News cover

“Орешник”, “Искандер”, “Кинжал”: Россияда қанча ракета бор?

Россия Украинага қарши ракета ҳужумларини кучайтирганига қарамай, арсеналларини кенгайтиришда давом этмоқда. Бу ҳақда Украина бош разведка бошқармасига таяниб, NV нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Россия янги ракеталар ишлаб чиқариш суръатини тезлаштирган. 2026 йил апрель ойининг ўрталарида қуйидаги ракеталар мавжуд эди:

  • 200 тагача “Искандер-М” баллистик ракеталари;
  • 110 тагача “Искандер-К” қанотли ракеталари;
  • 100 тагача гипертовушли “Кинжал” аэробаллистик ракеталари;
  • 460 тагача “Калибр” қанотли ракеталари;
  • 690 тагача “Оникс” қанотли ракеталари;
  • “Ту-160”, “Ту-95” стратегик авиация самолётлари учун 120 тагача X-101 қанотли ракеталари;
  • 350 тагача X-22/32 қанотли ракеталар (“Ту-22” учун);
  • 230 тагача гипертовушли кемага қарши “Циркон” ракеталари;
  • 50 тагача Шимолий Кореянинг “КН-23” баллистик ракеталари;
  • С-300ПМ/С-400 типидаги зенит-ракета тизимлари учун 450 тагача “РМ-48У” зарба берувчи ракеталари;
  • “Су-30 МК”, “Су-34”, “Су-57” самолётлари учун 25 тагача X-69 бошқариладиган ракеталари;
  • 2,6 мингтагача X-29/31/35/58/59 типидаги бошқариладиган авиация ракеталари;
  • “Орешник туридаги 10 тагача ўрта масофали баллистик ракеталар.

Россияликлар 2025 йил декабрь ойида ҳам тахминан шунча ракетага эга эди. “Кинжал”лар бундан мустасно, ўша пайтда уларнинг сони 50 тагача бўлган.

Россия ҳар ойда қанча ракета ишлаб чиқаришга қодир?

Россия захираларни керакли даражада ушлаб туриш учун янги ракеталарни ишлаб чиқаришни фаол давом эттирмоқда. Украина разведкаси ҳисоб-китобларига кўра, ҳар ойда Россия қуйидаги миқдорда ракета ишлаб чиқаришга қодир:

  • 60 тагача “Искандер-М” ракетаси;
  • 10 тагача “Искандер-К” ракетаси;
  • 10 тагача “Кинжал”;
  • 25 тагача “Калибр”;
  • 70 гача X-101;
  • 8 гача X-32;
  • 5 тагача “Оникс” ракетаси;
  • 3 тагача “Циркон”;
  • тахминан 20 та X-35;
  • 5 тагача X-69;
  • 40 тагача зарбдор “РМ-48У“;
  • 50 гача X-29/31/35/58/59.

Эслатиб ўтамиз, Россия 8-9 май кунлари парад олдидан ўт очишни тўхтатишини эʻлон қилди. Украина президенти Владимир Зеленский бунга жавобан 6 майга ўтар кечаси “сукунат режими” амал қилишини айтди.

“Биз учун инсон ҳаёти ҳар қандай юбилейни “нишонлаш”дан кўра қадрлидир. Шу муносабат билан 5 майдан 6 майга ўтар кечасидан бошлаб сукунат режимини эълон қиламиз. Кўрсатилган вақтдан бошлаб кўзгу каби ҳаракат қиламиз. Агар Россия Мудофаа вазирлиги парадни Украинанинг хайрихоҳлигисиз ўтказа олмаймиз, деб ҳисоблаётган бўлса, демак Россия раҳбариятига ўз урушини якунлаш учун реал қадамлар ташлаш вақти келди”, деди Украина раҳбари.

Россия агар парад вақти Украина ҳужум қилса, Киевга ракеталар учиришидан огоҳлантирди. Аммо Россия “сукунат режими”да учта ракета ва 108 та зарба берувчи дрон билан ҳужум қилди. Ҳужумларда иккита “Искандер-М” баллистик ракетаси ва битта X-31 бошқариладиган авиация ракетаси қўлланган. Тун давомида Украинанинг бир қанча вилоятларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш треворгаси янграган.

Дронларнинг 89 таси уриб туширилган ёки радиоэлектрон кураш воситалари билан зарарсизлантирилган. Саккизта ҳудудда учта ракета ва тўққизта дроннинг нишонга теккани қайд этилган. Зеленский парад вақти Москвага дронлар учирилишини истисно этмаяпти.

Бугун, 15:17

Тавсиялар

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: