Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан учган Boeing 767-300 самолёти туман туфайли Москванинг Домодедово аэропортига қўна олмади.
Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» каналининг ёзишича, самолёт 2 ноябрь куни кузатилган туман, кўриш даражасининг пасайгани туфайли белгиланган аэропортга қўна олмаган ва Қозон шаҳридаги захира аэропортига қўнган.
«РИА Новости»нинг маълум қилишича, туман туфайли Москванинг аэропортларида 140 дан ортиқ рейс кечиктирилди, 30 тадан ортиғи бекор қилинди.
Изоҳ (0)