• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистонда 2,5 йил ичида транспорт ташкилотларининг 375 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган» — Сенат қўмитаси раиси

    Олий Мажлис Сенатнинг ХХ ялпи мажлисида автомобиль йўллари ҳамда сунъий иншоотларнинг ҳолати ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга доир қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди, деб хабар беради парламент юқори палатаси матбуот хизмати.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, кўприк ва йўл ўтказгичлар техник ҳолатини яхшилашга қаратилган ҳукумат қарори, Ўзбекистоннинг 2030 йилгача автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси тайёрланган. Шунингдек, тегишли ҳужжат асосида «Ўзйўлинспекцияси»га тадбиркорлик субъектлари томонидан йўл-қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларда сифат назоратини оператив ўтказиш ҳамда содир этилаётган қоидабузарликларни ўз вақтида аниқлаш ваколати берилган.

    Бироқ парламент сўровида кўтарилган айрим масалалар юзасидан асосли жавоблар тақдим этилмаган.

    Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сонли қарорига илова қилинган «Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифи»да автомобиль йўлини жорий таъмирлаш ишлари бажарилганидан сўнг унинг хизмат қилиш муддатига нисбатан талаб белгиланмагани ва бу ҳол жиддий муаммоларга сабаб бўлаётгани эътиборсиз қолдирилган.

    Бундан ташқари, тегишли объектларда пудратчи томонидан бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифатини аниқлаш бўйича синов лабораторияси айнан пудратчининг ўзи томонидан жалб қилинаётгани коррупциявий ҳолатларга сабаб бўлаётгани билан боғлиқ масала ечими юзасидан ҳам аниқ жавоб тақдим этилмаган.

    Жавобни муҳокама қилиш жараёнида мазкур сўровда кўтарилмаган бошқа долзарб масалалар ҳам мавжудлиги аниқланган.

    Хусусан, автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар етарли даражада молиялаштирилмаяпти. 2021 йилда ушбу мақсадлар учун йўналтирилган маблағ мавжуд эҳтиёжнинг бор-йўғи 27 фоизни (дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 2,9 триллион сўм зарур бўлса-да, 781,8 миллиард сўм ажратилган) ташкил қилади.

    «Бу эса таъмирлаш ўртасидаги муддатларнинг йилдан йилга ортиши, қўшимча сарф-харажатлар талаб этилишига сабаб бўлмоқда», — дейилади хабарда.

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Бундан ташқари, соҳада коррупция билан боғлиқ қонун бузилишларига тўлиқ барҳам берилмаётгани қайд этилган.

    Маълумотларга қараганда, 2019-2020 йиллар ва 2021 йилнинг биринчи ярмида транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг 375 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган ва уларнинг 358 нафари ёки 95 фоизи коррупциявий жиноятлар содир этган.

    Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳоновнинг таъкидлашича, «автомобиль йўлларига масъул бўлган Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги 149 нафар ходимнинг жиноят содир этгани ташвишли ҳол».

    «Ҳолбуки Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан сўнгги икки йилда 2 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган бўлса-да, прокуратура органларига бор-йўғи 8 та материал юборилган», — дейди сенатор.

    Сенаторлар ҳукуматнинг ахборотидан қониқмагани сабабли 5 февралга қадар манфаатдор вазирлик ва идораларни жалб этган ҳолда ушбу соҳадаги муаммо, камчиликларни қўшимча равишда ўрганиш ва уларни ечими юзасидан аниқ ахборот тайёрлаш вазифаси юклатилган.

    Эслатиб ўтамиз, март ойида 2021 йили Тошкентнинг йўл инфратузилмаси ва ички марказий кўчаларини таъмирлашга 467,3 миллиард сўм йўналтирилиши маълум бўлганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойи ичида давлат амалдорлари томонидан 592 млрд сўм талон-торож қилинган

    21.10.2021, 16:09   Изоҳ (0)   9834
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари марказларида божсиз савдо қилувчи Duty Free дўконлари ташкил этилади

    21.10.2021, 15:32

    Uzbekistan Airports хориж авиакомпаниялари учун тарифларини пасайтиради

    21.10.2021, 14:21

    «Бундай инсон тарихда бир марта келади». Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов ҳақида гапирди

    21.10.2021, 13:56

    Туркияда Ўзбекистон фуқароси сиёсий ва ҳарбий жосусликда айбланиб, қўлга олинди

    21.10.2021, 13:26

    Олий ва ўрта махсус таълими тизимида 9 ойда қарийб 14 млрд сўмлик молиявий камчиликларга йўл қўйган 21 нафар ходим ишдан олинган

    21.10.2021, 13:11

    Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз — йиллик 14 фоиз даражасида қолдирди

    21.10.2021, 12:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Федерико Вальверде рекорд натижа қайд этди

    Спорт | 15 июл, 22:03

    Етимликда улғайган бўлса-да муваффақиятли карьера қура олган жаҳон юлдузлари

    Кино | 15 июл, 21:55

    FТ: Трамп Зеленскийни Россияга босим ўтказиш учун Москва ва Санкт-Петербургга зарба беришга ундади

    Дунё | 15 июл, 21:42

    Меtа Facebook’да оригинал бўлмаган контентларга қарши чораларни кучайтиради

    Дунё | 15 июл, 21:25

    Барча билиши шарт: Иссиқлик уришининг дастлабки белгиларини қандай аниқлаш ва ёрдам кўрсатиш мумкин?

    Саломатлик | 15 июл, 21:10

    Ўзбекистон маълумотларни локал сақлаш талаби сабаб йилига 4,5 млрд долларгача йўқотмоқда — таҳлил

    Ўзбекистон | 15 июл, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.