• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас

    Яхшилиққа ўрганган бир банда осонлиқ билан ўз яхшилиғини қўймайдир. А, ёмон-чи, Худо паноҳ берсун, ит суяк чайнамаса, тиши қичийдир. Хулоса, ёмон ёмонлиғини, яхши яхшилигини ташлай олмайдир. Мабодо ташласа, боши оғрийдир, кўзи чиқадир.

    Демак, масаламизнинг фалсафий ёғи тамом бўлиб, жиддий ва амалий томониға ўтиб, ёмонлар хусусида бир неча жумла таҳрир этмакчимиз. Қисқаси, омманинг назарига эски даҳандан янги ва суви қочмаған бир сўз ва матбуот оламида мўғолламаған бир неча силлиқ ибора қолдирмоқчимиз.

    Табиий, бу даъвомиз тўғри бўлса бўлар, тўғри эмас экан, ўзингиз минг мартадан эшиткан сўзларингиз қаториға киритиб қўяқолурсиз, чунки замонамиз эзмалик, матбуотимиз чайнов бир замондан ҳали жудаям нарига жилгани йўқдир.

    Кўрмайсизми, ўзгаришка еттинчи йил, ҳамон бир чархни айлантирамиз, ҳамон бир сўз ва бир қадам устида жонбозлиқ қиламиз. А, етти қироннинг бири бўлған матбуотимиз бир сўзни узун бир муддат чайнайдир, ғажийдир. Субҳоноллоҳ!..

    Шоирларимизнинг бир қисми, муҳаррир ва муҳаррирчаларимизнинг бир бўлаги ҳамон бир-биридан андоза олиш ва бир-бириникидан нусха олиш билан машғулдир. Ўқутувчиларимиз бўлса, сабоқ бериш эмас, сабоқ олишқа лойиқ ва сазовордирлар.

    Энди мақоламизнинг сарлавҳаси бўлған «Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас»га келайлук:

    Муҳаррирчилик бўлғандан кейин қалам туткан замонинг фалсафа соткинг келадир. Узун-узун монолоғлар ёзиб ўзингни майдонға ташлағинг келадир. Мана бу касалдан каминангиз ҳам қутула олмағанимга ҳозирғи мақола жонлиқ шоҳид бўлса-да, тарихни дунё яратилишдан ёки Нуҳ тўфонидан бошламағанимға, ҳеч бўлмағанда хоин, золим Некалайнинг қонхўрлиғидан бошламағанимға ўзим шукур қилғаним каби сизнинг ҳам холис шукур қилишингизни бир карра тавсия этмакчиман.

    Уҳ… мен шу ерга ёзиб келиб эдим, шоирлигим эсимга тушди. Қанақа шоирлиқ денг, камина ҳозирғи замон шоири эмасманми, шеъримга сарлавҳа қўймоқчи бўлдим. Қандай сарлавҳа денг, умумий қоидага мувофиқ сарлавҳамни «Гул» деб қўйдим. «Гул» дедингми, кетидан «Булбул» калимаси лоп этиб оғзингга келмасунми. Гул ва булбул билан қўшулиб чиройлиқ бир сарлавҳа таъмин этилди. Бу одат умуман шоирларимизда бор бўлғани мени таскин қилди. Шеърни ҳам бошлаб юбордим. Ёздим, чиздим. Бош мисранинг охири гул келди. Иккинчи мисра бевосита булбул келди. Чунончи:

    Ўзбек қизидир мисоли бир гул,

    Ўзбек йигити у боғда булбул.

    Демак, шеъримнинг бошланғичи таъмин этилди. Қолған мисралари мени унча қийнамади. Битириб, шеърнинг остига тахаллусимни қўйдим, газета идорасига югурдим.

    Газета саркотиби вуқор билан олиб, дафтарга қайд эткан чоқда шеъримнинг сарлавҳаси қатордағи мақола сарлавҳаларининг белини буккандек кўринди.

    Эртасига ҳалиги шеър газетанинг иккинчи бети бошида босилиб чиқиб, ҳамманинг оғзида қироат қилинди. Элимиз ўрганган, бундай шеърларни ўқуш элимизга унча оғир эмаслиги белгули. Чунки шеърнинг сарлавҳаси «Гул ва булбул» экан, мисрааларнинг ҳаммаси ҳам «Гул ва булбул» билан тамомланур.

    Мақола ёзишда ҳам бошқа муҳаррирлар каби умумий ихтисосқа моликлигим бор. Сарлавҳалар: «Етти йиллиқ ўзгариш ва биз», ёки «Маъориф ва қўшчилар» ёки «Франция буюк инқилоби ва бизнинг вазифамиз», деб шундай сарлавҳадан бирини қўйиб олдингми? Сарлавҳа остидан чизиб, мақолаға киришканда, хоин, золим, қонхўр Некалай ва унинг думларининг бизга қилған зулм ва ваҳшати ва ул хоин-золимнинг ахранник ва полисияларининг бизга қилған жабр-зулми ва ҳакозо… Бир неча жумла золим, қонхўрлардан кейин мақсад устида пойма-пой бир неча жумла тузилиб, мақола шу жумлалар билан тамом бўла бошлайдир: битсун золим, қонхўр Некалай, яшасун Шўролар ҳукумати!.. Остиға имзо чекиб, буни ҳам газета идорасига юбориладир.

    Демак, масаламиз «Ўрганган кўнгил ўртанса, қўймас», устида экан, шоиримиз ва ёзувчимизки шундай шоирлиқ ва муҳаррирликка ўрганган экан ўрганибдир. Бунда сўз йўқ. Мен ҳам ўрганганман. Бунда ҳам сизнинг ишингиз бўлмасун. «Гул ва булбул» шеърларини, хоин, золим Некалайнинг зулми тўғрисидағи мақолаларни ёзабераман ва бемалол сиз ўқуб ташлайберасиз, газеталар ҳам босаберади. Шоирлиқ ва муҳаррирликка кўнглумиз ўрганибдир. Ўртанса нима қилайлук.

    Абдулла Қодирий

    Ушбу мақола «Муштум» журналининг 1924 йил 8 апрель 25-сонида «Эски шайтон» тахаллуси билан эълон қилинган.

    29.10.2021, 07:32   Изоҳ (0)   13006
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёмғир остидаги Тошкент, бўялган жўжалар, Хеллоуинга тайёргарлик. 28 октябрь суратлари

    28.10.2021, 23:55

    Ўзбекистон аҳолиси иссиқлик энергиясидан 2,1 трлн сўм қарздорлиги маълум қилинди

    28.10.2021, 23:45

    Ўзбекистоннинг барча ҳудудида 28 октябрь куни «Миллий сувенирлар» фестивали бўлиб ўтди (фото)

    28.10.2021, 23:29

    «Ўзбекистондаги сайловларнинг ажралиб турган жиҳати — қора пиар ва манфаатлар тўқнашувининг йўқлиги бўлиб қолмоқда» — МДҲ Ижрочи котиби Сергей Лебедев

    28.10.2021, 22:15

    Ўзбекистонда иссиқлик тармоқларининг 60 фоизи таъмирталаб аҳволда экани маълум қилинди

    28.10.2021, 21:11

    Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари эълон қилинди

    28.10.2021, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.