Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилганди. Йиғилишда давлат раҳбари йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилганини маълум қилган.

Шунингдек, бундан буён экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари масъул бўлиши таъкидланиб, 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинган. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ҳокимлар билан бирга, ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос кўчатларни кўпайтириш ва етказиб бериш вазифаси қўйилган эди.

Йиғилишда, шунингдек, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида 16 миллион тупдан, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғонада 15 миллион тупдан, Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё, Хоразмда эса 14 миллион тупдан кўчат экилиши айтилган.

Шундан сўнг, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси «Долзарб 40 кунлик» доирасида Ўзбекистон вилоятларида қайси турдаги дарахтлар экилиши бўйича маълумот берган. Қўмита маълумотига кўра, мутахассислар томонидан Ўзбекистон ҳудудларида экиш учун каштан, оққайин, эман, япон сафораси, шумтол, қайрағоч, павлония, терак, акация, чинор, тут, жийда, ёнғоқ, беҳи, узум, қрим қарағайи ва виргин арчаси каби 27 турдаги дарахт кўчатлари таклиф этилган.

9 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» дастури бўйича кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмагани учун 12 та туман ҳокими – Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманлари ҳокимлари қатъий огоҳлантирилганини маълум қилган.

Дарахт экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» эълон қилиниши муносабати билан «Дарё» Фарғона вилоятидаги шаҳар-туманлар ҳокимлари томонидан қандай кўчатлар экилгани ҳақида маълумот тўплади.

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов

Қўқон ҳокими Маъруфжон Усмонов 3 ноябрь куни шаҳарнинг Туркистон кўчаси ва Фурқат боғида ўтказилган оммавий кўкаламзорлаштириш тадбирида каштан ва лола дарахтларини эккан.

Фото: «Дарё» / Азизбек Эрматов

Фото: «Дарё» / Азизбек Эрматов

Фото: «Дарё» / Азизбек Эрматов

Фото: «Дарё» / Азизбек Эрматов

Маълум қилинишича, Қўқон шаҳрида куз ва баҳор мавсумларида каштан, лола, липа, оққайин, эман, япон сафораси, шумтол, қайрағоч, павловния, терак, заранг каби 1 миллион тупдан зиёд дарахт экилиши режалаштирилган. Бугунга қадар 32 минг туп кўчат экилган.

Фото: «Дарё» / Азизбек Эрматов

Фото: «Дарё» / Азизбек Эрматов

Таъкидланишича, Қўқон шаҳрида 3 минг йилдан зиёд умр кўрадиган секвоя кўчатлари ҳам экилади. Бунинг учун Ўрда майдонида махсус ер майдони ажратилади. Секвоя кўчатларини келтиришга ҳисса қўшганларнинг исми дарахтларга ёзиб қўйилади.

Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов

Марғилон ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов 4 ноябрь куни шаҳар марказидаги Давлат солиқ инспекцияси биноси олдидаги майдонда каштан ва виргин арчасини эккан.

Фото: Абдуманноп Эркинов

Фото: Абдуманноп Эркинов

Фото: Абдуманноп Эркинов

Фото: Абдуманноп Эркинов

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг маълум қилишича, шаҳарда каштан, оққайин, эман, япон сафораси, шумтол, қайрағоч, павлония каби 750 минг тупдан ортиқ дарахт экилиши режалаштирилган. Шу кунгача 31 минг тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экилган.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев 3 ноябрь куни «Кичик Оқмачит» маҳалласида йўл бўйи ва аҳоли хонадонларида виргин арчаси ҳамда мевали дарахт кўчатларини эккан.

Фото: Дилшоджон Жабборов

Фото: Дилшоджон Жабборов

Фото: Дилшоджон Жабборов

Фото: Дилшоджон Жабборов

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил куз-қиш мавсумида 236 минг туп, 2022 йилнинг баҳор ойларида эса 394 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган. Айни вақтга қадар 34 минг тупдан зиёд кўчатлар экилган.

Данғара тумани ҳокими Шуҳратжон Тожиҳакимов

Данғара ҳокими Шуҳратжон Тожиҳакимов 5 ноябрь куни туман марказидаги Саноат кўчасида япон сафораси ва павлония дарахтларини эккан.

Фото: Умиджон Усмонов

Фото: Умиджон Усмонов

Фото: Умиджон Усмонов

Фото: Умиджон Усмонов

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 663 минг туп кўчат экилиши режалаштирилган. Шу кунга қадар 32 минг тупдан ортиқ павлония, каштан, виргин арчаси, тут каби дарахт кўчатлари экилган.

Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров

Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров 3 ноябрь куни Аҳмад Фарғоний мажмуасида мушмула ва виргин арчаси эккан.

Фото: Тўланбой Ҳолматов

Фото: Тўланбой Ҳолматов

Фото: Тўланбой Ҳолматов

Фото: Тўланбой Ҳолматов

Маълум қилинишича, Қува туманида ҳар йили ўртача 50 миллиондан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етиштирилади. Жорий йил куз ва 2022 йил баҳор ойларида туманда 1 миллион туп мевали ҳамда манзарали кўчатлар экилиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 200 минг тупга яқин кўчат экилган.

Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев

Сўх ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев 6 ноябрь куни туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида «яшил макон» ташкил этиш ишларида қатнашган. Туман ҳокими ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан виргин арчаларини эккан.

Фото: Анваржон Жўраев

Фото: Анваржон Жўраев

Фото: Анваржон Жўраев

Фото: Анваржон Жўраев

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил куз мавсумида 220 минг туп, 2022 йилнинг баҳор ойларида эса 400 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган. Айни вақтга қадар 31 минг тупдан зиёд кўчатлар экилган.

Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев

Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев 3 ноябрь куни «Фаровон» маҳалласида павлония ва виргин арчаларини эккан.

Фото: Ботиржон Шокиров

Фото: Ботиржон Шокиров

Фото: Ботиржон Шокиров

Фото: Ботиржон Шокиров

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг маълум қилишича, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда жорий йил куз-қиш мавсумида 191 минг тупдан зиёд, 2022 йилнинг баҳор мавсумида эса 220 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахтлар экилиши режалаштирилган. Бугунга қадар 34 минг тупдан зиёд дарахт экилган.

Қўштепа тумани ҳокими Илёс Навиков

Қўштепа ҳокими Илёс Навиков 4 ноябрь куни туман марказидаги Бахмал кўчасида виргин арчаси ва мевали дарахтлар эккан.

Фото: Ёрқиной Қосимова

Фото: Ёрқиной Қосимова

Фото: Ёрқиной Қосимова

Фото: Ёрқиной Қосимова

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг маълум қилишича, туманда каштан, оққайин, эман, япон сафораси, қайрағоч, павлония тут каби 636 минг тупдан ортиқ дарахт экилиши режалаштирилган. Шу кунгача 41 минг тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экилган.

Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов

Фото: Фарғона тумани ҳокимлиги

Фото: Фарғона тумани ҳокимлиги

Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов 10 ноябрь куни бодом кўчати эккан. Туманда дарахт экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик»да 945 минг туп мевали ва манзарали дарахт экилиши режалаштирилиб, айни вақтга қадар 41 минг туп кўчат экиб бўлинган.

Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Жалилов

Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Жалилов 4 ноябрь куни Давлат солиқ инспекцияси биноси олдидаги майдонда виргин арчаси ва павлония дарахти эккан.

Фото: Ёзёвон тумани ҳокимлиги

Фото: Ёзёвон тумани ҳокимлиги

Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзов

Олтиариқ ҳокими Холмирза Ниёзов 3 ноябрь куни туман марказидаги Ўзбекистон кўчасида виргин арчаси ва япон сафораси эккан.

Фото: Фахриддин Маҳмудов

Фото: Фахриддин Маҳмудов

Фото: Фахриддин Маҳмудов

Фото: Фахриддин Маҳмудов

Туманда дарахт экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик»да 723 минг туп кўчат экилиши режалаштирилиб, айни вақтга қадар 31 минг тупи экиб бўлинган.

Фурқат тумани ҳокими Жаҳонгир Жуманов

Фурқат ҳокими Жаҳонгир Жуманов 5 ноябрь куни туман марказидаги кичик хиёбонда виргин арчасини эккан.

Фото: Фурқат тумани

Фото: Фурқат тумани

Маълумот учун, Фарғона вилоятида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида 15 миллион 291 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар экилиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
МИБ: Ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмас
Спорт
Расман: Нейт Диас UFC’ни тарк этди
Маҳаллий
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради