• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев 2022 йилдан ғаллачилик кластерлари ва фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилишини маълум қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 октябрь куни қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилиш аввалида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сайловида қўллаб-қувватлагани учун ўзбек халқига миннатдорлик билдириб, сайловолди дастурида айтилган барча мақсад ва вазифалар, албатта, амалга оширилишини таъкидлади.

    Жумладан, қишлоқ хўжалигида ҳам улкан режалар белгиланган. Келгуси беш йилда ҳосилдорликни камида 2 баробар кўтариш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, соҳа экспортини 7 миллиард долларга етказиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини янада ошириш мақсад қилинган.

    Бунда кластерлар асосий таянч ва етакчи бўлади. Бу тизим қисқа вақтда катта ўзгаришларга замин яратди. Масалан, биргина пахтачиликда толани қайта ишлаш 2,5 баробарга ошиб, 100 фоизга етказилди. Шунингдек, ип-калава ишлаб чиқариш 2 баробарга, тайёр маҳсулот — 3 баробарга ортди, экспорт йил якунига қадар 3 миллиард долларга етади.

    Пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотгача бўлган босқичларни қамраб олган 2 миллиард долларлик 125 та янги корхона ҳамда 150 мингта доимий иш ўрни ташкил қилинди.

    Кластерлар томонидан 5 мингдан ортиқ юқори унумли техникалар олиб келинди, 126 минг гектар майдонда сув тежаш технологиялари жорий қилинди.

    Инновацион ёндашув натижасида ҳосилдорлик ҳам ошиб бормоқда. Кўп кластерлар бу йил пахтадан 35—40 центнергача ҳосил олди.

    Давлат раҳбари бу ишларни давом эттириш, қишлоқ хўжалиги ва агросаноатда самарадорликни ошириш учун кластерларга имкониятларни кенгайтириш кераклигини таъкидлади.

    Жойлардаги сайловолди учрашувларида фермер ва деҳқонлар, кластер раҳбарлари ўзларини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни айтган. Бу масалалар тизимлаштирилиб, уларнинг ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Энг асосий муаммо — амалдаги эскича молиялаштириш тартиби. У соҳани ривожлантириш бўйича қўйилган талабларга мутлақо жавоб бермаяпти. Пахта-тўқимачилик кластерлари кредит муддатларини узайтириш ва миқдорини кўпайтиришни сўраяпти. Ҳозирда кластерларга кредит 11 ой муддатга ажратилади. Пахта хом ашёсини етиштириб, уни қайта ишлашга эса камида 24 ой керак. Ерни экишга тайёрлаш октябрда бошланса-да, кредит 3—4 ой кечиктириб, январь—февраль ойларидан ажратилади. Бу эски тизим энди тўлиқ ўзгаради», — деди Президент.

    Йиғилишда қайд этилганидек, энди пахта ҳосилини молиялаштириш шудгор давридан, яъни октябрь ойидан бошланади. Бундан буён, кластерларга кредитлар 24 ой муддатга ажратилиб, унинг имтиёзли даври амалдаги 11 ойдан 18 ойгача узайтирилади.

    Лўнда қилиб айтганда, кластер олган кредитини, хом ашёни энг камида ип-калава ва матога айлантиргандан кейин қайтаради. Бу тизимни жорий этишга бюджетдан 10 триллион сўм йўналтирилади. Шу мақсадда Қишлоқ хўжалиги жамғармасига йил якунига қадар қўшимча 100 миллион доллар ажратилади.

    Шунингдек, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларига ўтиш, ўсимликлар ҳимояси, замонавий лабораториялар ташкил этиш, фермерларни ўқитиш каби тадбирлар учун ҳар бир гектар пахта майдонига 1 миллион сўмдан молиявий грантлар ажратилади.

    Молия вазирлиги ва Марказий банкка ушбу янги тизимни амалиётга жорий қилиш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кластерлар томонидан ип-калавани қайта ишлаш даражасини келгуси икки йилда ҳозирги 50 фоиздан 70 фоизга етказиш мўлжалланган. Шундан келиб чиқиб, уларга молиялаштиришнинг янги механизмлари жорий этилиши маълум қилинди.

    Масалан, матони бўяш ва аралаш мато ишлаб чиқарадиган ускуналар хариди учун, корхона қувватига қараб, давлат ҳисобидан молиявий грантлар берилади. Бундай лойиҳаларни кредитлаш учун яна 150 миллион доллар маблағ ажратилади.

    Бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспортини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан паст ставкаларда 100 миллион долларлик янги кредит линияси очилади. Шундай товарларнинг камида 80 фоизини экспорт қилувчи кластер ва бошқа тўқимачилик корхоналари учун ижтимоий солиқ ставкаси 3 йил муддатга амалдаги 12 фоиз ўрнига 1 фоиз қилиб белгиланади. Шунингдек, уларга мол-мулк солиғини 3 йилга кечиктириб тўлаш имконияти ҳам берилади. Бунинг ҳисобига, корхоналар ихтиёрида йилига камида 500 миллиард сўм маблағ қолади.

    Яна бир қулайлик — келгуси йилдан ип-калавани қайта ишлайдиган кластерларга кредит олишда пахта хом ашёси ва толасини гаровга қўйиш амалиёти жорий этилади.

    Йиғилишда кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини янада кучайтириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

    Маълумки, ғалла етиштириш ва сотишда бозор муносабатларига ўтилмоқда. Президент келгуси йилдан ғаллачилик кластерлари ва фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилишини таъкидлади.

    Бунда, кластер ва фермер хўжаликлари 3 йил давомида ҳар гектардан 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига чиқариши талаб этилади. Қолган ҳосилни эса тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилади.

    «Ўздонмаҳсулот» таркибидаги донни қайта ишлаш корхоналари ғалла кластерлари ташкил этиш учун очиқ савдоларга чиқарилади.

    Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда ғалла бўйича тўловларни тўлиқ амалга ошириш бўйича кўрсатма берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда мева-сабзавотчилик кластерлари ва кооперациялари учун ҳам қўшимча имкониятлар яратиш чоралари муҳокама қилинди. Уларни ҳам Қишлоқ хўжалиги жамғармаси орқали имтиёзли кредитлаш муҳимлиги таъкидланди. Жумладан, мева-сабзавотчилик кластерларига айланма маблағ учун, жамғарма ҳисобидан 1 йил муддатга 10 фоиздан кредит ресурслари ажратилади.

    Келгуси йилдан мева-сабзавот ҳосилини иқлим хавфидан суғурталаш бўйича суғурта компаниялари ўртасида танлов ўтказилади. Экспорт шартномаси бўлган кластер ва фермерларга суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

    Ўзбекистонда 200 минг гектар паст ҳосилли пахта ва ғалла майдони қисқартирилиши режалаштирилган. Бу майдонлар аҳолига танлов асосида, узоқ муддатли ижарага берилади.

    Давлат раҳбари бунда эҳтиёжманд оилаларга алоҳида эътибор қаратиш, уларга деҳқончилик сирларини ўргатиш ва кўмаклашиш кераклигини таъкидлади. Бунинг учун 100 миллион сўмгача бўлган мева-сабзавотчилик лойиҳаларига «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури шартлари асосида кредит берилиши қайд этилди.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мева-сабзавотчилик кластерлари ва қайта ишлаш корхоналарини инфратузилма билан таъминлаш, давлат-хусусий шериклик асосида агрологистика марказлари барпо этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Қишлоқ хўжалиги техникаларини янгилаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу борада фермер ва кластерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, келгуси йилдан бошлаб, техника сотиб олиш бўйича кредитларнинг 10 фоиздан юқори қисми давлат томонидан қоплаб берилиши белгиланди.

    Шунингдек, импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан 3 йил муддатга озод этилади. Бунинг натижасида кластер ва фермерлар техникани 35 фоизгача арзон харид қилиш имкониятига эга бўлади.

    Бундан ташқари, лазерли текислаш, ҳосилдор ва касалликларга чидамли янги навларни экиш, уруғчиликни ривожлантириш, сув тежовчи технологияларни қўллаш учун ҳам имтиёзлар берилади.

    Умуман, ушбу мақсадлар учун йилига жами 25 триллион сўм йўналтирилиши кутилмоқда.

    Йиғилишда билдирилган ташаббуслар ижроси бўйича фармон ва қарор лойиҳалари ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон Россиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун 1 млн гектар ер ижарага олмоқчи
    • Шавкат Мирзиёев Қўштепада ғўзани томчилатиб суғориш технологиясини кўздан кечирди

    27.10.2021, 22:44   Изоҳ (0)   32860
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ногиронлар, карлар ва кўзи ожизлар жамиятларининг Сенатга мурожаати ўрганилди

    27.10.2021, 22:12

    Қашқадарёда Nexia’га ўрнатилган газ баллони портлади

    27.10.2021, 21:27

    «Афғонистон яқин келажакда минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолади» — Абдулазиз Комилов

    27.10.2021, 21:11

    Катта камчилигимиз

    27.10.2021, 20:57

    «Бу каби ҳолатлар денгиздан томчи». Саида Мирзиёева Тошкентда талаба қизга тегажоғлик қилингани ҳақида

    27.10.2021, 20:52

    БМТнинг Афғонистон учун юборган инсонпарварлик юки ҳали ҳам Термизда сақланаётгани маълум қилинди

    27.10.2021, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.