• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шунча йил ‘қоғозда’ экилган дарахтларни ҳисобласа, Ўзбекистонда бўш жой қолмаслиги керак эди» — Шавкат Мирзиёев

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу икки масала ҳам Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган муҳим вазифалардан. Халқ билан учрашувларда давлатимиз раҳбари инсон қадрини улуғлаш, муносиб турмуш шароитлари яратиш асосий мақсад бўлишини айтган эди. Буларнинг бош омили эса, аввало, уйли бўлиш, обод ва файзли яшашдир.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ипотека дастурлари доирасида 140 мингдан ортиқ хонадонли уй-жойлар барпо этилди. Бу ундан олдинги йилларга қараганда 10 мартадан ҳам кўп.

    Мамлакатда ҳар йили 300 мингга яқин никоҳлар қайд этилмоқда. Келгуси беш йилда аҳоли сони 38 миллионга етиши кутилмоқда.

    Уйлар қурилиши кўлами шунга мувофиқ кенгайтириб борилади. Ҳар бир ҳудудда барпо этиладиган «Янги Ўзбекистон» массивлари бунда муҳим ўрин тутади. Келгуси беш йилда уларда 250 мингдан зиёд оила уй билан таъминланади.

    Йиғилишда шу борадаги бунёдкорлик ишларининг ташкилий, молиявий жиҳатлари муҳокама қилинди.

    Президент «Янги Ўзбекистон» массивлари комплекс ривожланиш тамойили асосида барпо этилиши кераклигини таъкидлади.

    Яъни, ҳар бир массивда саноат лойиҳалари, хизмат кўрсатиш объектлари ва ижтимоий инфратузилма бир вақтда қурилади. У ерда одамлар ҳам уйли, ҳам ишли бўлади. Келгуси йили Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 40 та шундай замонавий мавзе барпо этиш мўлжалланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Бағдод туманидаги янги массивни кўрдингиз. Лойиҳа тайёр, энди тажриба ҳам бор. Фақат шу лойиҳани ҳар бир ҳудудга мослаштириш керак. Очиқ танлов ўтказиш жуда муҳим. Очиқлик, ҳалоллик бўлса, сифат бўлади, халқ олдида юзингиз ёруғ бўлади», – деди Президент мутасаддиларга.

    Қурилиш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга, ҳар бир ҳудудда ер майдонларини аниқлаб, уларнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

    «Янги Ўзбекистон» массивлари қуриш учун келгуси йилда 15 триллион сўм ажратилиши белгиланди. Бу маблағ ипотека кредити бериш учун банкларга йўналтирилади. Қурилиш инвесторлар ҳисобидан амалга оширилади.

    Давлат раҳбари эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиш, бошланғич бадал ва фоизлар бўйича субсидия бериш муҳимлигини таъкидлади.

    Келгуси йили янги массивларда қуриладиган уйларнинг мингтаси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан сотиб олинади. Бунинг учун, қурилиш ташкилотларига 220 миллиард сўм олдиндан ўтказиб берилади.

    Бугунги кунда уйларнинг бир квадрат метри нархи ўртача 4 миллион 500 минг сўмни ташкил этмоқда. Йиғилишда янги массивлардаги нархни шу миқдорда сақлаб қолиш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда, янги массивларни ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилиши белгиланди.

    Келгуси йилдан цемент ишлаб чиқарувчилардан фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 2 бараварга камайтирилмоқда. Шунингдек, цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилади. Булар ҳам уйлар нархи сезиларли тушишига сабаб бўлади.

    Йиғилишда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.

