Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкентдаги йирик кўчмас мулк объектларидан бирини сотувга қўйди. Бу ҳақда «E-auksion.uz» маълумотларида келтирилган.

Фото: «E-auksion.uz»

Фото: «E-auksion.uz»

Гап Чилонзор туманидаги «Тирсакобод» маҳалласида жойлашган 60-сонли ҳарбий шаҳарча ҳақида кетмоқда. 1940 йилда қурилган объект Вазирлар Маҳкамасининг 26 августдаги тегишли қарорига кўра сотувга чиқарилмоқда.

Фото: «E-auksion.uz»

Фото: «E-auksion.uz»

Маълумотларга кўра, ушбу объект 27,86 гектар ҳудудни эгаллаган, ундаги бино ва иншоотларнинг умумий майдони 29,8 минг квадрат метрга тенг. Барча коммуникация — электр энергияси, газ, сув таъминоти ва канализация мавжуд. Объект ҳудудида қоровулхона, бир нечта бостирма, ошхона, маъмурий бино, омборхона, устахона, гараж, резервуарлар жойлашган.

Фото: «E-auksion.uz»

Фото: «E-auksion.uz»

Фото: «E-auksion.uz»

Фото: «E-auksion.uz»

Фото: «E-auksion.uz»

Фото: «E-auksion.uz»

Сотувга қўйилган объектнинг бошланғич нархи 204,9 миллиард сўмни ташкил этади. 13 декабрга қадар давом этадиган савдоларда иштирок этишни истаганлар 11 декабрга қадар ариза бериши мумкин.

Аввалроқ МИБ Бўстонлиқда аукционга қўйган дала ҳовли учун 7,7 миллиард сўм бошланғич нарх белгилангани, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг фойдаланилмаётган автомототранспортлари сотувга қўйилиши тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди