Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Греция бош вазири Кириакос Мициотакис Буюк Британиядан бир қисми Лондонда сақланаётган Парфенон ҳайкалларини қайтаришни талаб қилди. Бу ҳақда у ЮНЕСКОнинг ташкил этилганига 75 йил тўлиши муносабати билан Парижда ўтказилган тадбирда маълум қилган, деб хабар беради «РБК».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Лондонда сақланаётган Парфенон ҳайкаллари Афинадаги коллекциянинг катта қисми билан бирлаштирилиши лозим деб ҳисоблайман», — дейди Мициотакис.

Парфенон (грекча — «бокира қиз») — Акрополдаги (Афина) маъбуда Афина ибодатхонаси, юнон меъморчилиги санъатининг улкан ёдгорлиги ҳисобланади. У милоддан аввалги 447—438 йилларда Иктин ва Калликрат томонидан қурилган бўлиб, ибодатхонада катта селлалар (диний ҳайкаллар учун хоналар) ва кичик хоналар (худди ибодатхона каби «Парфенон» деб номланган) мавжуд — улар хазина сақлаш учун мўлжалланган.

Маълумот учун, Буюк Британияда Парфеноннинг метоплари ва ҳайкаллари, «Панафинея ўйинлари» рельефли фризи, Афинадаги Ника ибодатхонасидан олинган фриз плиталари, Эрехтеён карятидларидан бири (тўсинли томларни кўтариб турувчи аёл қиёфасидаги ҳайкал-устун) ва Дионис ҳайкали мавжуд. Уларни Грециядан Британиянинг Константинополдаги элчиси лорд Элгин 1802—1812 йилларда олиб чиқиб кетган. Грекларнинг ҳисоблашича, у қадимий ёдгорликлар намуналарини ноқонуний, пора бериш орқали амалга оширган ва узоқ йиллардан бери уларни қайтаришга уринмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди