Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ЖЧ—2021 баҳсларининг 2-кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов 1/8 финали доирасида қозоғистонлик Сакен Бибоссинов билан баҳс юритди. Тенг курашлар остида ўтган баҳсда Бибосинов ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
Шу тариқа маълум муддатли танаффусдан кейин ҳаваскор боксга қайтган Дўстматов Жаҳон чемпионатини эрта тарк этди.
25 октябрь куни Асадхўжа Мўйдинхўжаев ирландиялик рақибини енгиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган бўлса, 26 октябрда Одилжон Аслонов жангсиз 1/16 финалга йўл олди.
Изоҳ (0)