• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гуллайсан, маориф!

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Гуллайсан, маориф!

    «56 йил чорлар вақтида, олти йил инқилоб ичида ерлик халққа маориф бериш масаласини ўй ўйлаш билангина ўтказдик. Энди амалга, ишга киришиш керак»! (Ўртоқ Султон Сакизбой ўғли).

    Бу – жуда тўғри бир фикр. Буни ўртоқ Сакизбой ўғли1дан бош­қа яна кўб кишилардан эшитиб ётибмиз. Инқилобнинг олтинчи йил байрамида ҳам ғоят табиий ва ғоят кучлик бир майл билан оғизларимиздан шиор чиқди:

    «Инқилобнинг еттинчи йили маориф йили бўлсун!»

    Газетамизнинг 118-сонида босилған ўртоқ Мирзоҳид Оқилнинг мақоласи билан ўртоқ Лапиннинг яна бир мақоласи шу шиорнинг жуда вақтида майдонга ташланғанини кўрсатадур.

    Бундан сўнг: «Маориф керак!» — десак, унда самимиятдан бошқа нарса бўлмас. Нимага десангиз, Фарғона халқининг 5 йилдан бери тортуб келган ҳамма кулфатлари шу тилакнинг шу чоққача самимият билан айтилмаганлигидан келди. Илгари: «Маориф керак!» — деб биз айтдик, ҳукумат айтди, англагувчи, билгувчи йигитлар айтди. Энди ҳозир халқ, кўбчилик, омма, қишлоқ ва овул айтмакдадур. «Фарғона»нинг 118-сонида босилған Қўқон уездидаги маориф ишларининг ҳисоби қишлоқдаги тўхтатуб бўлмас тилакнинг тилмочидур.

    Қўқон уездидаги «Маориф керак!» деган халқнинг тилаги бутун Фарғона халқининг тили билан ҳар кун ҳар соат айтилуб турубдур. Шунинг учундурким, ҳозирги вақтда мактаб кўбчилиги шаҳарлардан қишлоқларга, демак, халқнинг ғужум бўлуб ўлтурған жойиға кўчди. Муаллим топуб, таъмир қилиб мактаб очтураётканлар қишлоқ деҳқонлари бўлуб қолдилар.

    Халқдан чиққан бу тилакларни силаб-сийпаб жойиға қўятурған маориф идораларимизнинг бошдан бузуқ бўлуб келганлигини кўб гапурдик, кўб ёздик. Локин узоқ вақт товушимиз чўлларга қараб кетди.

    Сўнг вақтларда жумҳуриятимизнинг Маориф камисарлигида жиндак алмашиниш бўлди. Яъни камисарликнинг бошиға унда туруб ишлайтурған, маориф қайғусиға берилган кишилар қўйилди. Бу яхши ҳаракатнинг натижаси кўрилмакка бошлади. Албатта, Маориф камисарлигини қўзғатиш бў­йинча бўлса керак, ушбу ойнинг 11-куни Тошкантда Давлат режаси (Госплан) биносида катта бир кенгаш бўлуб, ул кенгашда Туркистон жумҳуриятининг маориф сиёсати масаласи кўрилди. Кенгашга фирқа марказқўми, марказ ижроқўми, комиссарлар шўроси аъзо­лари, турли комиссарликларнинг коллегия аъзолари, юқори мактабларнинг мударрислари, хусусий маориф-маданият ташкилотларининг вакиллари ва мао­риф ишига қизиққан айрим кишилар аралашдилар.

    Кенгаш натижасида маориф ишларига доим ёрдам бериб турмоқ учун энг обрўлик фирқа ва ҳукумат идораларининг вакилларидан иборат бир ёрдам бюроси тузилди.

    Демак, халқ мактаб сўрайдур, маориф талаб қиладур: жумҳуриятнинг энг юқори идоралари ҳам шу тилакни, шу талабни қандай йўл билан бўлса ҳам амалга келтирмак учун енг шимарлайдурлар, халқнинг тилак, марказдан раҳбарлик ва ёрдам бўлса, ҳар бир ҳақиқатнинг асоси бўлған билим ва уни эл орасига тарқатиш иши ҳақиқат(ан) янги, тўғри ва умидлик йўлга кирган бўладур.

    Чўлпон

    Ушбу мақола «Фарғона» газетасининг 1923 йил 19 ноябрь сонида «Қ» имзоси билан босилган. Биринчи марта Чўлпон «Асарлар»и 4-жилдида қайта чоп этилган.

    1 Султон Сакизбой ўғли (Султон Сегизбоев) (1899–1938) — таниқли давлат арбоби. 1937 йилда Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Совети раиси.

    23.10.2021, 06:21   Изоҳ (0)   12058
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бобурийларнинг зумрад линзали кўзойнаги, миллионларга сотилган динозавр скелети, яқинда очилган «Дубай кўзи». 22 октябрь суратлари

    22.10.2021, 23:54

    «Биз ёқиш учун ширин гапларни гапирмоқчи эмасмиз» — Алишер Қодиров мигрантларни солиққа тортиш таклифига изоҳ берди

    22.10.2021, 23:17

    Ўзбекистон президентлигига беш номзод. Уларга қандай таърифлар берилганди?

    22.10.2021, 23:03

    Тошкент вилоятида 11 ёшли бола юк машинаси босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди (видео)

    22.10.2021, 22:15

    Тошкентда «Кальмар ўйини» асосида режалаштирилган ўйин ўтказилиши бекор қилинди

    22.10.2021, 21:37

    Истанбулда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар вакиллари иштирокида медиа-форум бошланди

    22.10.2021, 21:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.