Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган «Самарқанд газ тўлдириш станцияси»дан сурункали равишда «Нуробод газ сервис» МЧЖга қарашли DAF русумли 20 тонна сиғимли юк автомашинасида аҳоли хонадонларига ажратилган имтиёзли нархдаги суюлтирилган углеводородли газни яширин равишда талон-торож қилиб келган жиноий уюшма фаолияти фош этилди. Бу ҳақида Самарқанд вилоят прокуратураси «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилояти прокуратураси

Таъкидланишича, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «в» банди (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Терговининг биринчи кунида 6 нафар жиноий уюшма аъзоларига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Прокуратура жиноий гуруҳ аъзолари кенгайиши мумкинлигини билдирган.

Эътиборли жиҳати, тезкор маълумотларга кўра, мазкур жиноий уюшмага бир қатор мансабдор шахслар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари раҳнамолик қилиб келган.

Жиноят иши тергови шахсан Самарқанд вилояти 2-сектор раҳбари – вилоят прокурори Равшан Машариповнинг назоратига олинган. Вилоят 2-сектор раҳбари 10 нафар жиноятни фош этишга яқиндан кўмак берганларга ташаккурнома эълон қилиб, эсдалик совғалари улашди.

Жиноят тафсилотлари ёритиб борилади дейилади вилоят прокуратураси баёнотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар