Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +14°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Саломатлик

    Бош оғриғини дори воситаларисиз бартараф этишнинг 10 табиий усули

    25.10.2021, 09:59 18644

    Бош оғриғи – кўпчиликнинг ҳар куни дуч келадиган муаммоси. Баъзиларда оғриқ тезда ўтиб кетади, бошқалар шунчалик азоб чекадики, улар дўстлар билан учрашувларни бекор қилади, иш лойиҳаларини кечиктиради ва ўзларини бемордек ҳис қилади.

    Фото: «Эгерия»

    Фото: «Эгерия»

    Албатта, дорихоналарда кенг ассортиментдаги дори-дармонларни таклиф қилишади, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам мунтазам равишда қабул қилинса, зарар келтириши шубҳасиз. Шунинг учун оғриқни қолдиришнинг муқобил усулларини синаб кўриш тавсия этилади.

    Кечаси тишларни ғичирлатмаслик керак 

    Жағ мушаклари таранглиги катталарда бош оғриғининг энг кўп эътиборга олинмаган сабабларидан биридир. Кечаси тишларни ғичирлатиш одамларнинг 70 фоизига таъсир қилади. Жағни бошқарадиган кичик мушаклар чаккага чўзилади ва уларнинг спазмлари бош оғриғига олиб келади, айниқса, уйғонгандан кейинги дастлабки соатларда. Стрессни камайтириш, амалиёт ва психотерапия ёрдамида бу билан курашиш мумкин. Ёки юқори тишларга мос келадиган махсус оғиз ҳимоясидан ҳам фойдаланиш тавсия этилади.

    Суюқликни кўп миқдорда ичиш лозим

    Пулсацияланувчи чакка сувсизланиш белгиси бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўп миқдорда тоза сув ичиш бош оғриғи ва мигренда ёрдам беради. Эҳтимол, смартфон ёки махсус мобил иловалардаги эслатмалар ёрдамида суюқликни ўз вақтида ичишни биринчи ўринга қўйиш керакдир. Иссиқ об-ҳавода ёки қаҳва ичгандан кейин кўпроқ суюқлик ичишни унутмаслик лозим, чунки кофеин танани сувсизлантиради.

    Массаж ёрдам беради

    Агар бош оғриғи ҳаддан ташқари зўриқишдан келиб чиқса, массаж аҳволни енгиллаштиришга ёрдам беради. Массаж пайтида қон зўриққан жойларда – бўйин, бошнинг орқа ва елка қисмларда меъёрида айланади. Натижада инсон ўзини яхши ҳис қилиши мумкин.

    Танаффус қилишни ёдда тутиш керак

    Ҳаддан ташқари зўриқишда нафақат массаж, балки ёга ва бошқа машқлар ҳам ёрдам беради. Тушлик вақтида танаффус қилиш бош оғриғини сезиларли даражада камайтириши мумкин. Ишлаётганда ҳолатни кузатиб бориш жуда муҳим: тўғри ўтириш, танаффус қилиш ва қулайлик яратиш.

    Стресс даражасини камайтириш муҳим

    Барча касалликлар асабийликдан келиб чиқади, шунингдек, бош оғриғи ҳам. Стресс вақтида нафас олиш машқларини ўзлаштиришга ҳаракат қилиш керак. Йога ҳам жуда самарали бўлиб, жисмоний машқлар билан медитация ва дам олишни уйғунлаштиради.

    Ботоксни қўллаш тавсия этилади

    Неврологлар оғир сурункали мигрен билан оғриганларга ботоксни тавсия қилади. Албатта, пешонага косметик инексия ҳақида эмас, балки бутун бош ва юқори елка мускулларига йилига бир неча марта инексия қилиш назарда тутилади.

    Фаоллик ёрдам беради

    Агар бош оғриса, азоб-уқубатлар исканжасига ўралиб қолиш васвасаси пайдо бўлади, аммо мутахассислар машқлар самаралироқ бўлиши мумкинлигига ишонади. Ҳафтада 3-4 марта 20-30 дақиқадан мунтазам равишда машқ қилиш қон оқимини яхшилаш ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаш орқали бош оғриғини камайтиришга ёрдам беради. Енгил югуриш, велосипедда сузиш ёки сузиш билан шуғулланиш лозим.

    Уйқуга эътиборли бўлиш лозим

    Етарлича ухламаслик бош оғриғи бошланишининг асосий сабабидир. Шунинг учун ҳар кеча 7-8 соат ухлаш жуда муҳим. Лекин ҳаддан ошмаслик керак: ҳафта бўйи ишлаб, дам олиш кунлари ухлаш тескари натижага олиб келиши ва муаммони янада кучайтириши мумкин.

    Кўзларни дам олдириш керак

    Бош оғриғи кўпинча кўриш билан боғлиқ. Кўпчилик кун бўйи компьютер олдида, узоқ вақт телевизор кўриш, ўқиш ёки ҳатто машина бошқарувида кўп вақт бўлгандан кейин сезади. Бу бош оғриғи дам олиш кунларига қараганда куннинг охирида, иш ҳафтасидан кейин кўпроқ кузатилади. Бош оғриғини йўқотиш учун компьютерда ишлайдиганлар тез-тез танаффус олишга ҳаракат қилиши керак.

    Мутолаа чоғида ҳам вақти-вақти билан тўхтаб, кўзга дам бериш учун хонадаги узоқроқ буюмга эътибор қаратиш лозим. Агар бу фойда бермаса, кўриш қобилиятини текширувдан ўтказишга арзийди. Эҳтимол, кўриш қобилияти пасайган ва кўзойнак тақиш вақти келгандир.

    Игна терапия тавсия этилади

    Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, игна билан даволаш тез-тез боши оғрийдиган одамларга ёрдам беради. Муолажа давомида терапевт игналарни тананинг маълум нуқталарига киритади. Игнанинг мигрен билан оғриган одамларда оғриқни  камайтириши ҳақида далиллар мавжуд. Ушбу терапия танадаги қон оқимини йўналтиради ва периферик асаб тизимини рағбатлантириш орқали танани оғриқни камайтиришга ўргатади.

    Мавзуга доир:

    • Бошим оғримасин десангиз: Мигрен бошланишидан аввалроқ у билан курашишга ёрдам берадиган 6 усул
    • Бош мия ички босими ошганидан дарак берувчи симптомлар
    • Баланд пошнали оёқ кийим ва бош оғриғи ўртасида қандай боғлиқлик бор?

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль

    Бугун, 01:12

    Эмомали Раҳмон Европада Қуръон ёқилишига муносабат билдирди 

    Кеча, 23:55

    Қозоғистон бутун Марказий Осиёни ўсимлик ёғи билан таъминламоқчи

    Кеча, 23:40

    Афғонистонда 12 яшар қиз ов милтиғида отиб ўлдирилди

    Кеча, 23:25

    Ханчжоу—2022. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Гонгконгни мағлуб этди, стол теннисида эса имконият бой берилди

    Кеча, 23:24

    Қирғизистонда транспорт бекатлари интернет ва кондиционер билан жиҳозланади

    Кеча, 23:10

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    Кеча, 22:50

    Туркманистон Хитойга газ етказиб беришдан тушган даромадни оширди

    Кеча, 22:36

    “Фаластинликлар Араб-Исроил келишувларига вето қўймаслиги керак” — Нетаняху

    Кеча, 22:22

    Россия мудофаа харажатларини мислсиз даражада оширмоқчи: Bloomberg суммани очиқлади 

    Кеча, 21:16

    Тавсия этамиз

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    Намангандаги болаларнинг оммавий заҳарланиши Соғлиқни сақлаш вазири назоратида экани маълум қилинди

    07:00 / 22.09.2023

    “Беш-олти фуқаро ўтирибди. Орқа эшикдан чиқиб кетинг хўжайин, деб сизни халқдан узиб қўядиганлар ҳам бўлади” — Зоир Мирзаев раҳбар инқирози ҳақида

    23:00 / 21.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Чустдаги болалар заҳарланиши бўйича Бош прокуратура жамоатчиликдан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни сўради 

    01:00 / 22.09.2023

    Чустда болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ишдан олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берилди

    13:00 / 22.09.2023

    Саратонни енгган, лифтда кўзи ёриган ва оғир дардга чалинган турмуш ўртоғини парваришлаётган Саида Раметова 66 ёшда (фото, видео)

    13:00 / 22.09.2023

    Шавкат Мирзиёев Чустдаги болалар заҳарланиши ҳолатига муносабат билдирди

    19:00 / 22.09.2023

    Нафақат гўзаллиги, балки истеъдоди билан ҳам томошабинларнинг қалбидан жой олган турк актрисалари (фото)

    09:00 / 22.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?