News cover

Сукут учун 200 минг доллар: Нукусда собиқ ходим бошлиғини шантаж қилди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида товламачилик йўли билан фуқародан 200 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 1980-йилда туғилган чет эл фуқароси Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилган. Аризада ўзи раҳбарлик қилаётган жамиятнинг Нукус шаҳридаги филиалида ўтган йилнинг ноябрь ойидан 2026-йилнинг февраль ойигача оператор сифатида ишлаган С исмли шахснинг унга интернет орқали хат ёзиб, ушбу жамиятнинг обрўсини туширувчи маълумотлар борлигини айтиб, қўрқитаётганини билдирган.

Ҳар хил гаплар билан босим ўтказган мазкур С исмли Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро 200 минг доллар бермаса, ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситаларига тарқатиб юборишини айтган.

Мазкур фуқаро муқаддам Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан судланган бўлса-да, яна жиноят кўчасига кирган. Амалга оширилган тезкор-қидирув тадбири давомида С исмли фуқаро Нукус шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ариза эгасидан 200 минг долларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: ИИВ

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Апрель ойининг бошларида Тошкентдаги МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган шахс ушбу жамият офисидаги сейфдан 50 минг доллар ўғирланишига ёрдам бергани хабар қилинганди

Бугун, 15:53

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: