Тошкент шаҳрида ипотека кредитларини субсидиялаш учун аризалар қабул қилиш тўхтатилди, деб хабар бермоқда Давлат хизматлари агентлиги.
Маълум бўлишича, қарор «Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 45-моддаси асосида қабул қилинган. Унга кўра, агар субсидиялар бўйича йиллик квота тугаса, маҳаллий комиссия аризаларни қабул қилиш тўхтатилгани ҳақида хабар бериши керак.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри учун тасдиқланган манзилли дастурга асосан, белгиланган субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг ижобий хулосалари берилган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида 2021 йил учун субсидия олишга аризалар йил охиригача қабул қилиниши ҳақида хабар берилганди. Ўтган йили аризалар фақат 1 мартдан 1 октябргача қабул қилинган.
Изоҳ (0)