• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Янги Ўзбекистон симфонияси тараннум этилган уч илмий-публицистик китоб

    Бундан беш йил олдин илк бор Ўзбекистон Президенти этиб сайланган муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини халқимизга тақдим этди. Ушбу Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида тизимли ва шиддатли ислоҳотлар амалга оширилди.

    Тараққиёт йўлимиздаги ғовларни ошиб ўтдик, тўсиқларни олиб ташладик, муаммоларни бирма-бир ҳал этдик ва қийинчиликларни енгдик. Шундай бунёдкорлигимиз ўз амалий самараларини берди: баланд марраларни забт этдик, ҳар бир жабҳада залворли натижаларни қўлга киритдик.

    Энг асосийси, изчил ва кўламдор янгиланишлар асносида Инсон ва Қадр, Истиқлол ва Ватан каби ўзак тушунчаларнинг асл моҳиятини қайтадан англадик. Янада муҳими, «Янги Ўзбекистон», «Учинчи Ренессанс», «Халқпарвар давлат», «Адолатли жамият» деган истилоҳлар нафақат онг-шууримиздан, балки ҳаётимиздан чуқур жой ола бошлади.

    Миллат Сардори илгари сурган ушбу янги ҳамда миллатимиз, халқимиз ва Ватанимиз истиқболига бевосита дахлдор тушунчаларнинг амалий моҳиятини очиб беришда юртимиз ишчи-хизматчилари — меҳнатда эришаётган самаралари, муаллимлар — сифатли сабоқлари, олимлар — илмий натижалари, шоиру ёзувчилар — ёниқ асарлари, сиёсатчилар — даъваткор ғоялари билан салмоқли ҳисса қўшмоқдалар. Бу қизғин жараёнда таниқли сиёсатшунос, давлат ва жамоат арбоби Қудратилла Рафиқовнинг амалий ва публицистик фаолияти алоҳида эътиборга сазовор.

    Ватанни муҳташам этиш орзуси

    «Албатта, ватанпарварлик мафкурачи дўстларимизнинг юртпарварлик ҳақидаги догматик семинарлари, шоирларнинг шеърлари орқалигина шаклланади десак, унчалик тўғри бўлмайди. Бу туйғу оёқланиши учун аниқ ҳаракатлар, ислоҳотлар керак бўлади. Буюк соҳибқирон Амир Темур миллати буюклигини юрт ободлигида, салтанат қудратида деб билган эди».

    Ушбу фикрлар — Қудратилла Рафиқовнинг 2020 йили нашрдан чиққан «Илк ва сўнгги сўзимиз: Ватан» номли китобидан бир кичик иқтибосдир. Китобдан муаллифнинг янгиланаётган Ўзбекистон сийратига чизгилари — кенг мушоҳада ва теран мантиқ, тарихий далиллар ва узоқ йиллик тажриба, Ватанга садоқат ва халқимизга меҳр-муҳаббат туйғулари билан йўғрилган публицистик мақолалари ўрин олган.

    Президентимизнинг бугун куйиб-пишиб ватанпарварлик ва миллий ғоя ҳақида гапиришлари бежиз эмас, деб ёзади муаллиф. Чунки мустақилликка эришганимизга қарийб 30 йилга яқин вақт бўлаётирки, миллий масаланинг кўпгина жабҳаларида ҳали-ҳамон аниқ қароримиз йўқ. Масалан, тарих, тил ва имло, этник луғат, олий таълиму маориф соҳаларидаги беқарорлик ҳамда эскича тутум, давлат ва жамият бўғинларида, илм-фан ва сиёсатда хорижий тилдан фойдаланишимиз маънан тўлиқ мустақил бўла олмаганлигимизни кўрсатиб турибди.

    Жонкуярлик билан битилган ушбу қуйма жумлалар, чиндан ҳам, мамлакатимизда сўнгги беш йилда юз бераётган мислсиз шиддат ва қудратли тўлқинлар қошида ҳайратга чўмган инсон туйғуларининг ёрқин ва ўйчан ифодасидир. Муаллиф ватанпарвар инсон сифатида янгиланаётган жамиятимизга дахлдор ютуқларни қанчалик фахру ифтихор билан эътироф этса, мавжуд камчилик ва муаммоларга шунчалик куйинчаклик билан ўз муносабатини билдиради.

    Китобдаги ҳар бир ибора ва жумла — қалбдан чиққан сўзлардир. Шунинг учун улар қалбга яқин. Ушбу нашрга сўзбоши ёзган таниқли адибимиз, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимов таъбири билан айтганда, «Китобда тилга олинган ҳар бир мавзуда муаллиф Ватан қиёфасини чизади. Узоқ Мўйноқда бошланган жўшқин ҳаётдан тортиб, пойтахтимиздаги улкан бунёдкорликларгача, Ўзбекистонни дунёга бўйлаштираётган ислоҳотлар — бу мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўладими, қўшни давлатлар билан аҳиллик сиёсати бўладими, дунё ҳамжамиятига айтаётган сўзи бўладими, барчасида Ватан ва ватанпарварлик ҳисси уфуриб турибди».

    Дарвоқе, 2020 йили, пандемияга қарамасдан, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси саъй-ҳаракатлари билан Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳарчасида бунёд этилган «Оқ кема» оромгоҳининг очилишида иштирок этгандим. Бундай бунёдкорлик жараёнидан четда туришнинг ўзи мумкин эмас.

    Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фаолиятининг дастлабки давриданоқ халқимиз соғлиги учун қайғуриш вазифасини — Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг бирламчи омили сифатида кун тартибига қўйди. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, халқ соғлиги — энг муҳим мезон, чунки аҳолиси соғ-саломат ва билимли давлатгина янги Ренессансга асос солишга қодир бўлади.

    Муаллиф таъкидлаганидек, биз бугунги Ўзбекистон ҳаётининг руҳиятида ажиб бир кўтаринкилик, дунёга бўйлашув, жаҳонга намуна бўларлик эврилишларни кўрмоқдамиз. Ўзбекистон эртанги кун учун юксак марраларни кўзлаб одим ташламоқда. Бунда унинг етакчисидаги шаҳд, шиддат, жасорат асосий таянч бўлаётгани айни ҳақиқатдир.

    Шундай қилиб, «Илк ва сўнгги сўзимиз: Ватан» номли китобдаги равон ва содда тилда ифода этилган фикрлар орқали китобхон Ватан истиқболи учун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятини янада теран англайди. Ўз навбатида, беихтиёр равишда бугунни кеча билан солиштирар экан, кўз ўнгида ўтмиш ва ҳозирги ҳаётимиз жонланади.

    Шунда онг-тафаккури уйғоқ ҳар қандай инсон жамиятимиз ўзгаргани: бугунги Ўзбекистон — кечаги Ўзбекистон эмаслигини ич-ичидан тушуниб етади. Бинобарин, бундай янгиланишларни кўриш ва ҳис этиш учун эса уйғоқ нигоҳ ва теран идрок, холис назар ва садоқатли қалб керак. Қудратилла Рафиқовнинг ушбу китоби юртдошларимиз қалбида айни шу туйғуларни уйғотиши тайин.

    Муаллифнинг ушбу китобини бугунги давримизнинг ўзига хос «Ватанномаси» деб атасак ҳам бўлади. Чунки китобда наинки муаллифнинг, айни чоғда, Янги Ўзбекистонни бунёд этаётган жамики замондошларимизнинг Ватанни муҳташам этиш орзуси ўз мужассамини топган.

    Миллат — Ватаннинг устуни

    «Албатта, Ватанни севиш, унга фидойи бўлиш учун ўлиш шарт эмас. Балки шу йўлда, керак бўлса, ўлимни бўйинга олиш, миллат ва она тупроқ шаъни учун билвосита ҳар қандай хатар юзига тик боқишни англатади бу муҳаббат. Ватан миллат идроки билан мавжуддир. Янаям соддароқ айтсак, миллат Ватаннинг устунидир...»

    Қудратилла Рафиқовнинг Ватан ҳақидаги бундай ёлқинли фикрлари «Ватан ва миллат қайғуси» номли китобида миллат ҳақидаги мулоҳазалари билан уйғунлашиб, чамбарчас боғланиб кетган. Мазкур янги китобда ўй-ташвишлари фақат ўз ҳузур-ҳаловати билан эмас, балки эл дарди ила уйғун кечаётган, муаллиф таъбири билан айтганда, миллат қайғуси билан яшаётган инсонлар портрети яратилган, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш даврининг нозик қирралари очиб берилган.

    Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Янги Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшиш — Яратганнинг ўзи бизга берган тарихий имконият десак, тўғри бўлади. Барчамиз буни чуқур англашимиз, қадрига етишимиз керак».

    Бу борада Ҳаракатлар стратегияси доирасида кейинги беш йил давомида ҳаётимизнинг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ва дуч келинган муаммоларни теран таҳлил этар экан, Қудратилла Рафиқов: «2020 йил — Миллатни улғайтирган йил», деган муҳим бир хулосага келган. Муаллифнинг фикрича, «Дунёнинг пасту баландини билган одамлар йилнинг келишига қараб ундан нима кутишни айта олади. Аммо 2020 йил ҳаммани шоширди. У юртдошларимиз учун ҳам, жаҳон аҳли учун ҳам оғир келди».

    Бу ўринда, 2020 йилда дунёни зир титратишда давом этган коронавирус пандемияси инқирозининг ҳар томонлама салбий таъсиридан ташқари, халқимиз дуч келган бир қатор синовлар, хусусан, Бухородаги шиддатли тўфон, Сардоба тошқини, Сўх воқеалари ҳақида сўз бормоқда. Таассуфки, бу ҳодисалар басма-бас рўй берди. Биз кулфат билан юзма-юз қолдик.

    Мана шу синовли кунлар шу ҳикматни бердики, у бизга дўст билан душманни, қалбида адовати, кини ва ёки самимияти балқиб турган одамларни яна бир бор танитди, деб ёзади Қудратилла Рафиқов. Халқимизда «ҳар ёмон ишнинг ҳам бир хосияти бўлади» деган гап бор. Бу ҳар қандай ташвишу ситамларнинг ҳам киши учун ибрат оладиган жиҳатлари бўлади, қийинчилик ва синовлар одамни тоблайди дегани, аслида.

    Муаллиф шу зайлдаги фикрлари якунида ички кечинмаларига таяниб муҳим хулосаларга келгани алоҳида диққатни тортади. Хусусан: «Очиқ айтсам, мен ўша ола-ғовур, бутун дунёни тўзғитиб ташлаган, айтилган гап беш дақиқадан кейин аслига тўғри келмайдиган, тўғри қарорга келиш юздан бир фоизга тенг кезларда Президентни қайта кашф этдим. Қарийб қирқ йилга яқин ёнма-ён юриб, иш тартиби, қобилияти ва фавқулодда истеъдоди қирраларини яхши биламан деб ўйлаганим бекор экан», дейди Қудратилла Рафиқов.

    Ҳақиқатан ҳам, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ўша оғир дамларда, кулфат ва фалокат устимизга ёпирилиб келган дамда китоб муаллифи билган, бутун эл-юртимиз таниган Шавкат Миромоновичдан юз карра кучли, матонатли ва иродали, халқи учун жонини беришга тайёр бир ёвқур афсонавий ватан ўғлонидай кўз ўнгимизда намоён бўлди.

    Китобга сўз боши ёзган таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева китобда зикр этилган янги истилоҳ — «Миллатнинг улғайиши» тушунчаси замиридаги чуқур маъно-моҳиятни ғурур ва ифтихор ҳисси билан шундай талқин этади:

    «Бунда жуда катта маъно бор. Ахир биз бу ҳодисани жуда узоқ кутмадикми? Ватаннинг тараққий этиши, давлатнинг ривожланиши, албатта, улкан воқелик. Аммо МИЛЛАТ улғаймас экан, бу жараёнлар узоққа бормаслиги шубҳасиз. Миллатни эса фақат Кучлиларгина уйғотиши, улғайтириши, юксалтириши мумкин. Бунга кўҳна тарихда мисоллар жуда кўп».

    Аслида ҳам, тарихни сизу бизга ўхшаган оддий одамлар қурган, ўзгартирган. Бугунги серташвиш ва долғали кунларимизда ҳаётимизга ўша олис ўтмишдаги Буюк Уйғониш насимлари эсмоқда.

    Муаллиф бу ҳақда сўз юритиб: «миллатнинг мард бир фарзанди муборак байроғимизни кўтариб дунё саҳнасига чиқмоқда дейилса, мен бунга ишонаман, — деб таъкидлайди. — Зеро, ҳар бир қаричи бир азиз авлиёнинг, бир улуғ алломанинг ёки бўлмаса Тўмарису Широқдай бир ёвқур ватанпарварларнинг хоки покини бағрига босган шу мў’табар замин ва улуғ миллатимиз минг бора бунга ҳақлидир!».

    Мулоҳазаларимнинг ушбу фаслидаги фикрларимни Қудратилла Рафиқовнинг китобида баён этилган байроқ тушунчасига оид бир ҳикмат билан мухтасар этаман: «Биз замоннинг наинки жону дили, балки байроғидирмиз» — деган Мавлоно Жалолиддин Румий мутлақ ҳақ эди. Қарангки, буюк бобомиз қарийб минг йил олдин айтиб кетган гап ҳамон ўз долзарблигини йўқотган эмас. Мавлононинг ушбу сўзидан чиқадиган ҳикмат битта — замоннинг жонига айланиш, элнинг корига яраш, жонфидолик ва бу йўлда байроқдек собит бўлиш».

    Менинг Президентим — бизнинг Президентимиз!

    Қудратилла Рафиқовнинг яқинда, 2021 йилда нашр этилган «Менинг Президентим!» номли китобига битилган сўзбоши худди шундай номланган. Сўзбоши муаллифи — машҳур адиб ва журналист, давлат ва жамоат арбоби Хуршид Дўстмуҳаммад мазкур китобда Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотлар таҳлили ва талқини хусусида тўхталиб, халқимиз ана шу ўзгариш, янгиланиш ва эврилишлар ижодкори, йўлбошчиси, етакчиси бўлмиш Ўзбекистон Президенти миллатимиз ҳаётини мутлақо янгича марраларга олиб чиқишига комил ишонч билан қараётганини алоҳида таъкидлаган.

    Ҳурматли адибимиз эътироф этганидек, сиёсатшунос Қудратилла Рафиқов мазкур мулоҳазалардан келиб чиқиб, фахр билан: «Менинг Президентим!» дея баралла айтмоқда. Кўнгил яқинлиги, мақсад-маслак бирлиги тилимиздаги «мен» билан «биз» орасидаги масофани йўққа чиқариши ҳеч гап эмас. Шундай экан, «Менинг Президентим» истилоҳи қалбларда, тафаккурларда «Бизнинг Президентимиз!» мазмуни — кўринишида давом этади.

    Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, таъбир жоиз бўлса, ушбу холис эътирофнинг нечоғлик ҳаққоний эканини амалда тасдиқлади. Биз — сайловчилар, халқимизнинг овоз беришда қатнашган мутлақ кўпчилик қисми томонидан «Бизнинг Президентимиз!» сайланди.

    Китобнинг номланишига бундай янгича ёндашув гарчи ўзида сиёсий маъно акс эттирса-да, аслида, муаллиф ўз қаҳрамонининг, бир томондан, сиёсий портретини яратишга ҳаракат қилган бўлса, иккинчи томондан, маънавий дунёсини очиб беришга кўпроқ эътибор қаратгани жуда муҳимдир. Зеро, тарихдаги барча буюк ишлар юртга, халққа, умуммаънода айтганда, инсониятга муҳаббат негизида дунёга келган.

    Қудратилла Рафиқовнинг айни номдаги китоби эл-юртимизнинг оловқалб фарзанди, миллатпарвар, ватанпарвар инсон — Шавкат Миромонович Мирзиёев шахси ва сиёсий фаолиятига бағишланган. Китобда Юртбошимизнинг Ватан ва Миллат истиқболини таъминлаш, шон-шавкатини юксалтириш йўлида амалга ошираётган фидокорона ишлари теран талқин этилган.

    Муаллиф давлат раҳбарининг «Янги Ўзбекистон», «Учинчи Ренессанс» каби янги ғояларининг туб мазмун-моҳиятини очиб берган. Хусусан, айни мавзуларда сўз борган бир ўринда: «Президент Шавкат Мирзиёев «Ренессанс» масаласига фавқулодда бугун юзланиб қолгани йўқ. Бу масала, яъни таълим ва илм-у фанни мамлакат ва жамият тараққиётининг лейтмотиви (асосий ҳаракатлантирувчиси) этиб белгилаш фикри унда азалдан бўлган», деб қайд этади китоб муаллифи.

    Биз ҳам ушбу фикрларни тасдиқлаймиз ва бунинг исботи учун битта мисол келтирамиз. Китобнинг «Мард элга қайишади» номли фаслида Ўзбекистон Президентининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган муҳим вазифалар аҳамиятини таҳлил қилиш асносида муаллиф шундай деб ёзади:

    «...бизнинг авлод пешонасига мустабидлик тузумида яшашу ишлашдек оғир бир қисмат битилдики, бу ҳам инсон тақдири ҳақидаги ўй-хаёлларимизни кенгайтирди, буюк шоиримиз Абдулла Орипов айтганидай, кўпчилигимизни «буюк бир ҳикмат»га юзлантириди. Бу ҳикмат шундайки, одам қачонки қадр-қиммати, ҳурмати жойига қўйилса, ёнида қувончига ҳам, қайғусига ҳам шерик бўла оладиган фидойи, мард бир кишиси борлигини ҳис қилсагина ўзини бахтли сезар экан, ҳаётидан розилик сезар экан».

    Дарҳақиқат, Президент Ш.М.Мирзиёевнинг инсон қадрини жойига қўйишга қаратилган мардона сиёсати ҳар бир ватандошимизнинг дилига чўғ солди. Қалбларда халқпарварлик, элпарварлик шукуҳини оловлантирди.

    Давлатимиз раҳбари 2021 йил 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлисидаги нутқида бу борадаги сиёсат изчил давом этишини яна бир бор тасдиқлади. Президент Шавакат Мирзиёев таъкидлаганидек:

    «Асосий қомусимиз кафили сифатида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, «Инсон қадри учун» деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш, бундан буён ҳам фаолиятимнинг бош мезони бўлиб қолади.

    Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.

    Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз».

    Уч китоб муаллифи ҳақида мухтасар сўз

    Маънавиятимизнинг уч олтин сандиқчаси — «Илк ва сўнгги сўзимиз: Ватан», «Ватан ва миллат қайғуси», «Менинг Президентим!» номли китоблар муаллифи Қудратилла Рафиқов — кўп йиллардан буён мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилиб келаётган миллат фидойиларидан бири. Дастлаб Тошкент шаҳри ва туманларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Сўнг қарийб 20 йил Жиззах вилоятида турли лавозимларда меҳнат қилган.

    Айни вақтда Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг раиси ҳисобланади.

    Айтмоқчимизки, муаллиф моҳир сиёсатчи сифатида фақат китоблар ёзиш билангина машғул эмас. Аксинча, Қудратилла Рафиқов Президент Ш.М.Мирзиёев олиб бораётган халқчил сиёсатни давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи тармоғи ва фуқаролик жамияти институти тизимларидаги ўзининг амалий фаолияти билан изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда.

    Хусусан, Ҳаракатлар стратегияси доирасида кейинги беш йилда Қудратилла Рафиқовнинг бевосита раҳбарлигида Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари шаклланди, дейишга барча асослар бор. Ўтган қисқа даврда касаба уюшмалари фаолиятига доир ҳуқуқий асослар такомиллаштирилди. Айниқса, 2019 йил 6 декабрда «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонуннинг имзоланиши муҳим воқеа бўлди.

    Илк бор иш ҳақи учун минтақавий ва тармоқ коэффициентлари, шунингдек, иқлим ва яшаш шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудларда ишлаш учун ходимларга қўшимча таътилнинг минимал давомийлиги тасдиқланди. Касаба уюшма инспекциялари қайта тикланди. Энг муҳими, мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат бартараф этилди.

    Янги асос солинган Касаба уюшмалари академияси соҳа учун етук кадрларни тайёрлаш, уларнинг билим ва малакасини давр руҳига ҳамоҳанг тарзда юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ҳар йили анъанавий равишда «Касаба уюшмалари — хотин-қизларга» акцияси ўтказилмоқда.

    Корхона, ташкилот ва муассасалар миқёсидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш бўйича ҳам тизимли ишлар бажарилди. Хусусан, жамоа-шартномавий муносабатлар воситасида аёллар, ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар, таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таҳсил олаётган ходимлар учун қўшимча имтиёзлар белгилангани алоҳида эътиборга лойиқ.

    Бундан ташқари, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Халқаро касаба уюшмалари Конфедерациясининг аъзоси бўлди ҳамда Касаба уюшмалари Умумконфедерациясидаги аъзолигини тиклади. Бу каби эзгу ва хайрли амаллар мазкур нуфузли жамоат ташкилотининг «Инсонга наф келтириш — олий бахт» деган эзгу шиори нақар ҳаётий эканини тасдиқлайди.

    Маълумки, муҳтарам Президентимиз бундан роппа-роса бир йил олдин Ўзбекистон касаба уюшмалари VIII қурултойи иштирокчиларига йўллаган табригида 11 ноябрни — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни деб эълон қилди. Ўтган йил 23 ноябрдаги Қонун асосида ушбу ташаббус ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Шу маънода, 11 ноябрь — Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари ҳаётида унутилмас ва зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган тарихий санага айланди.

    Фурсатдан фойдаланиб, Устоз Қудратилла акани ва бутун мамлакатимиз касаба уюшмалари тизими ходимларини касб байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

    Яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ғалаба қозонган Миллатимиз Сардори «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегиясига» деган янги ғояни эълон қилди. Ушбу устувор ғояни ҳаётга татбиқ этишда Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатишига ишонаман.

    Акмал Саидов, академик

    09.11.2021, 12:18   Изоҳ (0)   12675
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори 44 ёшида вафот этди

    09.11.2021, 12:01

    Самарқандда бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Уларнинг икки нафари вояга етмаган болалар

    09.11.2021, 11:28

    «Ўзгидромет» 10 ноябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғишини маълум қилди

    09.11.2021, 11:14

    Урганчда жадвалда бўлмаган рейсга чипта сотган Россия авиакомпаниясига вақтинча тақиқ қўйилди

    09.11.2021, 10:20

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда кон портлаши оқибатида юз берган фожиа муносабати билан Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳамдардлик билдирди

    09.11.2021, 10:03

    Фарғонадаги маҳалла қутуриш касаллиги бўйича хавфли ҳудуд деб эълон қилингани юзасидан муносабат билдирилди

    09.11.2021, 07:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Роналду яқин кунларда келажаги борасида қарор қабул қилади — Никола Скира

    Спорт | 19 май, 11:20

    Эверестга чиқиш бўйича рекорд ўрнатилди

    Дунё | 19 май, 11:10

    Instagram: Озода Нурсаидова Сабринага уй совға қилди, Муниса Ризаеванинг турмуш ўртоғи Тошкентга қайтди, Луиза Расулова ободонлаштириш ходимларига ош тарқатди

    Шоу-бизнес | 19 май, 10:55

    Ўзбекистонда 20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 19 май, 10:47

    Трамп Байден саратонга чалинганига муносабат билдирди

    Дунё | 19 май, 10:45

    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа

    Реклама | 19 май, 10:30

    Қозоғистонлик енгил атлетикачилар Ўзбекистондаги турнирдан четлатилди?

    Спорт | 19 май, 10:14

    Тожикистондан Ўзбекистонга 14,5 кило гиёҳванд модда олиб ўтаётган шахс қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 10:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.