ва хатарлар, пандемия синовлари, озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгариши ва экология билан боғлиқ муаммолар ташкилотга аъзо давлатлар олдига янги долзарб вазифаларни қўяётгани таъкидланди.

    Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбари мамлакатлар ҳамкорлигининг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва ташкилотни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқалари кенгайиши учун қулай ва жозибадор шароитлар яратиш бош устувор вазифа экани кўрсатиб ўтилди.

    Охирги йилларда Ўзбекистоннинг қардош мамлакатлар билан умумий товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ошгани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, бу кўрсаткич мавжуд имкониятлар даражасида эмас. Таҳлилларга кўра, 2020 йилда Кенгашга аъзо давлатларнинг жами импорти 420 миллиард долларга тенг бўлган, улар ўртасидаги ўзаро маҳсулот етказиб бериш ҳажми эса 21 миллиард долларни ташкил этган.

    Шу боис, учинчи давлатларнинг маҳсулотларини ташкилотга аъзо мамлакатларда ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар ҳисобидан қоплаш энг долзарб вазифа экани қайд этилди.

    Бу борада мавжуд имкониятларни ҳар томонлама ўрганиш мақсадида Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги тадқиқот марказини ташкил этиш таклифи билдирилди. Ушбу марказ савдо тўсиқларини бартараф этиш, электрон тижоратни кенг жорий қилиш, экспорт-импорт ҳажмини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон Президенти транспорт ва транзит соҳаларини ривожлантириш ҳамкорликнинг муҳим йўналиши экани, Ташкилотдаги мамлакатларнинг савдо-иқтисодий шериклиги кенгайишига хизмат қилишини таъкидлади.

    Бугунги вазият Хитойдан Европагача мамлакатлар ҳудудлари орқали ўтган трансқитъавий транспорт йўлакларини янада ривожлантириш ва янгиларини яратишни тақозо этмоқда.

    Бу борада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Туркий давлатлар ташкилотининг транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик дастури»ни ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

    Шавкат Мирзиёев саноат кооперациясини кучайтиришга чақирди. Бу борада қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун аъзо давлатлардаги ихтисослашган ташкилотлар негизида Инжиниринг ва технологиялар марказлари ташкил этиш таклифи билдирилди. Келгуси йили Ўзбекистон Туркий давлатлар саноат ҳафталигини ўтказишга тайёр экани маълум қилинди.

    Кенгашнинг мазкур саммити учун «Рақамли асрда яшил технологиялар ва ‘ақлли’ шаҳарлар» мавзуси танланганини ҳисобга олиб, Президентимиз «ақлли» шаҳарларни яратишда тажриба алмашиш ва инновацияларни трансфер қилиш мақсадида экспертлар ва IТ-мутахассислар учун доимий платформани ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Бу борада илк қадам сифатида 2022 йилда экспертлар конференциясини ўтказиш таклиф қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев ўз нутқида иқлим ўзгариши, унинг Ташкилот мамлакатларига таъсирини юмшатиш масаласи ва Орол денгизининг қуриши келтириб чиқараётган муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди. Экологик ҳалокатларнинг салбий оқибатларини юмшатиш, улар тарқалишининг олдини олиш учун Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда Туркий мамлакатларнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тузилмасини тузиш, унинг қароргоҳини эса Оролбўйининг экологик фожиадан энг кўп жабр кўрган туманларидан бирида жойлаштириш ғоясини илгари сурди.

    Ўзбекистон Президенти туризмни ривожлантириш мавзусига алоҳида урғу бериб, «Туркий дунё туризми» ва «Табаррук зиёрат» лойиҳаларини амалга ошириш, ҳунармандчилик кўргазмалари ва этноспорт мусобақаларини ўтказиш, маданий мерос объектларини сақлаш ва тиклаш масалалари, соҳадаги ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини қамраб олган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни таклиф қилди.

    Давлат раҳбари бу галги саммит давомида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингани учун миннатдорлик билдириб, ташкилотга аъзо мамлакатлар фондларида сақланаётган нодир асарларни тадқиқ ва таржима қилиш, уларнинг ягона электрон базасини яратиш муҳимлигини таъкидлади.

    Биргина Ўзбекистон фондларида ташкилот мамлакатларининг муштарак тарихи ва маданиятига алоқадор 200 мингдан ортиқ ноёб қўлёзма асарлар сақланмоқда. Шу муносабат билан Туркий тилли давлатларнинг тарихий, илмий ва маданий меросини ўрганиш тадқиқот марказини ташкил этиш таклиф қилинди.

    Ёшлар ташкилотга аъзо мамлакатлар аҳолисининг катта қисмини ташкил этаётгани, ёш авлоднинг халқларимиз ҳаёти ва тақдиридаги, ўзаро муносабатларимиз ривожидаги ўрни тобора ортиб бораётгани қайд этилди.

    Ўзбекистон етакчиси ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, креатив ғоя ва лойиҳаларини рағбатлантириш, миллий қадриятларимизга ёт бўлган таъсирлардан асраб-авайлаш барчамизнинг асосий вазифалардан бири эканини таъкидлади.

    Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари 2022 йилни Туркий дунёда «Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Унинг доирасида биргаликда аниқ чора-тадбирлардан иборат қўшма дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мазкур масалани навбатдаги саммит кун тартибининг асосий мавзуси этиб белгилаш таклиф этилди.

    Шавкат Мирзиёев ўз нутқида барчанинг эътибори марказида турган Афғонистондаги ҳозирги мураккаб вазиятга тўхталди.

    «Ушбу мамлакатнинг гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир.

    Афғонистоннинг янги ҳукумати билан мулоқотларда ёндашувларимиз умумий ва якдил бўлиши лозим», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Саммит якунида ташкилотга раислик Озарбайжонга ўтиши ва Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказилиши тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди.

    Давлат раҳбарлари 10 дан ортиқ ҳужжат, саммитнинг якуний декларациясини, «Туркий дунё нигоҳи – 2040» дастурий ҳужжати ва кун тартибига киритилган бошқа қарорларни имзоладилар.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун Истанбул шаҳрига келди. У ерда давлат раҳбари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.

    Шунингдек, Президент 12 ноябрь куни Истанбулда Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан ҳар икки давлат ўртасидаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Мулоқотда Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳасини жадал илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Бундан ташқари, бугун саммит доирасида Туркий кенгаш котибиятининг янги биноси олдида байроқ кўтариш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Венгрия, Туркманистон ва ташкилотнинг байроқлари кўтарилди.

    12.11.2021, 22:13   Изоҳ (0)   26109
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Муфаса» номи билан танилган блогер унга турмушга чиқишга рози бўлмаган журналист аёлга кислота сепиб юбориш билан таҳдид қилгани айтилмоқда

    12.11.2021, 21:58

    Қашқадарёда тўрт хотинли эркак, икки хотинининг қотилига айланди. Сўнгги қотиллик ҳақида эркакнинг 15 ёшли қизи хабар берди

    12.11.2021, 21:27

    Фото: Президент топшириғига кўра дарахт экаётган фарғоналик ҳокимлар

    12.11.2021, 21:10

    Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши номи Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартирилади

    12.11.2021, 20:57

    Ўзбекистонда 2022 йилда Туркий давлатлар саноат ҳафталиги ўтказилади

    12.11.2021, 20:26

    «Афғонистонни террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир» — Шавкат Мирзиёев

    12.11.2021, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради (видео)

    Ўзбекистон | 19 июн, 17:35

    Аттестациядаги қинғирликлар: 200 дан ортиқ номзодлар синовлардан четлаштирилган

    Ўзбекистон | 19 июн, 17:30

    АҚШ Яқин Шарқдаги базаларидан самолёт ва кемаларни кўчирди

    Дунё | 19 июн, 17:20

    Фото ва видеоларни ўчирмасдан телефон хотирасини бўшатишнинг 5 ишончли усули

    Маслаҳатлар | 19 июн, 17:10

    Тошкентдан учадиган барча чартер рейслар “Тошкент—Шарқий” аэропортига кўчирилади

    Ўзбекистон | 19 июн, 17:00

    Дунёнинг энг бой ва нуфузли блогерлари рўйхати эълон қилинди

    Шоу-бизнес | 19 июн, 16:55

    Тўртта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июн, 16:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.