• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иш жойида вафот этган 33 ёшли прокурорнинг отаси кафолатланган нафақа пулларини тўламагани учун Бош прокуратурани судга берди

    Ўзбекистон Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими прокурори лавозимида ишлаб келган Самир Раҳмонов 26 апрель куни 33 ёшида вафот этганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг ёзишича, марҳумнинг отаси депутатга мурожаат қилиб, ўғли хизмат вазифасини бажараётган вақтда иш жойида вафот этгани, тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари боқувчисиз қолса-да, унинг оиласига қонунга асосан кафолатланган нафақа пуллари тўлаб берилмаётганини билдирган.

    Фото: Бош прокуратура

    Фото: Бош прокуратура

    Депутатнинг қайд этишича, мурожаатга тикилган тиббиёт ходимларининг 26 апрелдаги 10-сонли далолатномасида соат 10:35 да тиббиёт бўлимига прокуратура ходимлари томонидан Самир Раҳмоновнинг жасади олиб келингани билдирилган. Бу марҳумнинг иш вақтида иш жойида вафот этганидан далолат беради.

    Меҳнат кодексининг 192- ва 194-моддасида ходим меҳнат вазифаларини бажариш сабабли вафот этса, зарарни тўлаши шартлиги, ходимнинг вафоти муносабати билан иш берувчи томонидан бирйўла бериладиган нафақанинг миқдори, марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлиши мумкинмаслиги белгиланган.

    Шунингдек, «Прокуратура тўғрисида»ги қонуннинг 51-моддасида прокуратура органлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи давлат ҳимоясида бўлиши ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан давлат томонидан мажбурий тартибда суғурталаниши ва суғурта органлари прокуратура ходими ишлаётган даврида вафот этса, унинг меросхўрларига Меҳнат кодексининг 194-моддаси 2-қисмида назарда тутилган тартибда суғурта суммасини тўлаши кўрсатиб ўтилган.

    «Бироқ Бош прокуратура томонидан марҳум ходимнинг оила аъзоларига қонунда белгиланган нафақа пуллари берилмаган. Охири марҳумнинг отаси адолат излаб судга арз қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди эса даъво аризани қаноатлантиришдан рад этган.

    Судларимизнинг ҳозирги аҳволида Бош прокуратурага қарши даъвони қаноатлантириш эҳтимоли паст бўлса-да, марҳумнинг отаси қонун ижроси таъминланиши умидида қарор устидан Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти келтирибди. Ахир адолат қарор топиши керак-ку», — деб ёзмоқда Расул Кушербаев.

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати расмий баёнот берди.

    Унда айтилишича, марҳум Самир Раҳмоновнинг отаси А.Раҳмонов Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судига жавобгар Бош прокуратурасига нисбатан фарзанди вафоти муносабати билан иш жойидан нафақа пули ундириш ҳақидаги даъво аризаси ҳамда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги қўшимча даъвоси билан 3 август куни мурожаат этган.

    Фуқаролик иши суд мажлисида кўриб чиқилиши 24 август кунига тайинланган. Шу кунги суд мажлисида тарафлар ва уларнинг вакиллари иштирок этиб, ўз важларини келтириб, даъвогар томонидан маънавий зарар ундириш тўғрисида қўшимча даъво талаби келиб тушган. Мазкур қўшимча даъво юзасидан фуқаролик иши доирасида Бош прокуратура томонидан ҳужжатлар тақдим этилиши, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда меҳнат ҳуқуқ инспекторини учинчи шахс сифатида жалб этилиши сабабли суд мажлиси 6 сентябрга қолдирилган.

    Шу кунги суд мажлисида мутахассис сифатида жалб этилган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Яшнобод туман бўлими вакили ва меҳнат ҳуқуқ инспектори келмагани сабабли суд мажлиси 17 сентябрга қолдирилган. Суднинг 17 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан А.Раҳмоновнинг даъвоси ва қўшимча даъво аризаси рад қилинган. Даъвогар мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, судга апелляция шикояти киритган.

    Баёнотда маълум қилинишича, ушбу шикоят Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилади.

    02.11.2021, 20:11   Изоҳ (0)   49955
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 8145 дона «Тропикамид» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    02.11.2021, 19:26

    Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик фикри ўрганилишини айтди

    02.11.2021, 19:10

    «Янги уй-жой мавзелари нархини бу йилги даражада ушлаб қолиш зарур» — Шавкат Мирзиёев

    02.11.2021, 18:40

    Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» мавзелари қурилишини маълум қилди

    02.11.2021, 18:09

    Абдулазиз Комилов Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

    02.11.2021, 17:39

    «Қўйлиқ»дан «Олой»гача. Ўзбекистондаги 60 дан ортиқ бозор ва савдо комплекслари хусусийлаштирилиши мумкин

    02.11.2021, 17:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05

    Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:51

    Эндокринолог мармелад шаклидаги витаминлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Фарзанд | 5 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.