Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда 18 ёшли йигит калтакланиб, каналга ташлаб юборилгани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда вилоятнинг Балиқчи туманида 25 ёшли фуқаро унаштирилган қизи 2003 йилда туғилган йигит билан унаштирувдан кейин ҳам учрашиб юрганини билгач, ўша йигитни уриб, каналга ташлаб юборгани тўғрисида хабар тарқалди.
Идора матбуот хизматининг маълум қилишича, 5 ноябрь куни фуқаро Л.З. яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Мазкур ҳолатда Л.З. қотиллик қурбони бўлиши мумкинлиги инобатга олиниб, ушбу ҳолатни келгусида тергов йўли билан текшириш, аниқлик киритиш мақсадида 7 ноябрь куни Жиноят кодекснинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш билан бир қаторда, бедарак йўқолган Л.З.ни топиш юзасидан барча тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда. Тергов натижаси юзасидан қўшимча хабар қилинади.
Аввалроқ Самарқандда танишини ўлдириб, мурдани ҳовлидаги хандаққа кўмиб қўйган шахс 18 йилга қамалгани, Самарқандлик йигит севган қизи, унинг синглиси, опаси ва онасини пичоқлагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)