• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўзлигини англаб етиши ва ҳақиқий севгисини учратиш учун 65 йил сарфлаган актёр Ричард Гир ҳикояси (фото)

    Кимлигини англаб етиши ва севимли аёли билан учрашиши учун машҳур актёрга 65 йил керак бўлди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    «Ҳеч биримиз бу ердан тирик чиқмаймиз, шунинг учун ўзингизни иккинчи даражали деб ҳисоблашни бас қилинг. Мазали таомлар истеъмол қилинг. Қуёшда сайр қилинг. Океанга сакранг. Қалбингиздаги қимматли ҳақиқатни баҳам кўринг. Телба бўлинг. Меҳрибон бўлинг. Ноодатий бўлинг. Бошқасига вақт етмайди». Таниқли актёр Ричард Гирнинг бу каби фалсафий фикрга келишига нима сабаб бўлган?

    Бахтли болалик

    Шундай бўладики, одам узоқ вақт кимлигини тушуна олмайди? Нега у? Ричард Гирнинг ҳикояси кўп йиллар давомида ўзининг ҳақиқий қиёфасини топишга ҳаракат қилгани ҳақида. Муваффақият чўққисига эришган кунларининг бирида актёр Нью-Йорк кўчалари бўйлаб дайди образида кезди, шунда у ролига қаттиқ киришиб кетди. Унинг иштирокидаги фильмларни севиб томоша қилган одамлар унинг ёнидан бепарволик билан ўтиб кетарди. Фақат франциялик бир аёлгина унга садақа узатди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    «Биз хотиржамлик туйғусини тез-тез унутамиз, гўё у бизни ҳеч қачон тарк этмайдигандек», – деди ўша пайтда Гир. Дунёга машҳур актёр бўлиш мумкин, лекин кейинчалик нима бўлишини ҳеч ким билмайди... Гирнинг болалиги жуда бахтли ўтди: эҳтимол, ҳамма ҳам шундай бўлишни хоҳлайди. Катта оила — учта опа-сингил, иккита ака-ука. Оилада ҳамма ҳаммани яхши кўрар эди; хурсандчилик, қувонч ва шунга яраша меҳнат ҳам бор эди – болалар боғ ва уй ҳайвонларига ғамхўрлик қилиб ўсди.

    Гир ота-онаси ҳақида шундай дейди: «Оддий одамлар бўлса ҳам, жуда билимли эди».

    У шундай деб эслайди: «Ота-онам бирор марта ёмон кайфиятда бўлганини кўрмаганман. Мана, мен севги ва меҳр-муҳаббат билан тарбияланганман, шунинг учун ҳар қандай йўл билан уларнинг кўнглини кўтаришга ва ёрдам беришга ҳаракат қилдим». 5000 кишилик кичик шаҳарчада ҳаёт оддий бўлса-да, Гирлар болаларга иложи борича кўпроғини бериш учун барча имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Ричард пианино ва гитара чалишни ўрганди, шунингдек, карнай чалиш ҳам унинг асосий севимли машғулоти эди. Қолаверса, у спорт билан шуғулланиш учун етарли вақтга эга бўлиб, Массачусетс университетига спорт стипендияси билан киришга муваффақ бўлди.

    Карьеранинг бошланиши

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    У икки йил фалсафа ва театр режиссёрлиги бўйича ўқиди, лекин кейин бу унинг хоҳлагани эмаслигини англади, университетни ташлаб, Вермонтдаги мусиқачилар коммунасига жойлашди. Мусиқий жараён ҳам уни тезда ҳафсаласини пир қилди: синчковлик билан қаралганда, коммуна фақат ўзини ўйлайдиган ва инжиқ одамлар жамияти бўлиб чиқди. Шундан сўнг у Лондонга жўнаб кетди, у ерда спектаклларда ўйнади, яна АҚШга қайтди, Бродвейда мусиқий фильмларда иштирок этди ... Ва ниҳоят 1975 йилда йигирма олти ёшли Ричард ўз ҳаётида биринчи катта ролни ўйнади: у ўлим жазосига ҳукм қилинган, электр стулда ўтирган, кўзлари боғланган қаҳрамон орзуларини гапириб бериши керак эди. Ҳеч қандай пластика, юз ифодаси йўқ – фақат сеҳрли овоз. Спектакль инобатга олинди, Гир кичик эпизодлар учун кинога чақирила бошланди, кейин Траволта «Америкалик Жиголо» фильмидаги бош ролни рад этди. Натижада рол Гирга насиб этди. Бу чинакам муваффақият эди, лекин Ричардга керак бўлгани бу эмасди. Ўшандан кейин у ҳар доим чиройли эркаклар, севишганлар, романтик қаҳрамонларни ўйнашга чақирилган ва ўн йиллик ҳаётидан кейин Ричард тушкунликка тушиб қолган. Кино олами уни ўзини англашга ёрдам бермади, шахсий ҳаёти ҳавас қиларли эмас, устига-устак пул йўғ-у, қарзлари бисёр эди. Шу йўсинда у 40 ёшга кирди.

    «Чиройли аёл»дан кейин

    Актёрнинг тақдирида кескин бурилиш амалга ошди ва Гирни ҳам худди шу нуқтага олиб келди, лекин бошқа даражага – у яна Траволта рад этган ролга чақирилди. Бу «Чиройли аёл» фильмидаги рол эди. «Йўқ, бу менга етарли» – ўйлади Гир. У актёрлик касбига жуда жиддий қарарди, ҳар бир кичик ролга ўз жонини бағишларди. Лекин кино саноати унга нима берди? Бошқа қаҳрамон-ошиқнинг ролиними? Йўқ, ундай эмас! Лекин актёрнинг агенти илтимос қилди, кўндирди, ёлворди: «Гир, сен қулоғинггача қарзга ботгансан, ўзингни қўлга ол!»

    «Маълум бўлишича, мен энг муваффақиятли фильмимда пул учун суратга тушганман», – деб кулади Гир.

    «Чиройли аёл» фильмидан сўнг Ричард Гир ва Жулия Робертс биринчи даражали юлдузларга айланди. 50 ёшида, ижтимоий тадбирлар ва медитацияга кўпроқ қизиққан Гир, суратга тушишни тугатиш вақти келди, деб қарор қилди, лекин кейин фикридан қайтди. У актёр бўлишни чиндан ҳам ёқтиришини ва ўз завқи учун суратга тушаётганини тушунди. Гирни Голливуднинг биринчи рақамли будга сиғинувчиси деб аташади. Далай-лама у билан дўст. У ёшлигидан медитацияга кунига бир соат ажратади. Бир марта «Оскар» мукофотини топшириш маросимида ҳаяжонли нутқ сўзлади — у Хитойдан Тибетни озод қилишини сўради, шундан сўнг Ричард 20 йил давомида маросимга таклиф қилинмади. Актёр эса бундан фақат хурсанд бўлди.

    Ричард ва Синди

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    «Мен ўз йўлимда кимни учратган бўлсам ҳам, биринчи фикримни тан оламан: ‘Мен сенга бахт тилайман’ »

    Буни синаб кўринг ва ҳаётингизда ҳамма нарса қанчалик ўзгаришини сезасиз, – дейди Гир. Ва у Синдини биринчи марта кўрганидаёқ «сенга бахт тилайман», деб ўйлаганди. Уларнинг муносабати жуда чиройли бошланди. «Чиройли аёл» картинаси эндигина бутун дунёда муваффақиятга эришган ва Гир Голливуд тарихидаги энг машҳур актёр айланган вақтлар. Синди Кроуфорд ҳам  дунёдаги энг чиройли аёл, деб топилди. Улар бир зиёфатда учрашди ва ҳаммаси шу кундан бошланди. Жуфтлик тез орада турмуш қурди, ширинликларга ўралган узуклар, келажакда қайғу ва қувончли кунда ҳам, бойлик ва қашшоқликда ҳам синагри сўзлар янгради... Аммо Синди ижтимоий тадбирларга мутлақо бефарқлик қилди, уни зўравонлик фалсафаси қизиқтирмас ва Тибетдаги вазиятни чуқур ўрганмаган эди. Шунингдек, Синди болалари бўлишни хоҳларди, лекин Ричард буни истамади.

    Шунга қарамай, икки кишининг бундай диққат ва босимига дош беришлари қийин бўлди. Миш-миш ва муҳокамалар доимо уларнинг атрофида тўлиб-тошиб турарди, уларга саволлар билан мурожаат қилишар, уларнинг бирор нарса қилишлари кутиларди. Тўрт йил давомида шундай кечган ҳаётдан сўнг улар жимгина ажралди. Бироз вақт ўтгач, иккиси ҳам тан олди: «Бизда ҳаётдаги энг буюк севгини сақлашга куч етарли эмасди».

    Гир ва Кери

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Синди билан ажрашгандан сўнг Гир деярли Тибет роҳибига айланишига оз қолди, аслида унинг ҳаётида бундай воқеалар жуда кўп бўлган. Бир марта, сиёсий йиғилиш пайтида, у Тибетни қизғин ҳимоя қилди, ўзи ҳам буни ҳис қилди, лекин тўхтай олмади, агар қўллаб-қувватлашлар бўлмаса, у хитойлар билан ёлғиз курашишини айтди. Томошабинлар орасидан бир аёл кулиб юборди: «Оҳ, жаноб Гир, мен миллионлаб хитойликлар билан қандай курашаётганингизни тасаввур қилдим!». Бу Жеймс Бонднинг «Қотиллик лицензияси»даги севгилиси актриса Кери Лоуэлл эди. Кўп ўтмай, Гир у билан кўргазмада учрашди ва оломоннинг орасидан унинг олдига югурди: Кери ҳазиломуз тарзда қўлларини кўтарди: «Жаноб Гир, мен хитойлик эмасман ва қуролсизман!»

    Улар тез орада бирга яшай бошлади ва ҳамма ўша пайтда Ричард қандай ўзгарганини кўрди: у энди ғамгин ва жаҳлдор эмасди. У тез-тез «Кетишим керак, улар мени уйда кутмоқда», дерди. Керининг биринчи оиласидан Ричи исмли қизи бўлиб, орадан беш йил ўтгач, уларнинг ўғли Гомер туғилди ва икки йилдан сўнг эр-хотин турмуш қурди. Кери ҳам буддага сиғинарди. Улар дунёга фақат бир томондан эмас, балки бир нуқтадан қаради. Жуфтликнинг қадриятлари бир-бирига тўғри келди ва бу эса бир оила бўлиб яшаш учун жуда муҳим. Ричард барча интервьюларида рафиқаси у учун энг яхшиси бўлганидан жуда хурсанд эканлигини айтган эди. Аммо вақт ўтиши билан буларнинг ҳаммаси ўтиб кетди. Ричард ва Кери катта жанжал, ҳаттоки суд билан ажрашди. Кери оиласи учун карьерасидан воз кечганлиги туфайли унга катта компенсация тўлашни талаб қилди...

    Бахт, бахт

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Ажримдан бутунлай чарчаган Гир Италияга дам олишга кетди ва у ерда Алехандра билан учрашди. У ҳам айрилиқни бошидан кечирган ва қайғуга ботган эди: ўғлидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ, яшагани ҳаёт эмас, қандайдир манзара сингари... Алехандра Ричард билан муносабатлари ҳақида шундай дейди: «Гўё Ричард қўлимдан ушлаб, мени тўғри йўлга бошлади. Унинг ёнида ўзимни яна малика каби ҳис қила бошладим».

    Ўшанда у мен учун қилган ишларини ҳеч қачон унутмайман

    Улар илгари ҳам учрашган, Алехандра кичкина қиз ва Ричард унинг ота-онасини билар эди. Улар яна учрашди, фақат Ричард 60, Алехандра 30 ёшда. У турмушга чиқишга рози бўлмагунча ҳар куни Ричард гул юбориб турарди. 2018 йил май ойида улар Ричарднинг ранчосида турмуш қурди. Алехандра ҳам буддизмга қизиқиб қолди ва муҳтожларга иш топишга ёрдам берадиган фондда ишлай бошлади. Гир бу туш эмаслигига ҳали ҳам ишонмайди: «Мен бутун оламдаги энг бахтли одамман. Бу қандай содир бўлганига ҳали ҳам ишонмайман. Мен ер юзидаги энг чиройли, ақлли ва меҳрибон аёлга уйландим».

    «У ҳаммага ёрдам беришга интилади, қўллаб-қувватлайди, жуда қувноқ ва оптимист, сабрли ҳамда кечиришни билади».

    Бундан ташқари, у дунёдаги энг мазали салатлар тайёрлайди! Алехандра ҳам Ричарддан жуда хурсанд: «У мен учрашган энг камтарин, сезгир, меҳрибон, диққатли, қувноқ ва сахий одам». 2019 йилда улар ўғил фарзандли бўлди, бир йилдан сўнг иккинчи фарзанди ҳам дунёга келди. Ричард Гирнинг ажойиб саргузаштлари ҳамон давом этмоқда, лекин ҳозир у кимлигини аниқ билади: ўз бахтини топган эркак.

    Мавзуга доир:

    • Ҳаёт синовларидан табассум қилишни унутган актёр: Киану Ривзни «Дунёдаги энг ғамгин инсон»га айлантирган ҳикоя
    • Олти жойда ишлашга мажбур қилган пулсизлик ортидан келган машҳурлик, оғир дард билан кураш. Актриса Эмилия Кларкнинг умидсизликка тушмасликка ундовчи ҳикояси
    • Уч даҳони улғайтирган она, 70 ёшида ҳам косметика бренди юзи бўлишни уддалаган машҳур модель — Мей Маск ҳикояси

    05.11.2021, 11:44   Изоҳ (0)   24798
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Собиқ маликалар қандай яшайди: расмий мажбуриятларидан воз кечган қироличалар (фото)

    05.11.2021, 10:42

    Instagram: «Қалпоқ»чилардан Алишер Қодировга пародия, ҳижобини ечишга мажбур бўлган Азиза Ёқубова, ижтимоий тармоқ блокланишига блогерлар муносабати

    04.11.2021, 22:39

    «Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Ҳалит Эргенч учинчи марта ота бўлди

    04.11.2021, 14:24

    «У менинг ҳаётимни яширинча барбод қилди». Бритни Спирс йиллар давомида отасининг васийлиги остида бўлганига онасини айблади

    04.11.2021, 11:39

    Исталган образни маҳорат билан гавдалантира оладиган истеъдодли актёр ва актрисалар (фото)

    04.11.2021, 10:20

    Россиянинг машҳур Artik & Аsti гуруҳи аъзолари ажралишга қарор қилди. Аsti тахаллуси билан маълум бўлган Анна энди яккахон ижод қилади

    03.11.2021, 14:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.