Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +26°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ўзбекистон ногиронлар, карлар ва кўзи ожизлар жамиятларининг Сенатга мурожаати ўрганилди

    27.10.2021, 22:12 13300

    Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси, Карлар жамияти раиси ва Кўзи ожизлар жамияти раиси сенаторлар томонидан «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг қайтарилиши юзасидан мурожаат билан чиққани тўғрисида хабар берилганди. Олий Мажлис Сенатининг маълум қилишича, қонунни қўллаб-қувватлаган ҳолда уни қабул қилишни сўраб қилинган мурожаатнома юзасидан сенаторлар жойига бориб суҳбат ўтказган.

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати

    Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг баъзи нормаларини қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблаб, уни қайтарган эди. Адлия вазири Русланбек Давлетов сенаторларнинг қонунни қабул қилишга қарши билдирган ҳар бир аргументини рад этиб, айрим сиёсатчилар «халқдан келиб чиқаётган янги ғояларни тушунмаслигини» таъкидлаганди. Оқибатда Сенат раиси узоқ давом этган дебатга аралашишга ва томонларни тинчлантиришга мажбур бўлганди.

    Кейинроқ Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси, Карлар жамияти раиси ва Кўзи ожизлар жамияти раиси сенаторлар томонидан мазкур қонуннинг қайтарилиши юзасидан мурожаат билан чиқиб, «эркин рақобатлаша олмайдиган имконияти табиатан чекланган шахслар учун жуда кутилмаган ҳолат бўлганини» билдирганди.

    Учрашувда Сенат аъзолари Одил Иминов ва Эркин Гадоев томонидан мурожаатчиларга қонун ногирон, карлар ва кўзи ожизлар жамиятларининг мурожаатномасида келтирилган масалалар, яъни имконияти чекланган шахсларга майдонда ўзларини кўрсатиш, имкониятларини тўла намоён этиш, муносиб иш ҳақи олиш, ижтимоий адолат нуқтаи назаридан корхоналарнинг иқтисодий аҳволини янада яхшилаш, ишини фаоллаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва ишчилар сонини ошириш, энг асосийси имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри имтиёз ва преференциялар беришни назарда тутмаслиги тушунтирилган.

    Шу билан бирга, Сенат аъзолари томонидан «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонундаги нормалар жамиятларнинг раислари сўраётган мақсадларга хизмат қилмаслиги айтилган. Улар имконияти чекланган шахсларга ўз фаолиятларини амалга ошириш учун имтиёзлар ҳозир ҳам Солиқ кодекси, Ўзбекистон Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида ўз аксини топгани, келгусида тадбиркорлик соҳасидаги муносабатлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ягона кодексда назарда тутилишини таъкидлаб ўтган.

    Суҳбат якунида Сенат аъзолари томонидан мазкур қонунни қайта ишлаш жараёнида ушбу жамиятлар вакиллари ҳам фаол иштирок этиши ва мунтазам равишда доимий ҳамкорлик қилиниши ҳақида келишиб олинган.

    Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати адлия вазири билан дебатга сабаб бўлган қонуннинг рад этилишига расмий муносабат билдириб, сенаторлар муҳокамага қўйилган барча қонунларни шунчаки кўр-кўрона маъқуллаб юборавермаслиги, ҳар бир ҳужжат ялпи мажлисгача жуда кўп чиғириқлардан ўтишини маълум қилган.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда сентябр ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани эълон қилинди

    Бугун, 14:28

    Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди

    Бугун, 13:59

    Ўзбекистондаги археология мероси объектларининг 150 дан ортиғи қабристонларга айлантирилгани аниқланди

    Бугун, 12:20

    Food For Life кўнгиллилар ташкилоти меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун касб танлаш имкониятини яратди (фото)

    Бугун, 11:55

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

    Бугун, 11:00

    Aлифбодаги ўзгаришлар: қулайлик бор жойда ноқулайлик танланмайди

    Бугун, 10:45

    Сауль Альварес тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Жермелл Чарло устидан ғалаба қозонди 

    Бугун, 10:43

    ANORBANK Кундалик билан биргаликда махсус лойиҳага старт бермоқда

    Бугун, 10:30
    Реклама

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

    Бугун, 10:00

    Ўзбекистонда соғлом шахсларга дори воситалари клиник тадқиқотларида ихтиёрий равишда иштирок этишига рухсат берилиши мумкин

    Бугун, 09:45

    Тавсия этамиз

    Aлифбодаги ўзгаришлар: қулайлик бор жойда ноқулайлик танланмайди

    10:00 / 01.10.2023

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош миқдори 4 минг доллар бўлган соҳа ҳақида маълумот берилди

    19:00 / 30.09.2023

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    15:00 / 30.09.2023

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    15:00 / 30.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. Роналдунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига “Ан-Насср” ғалаба қозонди (видео)

    00:00 / 30.09.2023

    Сергелидаги фавқулодда ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди 

    10:00 / 30.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.