• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Муҳаббат Ҳамроевани йиғлатган, Толибжон Исроиловни ўзидан уялтирган, Умида Мирҳамидовани азоблаган Азиза Ниёзметова хотираси (видео)

    Азиза Ниёзметова 2018 йил, 46 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этди. Хонанданинг сўнгги кунларида у билан бирга бўлган ҳамкасблари, унинг ўғли Миразизнинг никоҳ оқшомида ҳам бош бўлишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Азиза Ниёзметованинг энг яқин ҳамкасблари «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга хонанда билан унутилмас хотираларни гапириб беришди.

    «Яқинларимдан кутмаган нарсамни Азизадан олганман».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Азизанинг ўғли Миразизнинг тўйидан бир кун аввал бир нарсалар қораладим, йиғладим. Раҳматли онажонимнинг Бухорода юбилейлари бўлганида Азиза 650 км йўл босиб борган, синглимнинг тўйида хизматларини қилган. Буни қарангки, онажоним вафот этганида ҳам тўйларини бекор қилиб, уч кун ёнимда ўтирган. Мана шундай дўст учун энди жон фидо. Бугун меҳр оқибатнинг, инсон ўтганидан кейин унинг қай даражада йўғида ҳам ҳурмат қилиш кераклиги исботланадиган кун.

    Азиза ҳаммага яхшилик қилган, қайсидир вилоятда ҳеч ким айтмаган бўлса-да, ҳамкасбларининг онасининг юбилейи бўлишини эшитган бўлса, ҳамма ишини ташлаб, табриклагани борган. Азиза жуда кўплаб инсонларнинг бошини қовуштирарди.

    Кичик ўғлимнинг мазаси бўлмай, бошимга оғир кунлар тушган пайтда ёлғизланиб қолган эдим. Ўшанда мана шу қиз икки ярим йил ёнимда бўлган.

    Опа мен борман, ҳали ҳаммаси яхши бўлади ишонинг, ҳақиқатнинг борлигига ишонинг дерди. Ишонасизми ёки йўқми яқинларимдан кутмаган нарсамни Азизадан олганман. Шунинг учун унинг одамгарчилиги олдида, меҳр-оқибати олдида, аёл сифатида ҳамиша таъзимда бўлганман.

    Азиза Ниёзметова деса кимлардир бошқача талқин қилар, бошқа қилар, лекин менга у гапларнинг, умуман, аҳамияти йўқ. Мен билган Азиза ҳамиша ҳақ Азиза бўлган, ҳамиша мард Азиза бўлган, ҳамиша аёл Азиза бўлган. Ерда аёл номи билан юрадиган инсонлар кўп. Лекин чинакам аёллик мақомига эгалар кам. Булар фаришта номи билан ерда юришади ва фаришталар қилган ишни қилишга булар лойиқ бўлишади. Улар қандай инсонлар? Улар инсон билса-билмаса яхшилик қиладиганлар. Шундай инсонлар борки, улар «ҳозир яхшилик қилсам қайтармикин», дейди. Кўряпсизми мана бундай дўстлар бор. Лекин, Азизада мана шундай мардлик, жасорат бор эди.

    Муҳаббат Ҳамроева, журналист, телебошловчи

    «Уни билганимдан сўнг ўзимдан уялганман».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Чеховнинг «инсонда ҳамма нарса гўзал бўлиши керак», деган гапи бор эди. Азиза шундай эди: либослари ҳам, дастурхони ҳам, ижоди ҳам гўзал эди. Илоҳим гўзалликка уйғунлашиб кетган бўлсин. Мен у билан умрининг охирида бирга бўлдим. Унгача концертларга таклиф этганида ҳам, тўйларига таклиф қилиб самолётларга чипта олиб берганида ҳам, насибамиз қўшилмагани учун бора олмаганман.

    Ўша вақтларда Азиза билан «кўчамиз бошқа-бошқа», деб ўйлаган эканман. Кейин бир сабаб бўлди-ю, Азизани ким эканини билганимдан сўнг ниҳоятда меҳрим тушиб, умрининг охирига қадар бирга бўлдим ва сўнгги йўлга кузатишга ҳам Хоразмга бордим.

    Аллоҳда тасодиф йўқ, синглим раҳматли қизини узатиб, тўй қилаётганида ўзимизнинг оилавий қадрдон санъаткоримизни таклиф этган эдик. У эса ўша куни «тўйга бора олмайдиган бўлдим», — деб айтди. Ўша вақтда роса ўйланиб қолдим, бўзчи бўзга ёлчимайди, деганларидек август ойида хонандаларда мавсум авжига чиққан, борлари ҳам мустақиллик байрамида бўлгани учун санъаткор топа олмай қолдим. Шу пайт Азиза ўзида ишонч билан, виқор билан қўнғироқ қилиб, «тўй бошлабсизми?», деб манзилни суриштириб қолди. Мен «Азиза билан яқин эмасман-ку, бўлган вазиятни унга айтсаммикин-айтмасаммикин», деб, «бир санъаткор билан шундай бўлиб қолди», дейишим билан «хабарим бор, қаёққа борайлик? Неча киши бўлиб борайлик», деб қолди. Иккиланиб «келинг-келинг», дедим.

    Азиза тўйдан бир соат олдин етиб келди, бошқалар ҳам келди. Лекин Азиза зеб-у забари билан, ниҳоятда гўзал либослари билан хизмат қилди. Охирида Азизани рози қилай деб маъмурига атаганимни бердим. Кузатганимдан сўнг Азизанинг машинаси 100 метргача узоқлашиб тўхтаб қолди. Ҳозир «кам бўлди деб қолармикин», деб чўнтакларимдаги пулни қидириб қолганимда у ортига қайтиб: — Оға биламиз сизда пул бор, лекин мен сизни пулингизга келмадим, ҳурматингизга келдим дея, мажбурлаб пулни менга ташлаб кетган. Бу камдан кам бўладиган ҳолат.

    Хорижда жуда кўп артистлар билан гастрол сафарларида юрамиз. Бири меҳмонхонадан нолийди, бири овқатдан нолийди. Ана ўша ерларда ҳам кимлигини унутмасдан, сафар охиригача юлдуз бўлиб юрадиганлари ҳам бор. Азиза эса тескариси ўйин-кулги билан денгизгами, қирғоққами, оролгами ҳамма жойга борадиган мард ҳамроҳ эди. Шунинг учун қадрдон бўлиб кетдик.

    Бир йил ўтар-ўтмас Азизанинг хасталиги ҳақида гап чиқди. Шундан сўнг мудом Азизанинг ёнида бўлдик. Шифохоналар, оғир кунлар, ўзгаришлар бўлди ва ҳоказо. Бир нарсани айтишим керак, Азиза доим ўзига қараб юрадиган, ҳашамдор аёл эди. Лекин унинг виқорини касаллик енга бошлади. Хасталикдан кимёвий усулда даволангани учун уни бошқалар бундай ҳолатда кўришини хоҳламас эди. Энди мен эркак дўсти бўлганим учунми, ёки ёшим нуқтаи назариданми, фақат мен билан кўришди. У бошқаларни кўргиси келмади эмас, балки ҳозирги ҳолатда уларга кўринмай деди. Лекин дўстларидан кўпчилик буни тушуна олмади. У шунчаки бошқаларнинг хотирасида гўзал бўлиб қолишни истади. Сабаби у аёл.

    Мен айтаманки, у муносиб яшади, бироз вақтли кетди, лекин муносиб кетди. Оғирлигини ҳеч кимга ташламади. Авлиёлар инсон кўнглини англаш, пиёла билан уммон сувини чиқаришдек гап дейишган. Мен Азизани бошида билмаганман, хайриҳоҳ бўлмаганман, кейин уни билганимдан сўнг ўзимдан уялганман. Мана Аллоҳ менга кўрсатди.

    Толибжон Исроилов, сухандон, хонанда

    «Нимага ўша пайтлар ундан араз қилдим?».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Бир пайтлар бир-иккита гаплари оғир келиб орада гаплашмай қўйган пайтларимиз бўлган. Ўша кунларимни Азизасиз ўтказганимга мен жуда-жуда афсусланаман. Нимага деганда бошимга оғир ишлар тушди. Азизага боғлиқ жойи у менга бир куни қўнғироқ қилиб «қаердасиз?», деди. «Укамникида», десам «бугун бирга овқатланиб келайлик»,  деб айтди мен эса рози бўлдим. Шунда ҳаммаёқ қор пайти машинасида келиб мени олиб кетди. Овқатланиш учун борганимизда «қани менга айтинг-чи нима бўлди сизга», деб савол берди. Биз санъаткорлар бир-биримиздан кўп нарсани беркитамиз. Сабаби бизда самимийлик йўқ, «вой бечора», деганлар ҳам ичида «ажаб бўлсин»,  деб туришгани учун биз бир-биримизга ҳақиқатни гапира олмас эдик.

