• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирганига изоҳ берди

    Ўзбекистонда Иқтисодий ўсиш суръатларининг жадаллашиб бориши ва нархларни оширувчи омилларнинг сақланиб қолаётганлиги шароитида йил якунига қадар инфляция даражасини 10 фоизгача пасайтириш ва келгусида 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Шу юзасидан Марказий банк пресс-релиз тақдим этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Иқтисодий фаоллик ва ялпи талаб

    Марказий банкнинг қайд этишича, йил бошидан бошлаб иқтисодий фаолликнинг жадаллашуви ва пандемия билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиб бориши ҳисобига ички ва ташқи талаб динамикасида ижобий тенденциялар кузатилмоқда.

    2021 йилнинг январь сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 6,9 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми — 9 фоизга, қишлоқ хўжалиги — 4,2 фоизга, қурилиш ишлари — 4,5 фоизга ва асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар — 5 фоизга ўсди. Бу даврда аҳоли даромадлари реал ҳисобда 10,4 фоизга ошди.

    Шу билан бирга, иқтисодиётнинг айрим соҳаларида иқтисодий фаолликнинг пандемияга қадар бўлган даврдаги даражасигача тикланиши узоқроқ муддатни талаб этмоқда. Ички ва ташқи туризм, транспорт хизматлари, автомобиль ишлаб чиқариш (ўтган йил 9 ойга нисбатан 32,4 фоизга пасайган) ва умумий овқатланиш соҳалари ҳали ҳам 2019 йил даражасига етгани йўқ.

    Келгусида ушбу соҳаларда ҳам иқтисодий жараёнларнинг тўлиқ тикланиши юқори иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини қўллаб-қувватловчи омил бўлиб хизмат қилади, дейилади Марказий банк баёнотида.

    Йил давомида молиявий рағбатлантиришлар, хусусий секторда иқтисодий жараёнларнинг тикланганлиги, асосий савдо ҳамкорлардаги макроиқтисодий вазиятнинг мувозанатлашуви фонида ташқи иқтисодий алоқалар ҳажмининг ошиши иқтисодиётда истеъмол талаби тикланишининг асосий омилларидан бўлди. Истеъмол талаби ҳолатини кўрсатувчи чакана савдо айланмаси жорий йилнинг дастлабки 9 ойида реал ҳисобда 9,8 фоизга ўсди.

    Шунингдек, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми январь сентябрь ойларида 10,9 фоизга ўсган бўлса, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 18,3 фоизга ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,9 фоизга кўпайди.

    Тижорат банклари томонидан 2021 йилнинг 9 ойида иқтисодиётга ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33 фоизга ўсиб, 119,5 триллион сўмга етди. Ушбу даврда аҳолига ажратилган автокредитлар миқдори 1,6 баробарга, микроқарзлар — 1,7 баробарга ва микрокредитлар — 2,3 баробарга ўсди.

    Марказий банк 2021 йил якунлари бўйича кредит қўйилмалари ўсишининг номинал ЯИМ ҳажми ўсишига мутаносиб равишда 16−18 фоиз доирасида бўлиши кутилаётганини маълум қилди.

    Ташқи иқтисодий шароитлар

    Жорий йилнинг ўтган даврида глобал иқтисодий шароитларда асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархининг сезиларли қимматлашиши фонида инфляцион жараёнларнинг тезлашиши ҳамда бунга жавобан кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда пул-кредит шароитларининг қатъийлаштирилиши кузатилгани таъкидланди.

    Шунингдек, жаҳонда ялпи талабнинг тезкор суръатларда тикланиши халқаро энергия бозорида ҳам нархларнинг сезиларли даражада ошишига олиб келмоқда.

    Январь сентябрь ойларида экспорт ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ўсди. Иқтисодий фаолликнинг жадаллашиши ва асосий иқтисодий тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларининг тикланиши шароитида жорий йилнинг январь сентябрь ойларида импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга ўсди ва пандемиядан олдинги даражасига етди.

    Мамлакатимизга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми жорий йилнинг 9 ойида 5,7 миллиард долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига (4,3 миллиард доллар) нисбатан 34,2 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (4,5 миллиард доллар) нисбатан эса 29 фоизга ўсди.

    Асосий савдо-ҳамкор давлатлар (Туркияни ҳисобга олмаганда) миллий валюталари алмашув курсларида ҳам йил бошидан буён кескин ўзгаришлар кузатилмаганлиги, реал самарали алмашув курси бўйича тафовутни юзага келтирмади.

    Инфляция ва инфляцион кутилмалар

    2021 йилнинг сентябрь ойи якунлари бўйича йиллик инфляция 10,8 фоизни ташкил этиб, базавий сценарий доирасидаги прогноз кўрсаткичларидан бироз юқори шаклланмоқда, дея қайд этди Марказий банк.

    2021 йилда умумий инфляция динамикасини белгилайдиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгариши бўлиб, йиллик инфляция даражасига 6,1 фоиз бандлик оширувчи ҳисса қўшди.

    Сентябрь ойи якунида таркибий жиҳатдан барқарор компонентлардан ташкил топган ноозиқ-овқат ва хизматлар гуруҳлари нархларининг йиллик ўсиш суръатлари мос равишда 7,7 ва 8,8 фоизни ташкил этиб, умумий инфляциянинг секинлашишига хизмат қилмоқда.

    Монетар омилларга таъсирчан бўлган базавий инфляция жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб умумий инфляциядан паст даражада шаклланиб, сентябрда йиллик 9,2 фоизни ташкил қилди ва йил бошидаги кўрсаткичга нисбатан 3 фоиз бандга пасайди.

    Марказий банк баёнотига кўра, сентябрь ойида аҳолининг келгуси ўн икки ойлик инфляцион кутилмалари 15,8 фоизгача ва тадбиркорлик субъектларники эса -14,7 фоизгача пасайди. Лекин шу билан бирга, кўплаб давлатлар қатори бизда ҳам умумий инфляцияга нисбатан юқори даражаларда сақланиб қолмоқ

    Бу албатта, озиқ-овқат нархлари ва ёқилғи маҳсулотлари нархлари ўсишининг юқори суръатлари кузатилаётганлиги билан изоҳланади. Сентябрь ойи якунлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари йиллик ҳисобда 14,4 фоизга ўсган бўлса, ёқилғи маҳсулотлари 23,2 фоизга ўсди. Ушбу гуруҳ маҳсулотлари нархлари ўсиши умумий инфляциянинг пасайиш тенденциясига салбий таъсир кўрсатган асосий омиллардан ҳисобланади.

    Пул-кредит шароитлари

    Пул-кредит сиёсати операциялари бўйича амалга оширилган қатор ўзгаришлар ва тегишли операцион чоралар ҳисобига пул бозоридаги ўртача тортилган фоиз ставкалари май июль ойларидаги сезиларли пасайишдан сўнг, август ойида 13,0 фоизга ва сентябрда 13,3 фоизга етиб, Марказий банк фоиз коридори доирасида асосий ставкага яқинлашди.

    Шунингдек, фоиз коридорининг кенгайтирилиши сабабли пул бозорида банклар фаоллигининг ошиши кузатилиб, август ойида жами 8,4 триллион сўмлик ва сентябрь ойида 7,6 триллион сўмлик операциялар амалга оширилди (июль ойига нисбатан мос равишда 46,6 ва 31,3 фоизга кўп).

    Сентябрь ойи якунлари бўйича депозитларнинг даромадлилиги аҳоли омонатлари бўйича ўртача 20,3 фоизни, юридик шахслар маблағлари бўйича эса 15,3 фоизни ташкил этди ва 6−8 фоизлик реал даромадлилик даражаси шаклланмоқда. Аҳолининг инфляцион кутилмалари асосида ҳисобланган реал фоиз ставкалари ҳам3−4 фоизлик ижобий даражада сақланиб қолмоқда.

    Бу, ўз навбатида, ўтган 9 ой давомида миллий валютадаги жами муддатли депозитлар ҳажмини 29,5 фоизга, шу жумладан, жисмоний шахслар муддатли депозитларининг 51 фоизга ўсишига хизмат қилди.

    Юқори иқтисодий фаоллик ва талаб ҳисобига кредитлар бўйича фоиз ставкаларида йил бошига нисбатан бироз ўсиш кузатилди. Бунда, жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари сентябрь ойида 21,4 фоизни ташкил этган бўлса, юридик шахсларга ажратилган кредитлар бўйича 21,1 фоизга тенг бўлди.

    Прогноз ва хатарлар

    Умумий инфляциянинг пасайиш динамикасига ўтганлиги, базавий инфляция даражасини прогнозлар доирасида шаклланаётганлиги ва амалдаги нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари йил сўнгигача инфляциянинг 10 фоизлик прогнозига эришишда қўллаб-қувватловчи омиллардан бўлади.

    Иқтисодиётга ажратилган кредитлар ўсишининг ялпи ички маҳсулот номинал ҳажми ўсиш суръатлари доирасида сақланиб қолаётгани, келгуси ойларда ички бозордаги нархларга ва миллий валюта алмашув курсига қўшимча босимни юзага келтирмайди.

    Ҳукумат томонидан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ташқи бозорларда нархлар ўсишининг ички бозордаги нархлар даражасига ўтказма таъсирларини минималлаштириш имкониятини беради.

    Марказий банк ташқи ва ички иқтисодий шароитлар таъсирида юзага келадиган инфляцион омиллар ва хатарларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриб боради.

    Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2021 йил 9 декабрь кунига белгиланган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди
    • Fitch Ratings Ўзбекистонда эмлаш жараёни суст кетаётгани иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этди
    • Ўзбекистонда аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби белгиланди

    22.10.2021, 02:00   Изоҳ (0)   14302
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов туманидаги Gold Fish Agro балиқчилик кластери фаолияти билан танишди

    22.10.2021, 00:36

    Ойнада тайёрланган костюм, вакцинанинг миллиардинчи дозасини олаётган аёл, дунёдаги энг баланд чархпалак. 21 октябрь суратлари

    21.10.2021, 23:54

    Самарқанддаги туғуруқхонада маст ҳолатда тартибсизлик қилган шахс 15 суткага қамалди

    21.10.2021, 23:38

    «Одамлар мени тушунмаётган пайтда ғалабадан умидвор бўлишим мумкинми?» — Алишер Қодиров

    21.10.2021, 23:17

    Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида қонун муҳокамаси адлия вазири ва сенаторлар ўртасидаги дебатга айланиб кетди (видео)

    21.10.2021, 22:57

    Шавкат Мирзиёев Жиззахнинг ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган ишлар бориши билан танишди

    21.10.2021, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп “Америка овози”нинг 639 нафар мухбирларини ишдан бўшатди

    Дунё | 21 июн, 23:50

    ФВВ аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 23:30

    Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 21 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Мамелоди Сандаунс” — “Боруссия Дортмунд” баҳсида еттита гол урилди

    Спорт | 21 июн, 23:00

    Фарғона аэропортида танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс тўхтатилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 22:50

    Панамада фавқулодда ҳолат эълон қилди

    Дунё | 21 июн, 22:30

    Кўр-кўрона ишонманг: макияж бўйича блогерлар тарқатадиган хавфли лайфхаклар

    Аёллар саҳифаси | 21 июн, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.