«Ўзметкомбинат» АЖ ўз тарихида илк бор Германиянинг сув ва мой ёрдамида совитиш радиаторларини ишлаб чиқариш ва уни сотиш билан шуғулланувчи Haugg Kuhlerfabrik GmbH компанияси директори Ҳаугг Вольфганг бошчилигида компаниянинг бир гуруҳ мутахассислари комбинатга ташриф буюриб, рангли металлар ишлаб чиқариш цехида бўлишди.
Германиялик ҳамкорлар цехда мис маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди ва замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотимизнинг сифатини кўриб мамнун бўлишди.
Ташриф якунида ҳамкорлар билан 5 тонна миқдорда мис ўрамларини намуна сифатида етказиб бериш учун келишувга эришилди. Мазкур келишувга кўра, ушбу маҳсулотлар бугун Германияга жўнатилиши режалаштирилган.
Шунингдек, 2022 йил учун 100 тонна мис маҳсулотларини етказиб бериш учун шартнома имзоланишига ҳам келишиб олинди.
«Ўзметкомбинат» ижтимоий тармоқлардаги фойдали таклифларини кузатиб боринг:
Telegram: umk_matbuot_xizmati
Facebook: matbuot
Instagram: umk_matbuot_xizmati
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)