    Шунда Азиза «мендан қўрқманг, мени ойим сизни тушларида кўрибдилар, тушларида сиз ниҳоятда хафа экансиз деб айтди. Шу гапни айтиши билан йиғлаб юбордим ва нима бўлганини айтиб бердим. Шу заҳотиёқ Азиза «эртаданоқ сен билан шуғулланаман», деб аёл бошига катта муаммони ҳал қилган.

    Лекин орада аёллигимизга бориб бир-иккита гаплардан хафа бўлиб қолар эдик. Мен шунақа гаплар сабаб дўстим билан узоқлашиб қолганимдан жуда-жуда хафаман. Сабаби унинг қимматли маслаҳатларини ололмай қолдим.

    Шу орада унинг хаста бўлганини эшитиб қолиб, биринчи бўлиб югуриб бордим. Ўша пайтда хаста бўлиб ётганида уни кўриб йиғласам, «мен касал эмасман», деб айтар эди. Шифокорлардан нима гап десам «энди ҳаммаси Аллоҳдан, фақат дугонангизни ёнига кирганда ҳеч нарса деманг», дея огоҳлантиришди. Лекин кирганимда ўзимни ушлай олмай йиғлар эдим. Ишонинг дугонам гўзал қиз эди, шу гўзаллиги билан дунёни тарк этди. Ўзи жони оғриб турган бўлса-да, менга «шифокорлар билан гаплашиб қўйдим, бориб ўзингизни текширтириб келинг», деб айтган эди.

    У ҳаётдан ўтганидан сўнг «нимага ўша пайтлар ундан араз қилдим? Нимага мен эшикларини тақиллатиб боравермадим?» деган саволларни ўзимга кўп бора берганман. Бугун тўйда кўриб ўйладим. Азиза ҳамиша бизни бир жойга йиғиб юрар эди. Лекин бугун ҳамма ўз ҳолича кириб келди. Ҳозир санъаткорлар орасида олдинги ҳамжиҳатлик йўқ. Хизматларда бир-биримизни кўрсак «кўришайлик, ўтирайлик», деймиз лекин ўша гап ўша ерда қолиб кетади.

    Умида Мирҳамидова, хонанда

    Мавзуга доир: 

    • Марҳума Азиза Ниёзметованинг ўғли уйланди. Кўз ёшларга тўла дабдабали тўйдан репортаж (фото ва видео)
    • Азиза Ниёзметованинг тўнғич қизи укаси ва сингиллари ҳақида гапириб берди (видео)
    • Хонанда Азиза Ниёзметова вафот этди
     

     

     

    10.11.2021, 10:22   Изоҳ (0)   41878
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аваз Охун устози Ҳожибой Тожибоевнинг ўлими билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди (видео)

    09.11.2021, 19:56

    «Янги лойиҳаларга таклиф бўлгани йўқ». «Калмар ўйини» юлдузи Ли Жон-же сериалдан кейинги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди

    09.11.2021, 17:39

    Instagram: «Mitti vine» уйланди, Муниса Райҳон билан ярашиб олдими? Азиз Раметовнинг тўй санаси аниқ бўлди

    08.11.2021, 22:27

    Қўл меҳнати ва миллион доллар: машҳурларнинг энг ҳашаматли заргарлик буюмлари (фото)

    08.11.2021, 14:28

    Машҳурларнинг уларга икки томчи сувдек ўхшайдиган қиёфадошлари (фото)

    08.11.2021, 12:12

    Instagram: Онасининг жанозасидан сўнг кўриниш берган Юлдуз Усмонова, Рихситилла Абдуллаев қанча ойлик олади? Луиза Расулова ҳақида кескин гапирган Озод Хуррамов

    07.11.2021, 22:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистон ва Афғонистон чегарасида ИШИД етакчисидан бири ушланди

    Дунё | 1 июн, 18:25

    Россиянинг ядровий қурол ташийдиган самолётлари сақланаётган аэродромлар ялпи ҳужумга учради

    Дунё | 1 июн, 17:41

    Францияда “ПСЖ” ғалабасидан кейинги тартибсизликларда икки киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 1 июн, 17:30

    “Манчестер Сити” “ПСЖ” футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда

    Спорт | 1 июн, 17:10

    Россияда айрим мигрантларга рус тили имтиҳони бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 1 июн, 17:00

    Буюк Британия АҚШдан қўшимча F-35 ядровий қирувчиларни сотиб олади

    Дунё | 1 июн, 16:25

    Жарима баллари, талабаларга махсус стипендия, визасиз режим: 1 июндан кучга кирган асосий ўзгаришлар

    Ўзбекистон | 1 июн, 15:42

    Антони фаолиятини Бундеслига гранди сафида давом эттириши мумкин

    Спорт | 1 июн, 15:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.