Россиянинг Москва шаҳрида 23 октябрь тунида Bellator 269 мусобақаси бўлиб ўтади.

Фото: Bellator

MMA оқшомининг асосий жанги Фёдор Емеляненко ва Тимоти Жонсон ўртасида кечади.

45 ёшли россиялик MMA афсонаси икки йил деганда илк бор октагонга чиқади. Фёдор сўнгги жангини 2019 йилнинг декабрида Куинтон Жексонга қарши ўтказиб, биринчи раунддаги нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Тимоти Жонсон эса сўнгги жангини 2021 йилнинг июнида ўтказганди. Оғир вазн тоифасининг вақтинчалик чемпионлиги учун кечган жангда Жонсон Валентин Молдавскийга ютқазиб қўйганди.

Ушбу мусобақада шунингдек, UFC енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Усмон Нурмагомедов промоушендаги иккинчи жангини ўтказади. Унга финляндиялик Патрик Пиетила рақиб бўлади.

Bellator 269 мусобақаси Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. Асосий кард жанглари 22:30 дан кейин старт олиши кутилмоқда.

Мусобақа Ўзбекистон телеканаллари орқали эфирга узатилмайди. Жанг видеоларини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

Асосий кард:

  • Фёдор Емеляненко (39-6) — Тимоти Жонсон (15-7);
  • Виталий Минаков (23-1) — Саид Соума (6-2);
  • Усмон Нурмагомедов (13-0) — Патрик Пиетила (12-7);
  • Анатолий Токов (29-3) — Шараф Давлатмурадов (18-4-1).

Прелим кард:

  • Кирилл Сиделников — Раб Труэсдейл;
  • Владимир Tukoв — Аймонд Гух (жанг бекор қилинди);
  • Дарина Маздюк — Катарзина Садура;
  • Ирина Алексеева — Стефани Пейдж;
  • Брайан Мур — Никита Михайлов;
  • Грачик Бозинян — Алексей Шуркевич;
  • Айден Ли — Александр Осетров;
  • Гажи Рабаданов — Александр Белих.