    «Шунча йилда ‘қоғозда’ экилган дарахтларни ҳисобласа, Ўзбекистонда бўш жой қолмаслиги керак эди. Тизим, қаров бўлмагани учун экилганининг ҳам кўпи қуриб кетди. Бугунги ва келгусидаги экологик вазиятни инобатга олиб, дарахт экишни давлат сиёсати даражасига кўтаряпмиз. Шунинг учун бу умуммиллий лойиҳани пухта тайёргарлик билан, пули, эгаси, суғориш тизими билан амалга ошириш керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу боис, биринчи навбатда, мавжуд ва янгидан барпо этиладиган яшил майдонларга туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан масъул белгиланадиган бўлди. Улар дарахтларни парваришлаш билан бирга, ушбу ҳудудни обод сақлашга ҳам жавоб беради.

    Ободонлаштириш бўлимлари махсус техника билан таъминланади, зарур жойларда суғориш тармоқлари барпо этилади. Экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига ҳокимларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари масъул бўлади.

    Давлат раҳбари ушбу савобли ишда ҳар бир ташкилот, ҳар бир фуқаро ўз ўрнини топиши кераклигини таъкидлади.

    Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар уй-жой мулкдорларига яшил майдонлар барпо этиш учун бириктирилади ва у ерда қурилиш қилишга рухсат берилмайди. Муассасалар ҳовлиси, маҳаллалар, йўл ва дала четларига дарахтлар экилади.

    Йиғилишда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди.

    Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ҳокимлар билан бирга, ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос кўчатларни кўпайтириш ва етказиб бериш вазифаси қўйилди. Бунинг учун, қўмита ҳузурида «Яшил ҳудуд» унитар корхонаси ва ҳар бир вилоятда унинг филиаллари ташкил этиладиган бўлди.

    Соҳадаги ишларда Экология қўмитасининг ўрни таъкидланиб, унинг тузилмаси, ваколат ва вазифалари қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

    Йиғилишда суғориш тизимини янгилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳокимларга ирригация тармоқлари қуриш, қудуқлар қаздириш ва томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Кўчатчиликни ривожлантириш, кам сув талаб қиладиган дарахт навларини кўпайтириш чоралари ҳам белгиланди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказди

    02.11.2021, 22:19   Изоҳ (0)   43124
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенатнинг янги биноси яқинидаги кўча бир неча кун кетма-кет тиғиз вақтда огоҳлантиришсиз ёпиб қўйилди

    02.11.2021, 21:46

    Андижонда 5 эркак томонидан зўрланганини айтган келинчакка жиноий иш очилди. У туҳмат қилишда айбланмоқда

    02.11.2021, 21:25

    Иш жойида вафот этган 33 ёшли прокурорнинг отаси кафолатланган нафақа пулларини тўламагани учун Бош прокуратурани судга берди

    02.11.2021, 20:11

    Тошкентда 8145 дона «Тропикамид» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    02.11.2021, 19:26

    Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик фикри ўрганилишини айтди

    02.11.2021, 19:10

    «Янги уй-жой мавзелари нархини бу йилги даражада ушлаб қолиш зарур» — Шавкат Мирзиёев

    02.11.2021, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маош 1000 доллар: ўзбекистонликлар Россияга ишга таклиф қилинмоқда

    Ўзбекистон | 21 июн, 10:10

    Дональд Трампнинг набираси қаҳвахонада ишламоқда

    Лайфстайл | 21 июн, 09:55

    Исроил мингта кўчма бошпана қуриш режасини маъқуллади

    Дунё | 21 июн, 09:50

    Тошкентда фуқаро ҳаракатланаётган машина ойнасидан мушукни улоқтирди (видео)

    Ўзбекистон | 21 июн, 09:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” кутилмаганда Бразилия клубига мағлуб бўлди, “Бавария” қийинчилик билан “Бока Хуниорс”ни мағлуб этди

    Спорт | 21 июн, 09:20

    Покистон Трампни Тинчлик Нобель мукофотига номзод этиб кўрсатди

    Дунё | 21 июн, 09:10

    Хю Жекман мухлислардан қочиб нотаниш кишининг машинасига ўтириб олди

    Лайфстайл | 21 июн, 09:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.