Марказий банк 4 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,94 сўмга пастлаб, 10 695,06 сўмни ташкил қилди. Евро 26,07 сўмга пастлаб, 12 398,78 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 21,92 сўмга кўтарилиб, 10 712 сўмни ташкил қилганди. Республикада ушбу валютанинг расмий курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади.
Изоҳ (0)