• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўткан кунлар»ни инглиз тилига ўгирган Марк Риз ваъда қилинган гонорар 5 ойдан бери тўланмаётганини билдирди

    Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини инглиз тилига таржима қилган америкалик Марк Риз президент Шавкат Мирзиёев номидан ваъда қилинган пул мукофоти 5 ойдан бери тўланмаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz». Риз Twitter’даги саҳифаси орқали Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Тадқиқотчи ижтимоий тармоқдаги аккаунтини ўзбек адабиёти ва маданиятини тарғиб қилиш учун очганини (аккаунт номи — @uzbekmodernist) ва ушбу каналдан айрим ҳукумат вакилларининг ножўя ҳаракатларига эътиборни қаратиш учун фойдаланиш унга ёқимсиз эканлигини таъкидлаган.

    АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари академиясининг Минтақавий тадқиқотлар маркази собиқ раҳбари бўлган ушбу таржимон ўзини 1994 йил айнан Ўзбекистонда бошланган давлат хизматига бағишлаганидан фахрланишини айтиб, давлат бюджетидан нотўғри фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтган.

    «Беш ой олдин сиз менга катта пул мукофоти ажратдингиз ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарига совға сифатида тарқатиш учун «Ўткан кунлар» таржимасининг 1000 нусхасини сотиб олишни ваъда қилгандингиз», — деб ёзади Марк Риз.

    «Май ойида Тошкентдан кетишимдан бир кун олдин ҳукуматингиз аъзоси Абдулла Қодирийнинг набираси Хондамир Қодирий ва ишимга алоқадор бўлмаган дўстим билан боғланиб: «Мен Президент Мирзиёев билан етти дақиқадан сўнг учрашаман ва у Маркка ташрифи вақтида қанча гонорар тўлаганимизни билмоқчи. Биз Маркка пул бермадик. У буни кечириб, унута оладими?, деганди», — дея Ёзувчилар уюшмаси вакилининг сўзларини келтиради америкалик таржимон.

    «Унга сиз мендан Мирзиёевга ёлғон гапиришимни сўраяпсизми? Боринг, чойингизни ичинг, деб жавоб бердим. Бу жавобдан сўнг ходимингиз дўстимга таҳдид қилди… Мен воқеа бундай тус олганидан ҳайратландим. Бундан бир кун олдин жаноб Султонов (президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов — таҳр.) билан кўришган эдим, унга ўз таклифимни бердим ва унинг юқори даражадаги профессионал эканлигига ишонч ҳосил қилдим», — деб қайд этган тадқиқотчи.

    Марк Риз ушбу вазият «юқори раҳбариятнинг саъй-ҳаракатлари коррупцияга ботган ўртакашларнинг ҳаракатлари билан пучга чиқарилишини» акс эттиради, деган хулосага келган.

    Унинг ёзишича, АҚШга қайтганидан сўнг уни Ёзувчилар уюшмаси ходимлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти вакиллари иштирокидаги Zoom учрашувга таклиф қилган. Учрашувда унга гонорар берилиши ва у таржима қилган 1000 та китоб сотиб олиниши маълум қилинган. Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида йилига 20 минг доллар эвазига иш ҳам таклиф қилинган.

    «Бу таклифни рад этишимга тўғри келди, чунки бу маошга ишлай олмасдим. Инглиз тилини ўрганишлари учун ўзим тўлашимга тўғри келарди», — деб таъкидлаган у.

    Марк Ризнинг айтишича, ушбу қўнғироқ вақтида Ўзбекистон томонидан дўстига таҳдид қилган ва унга гонорарни «унутиш ва кечиришни» таклиф қилган Ёзувчилар уюшмаси ходими ҳам иштирок этган.

    «Менга ўғлим билан Тошкентга кўчиб бориб, ўз хавфсизлигимни мендан ёлғон гапиришни сўраган, кейин дўстимга таҳдид қилган кишига ишониб топшириш ғояси ёқмади. Айнан ўша шахс гонорарни тақсимлаш ва китобларни сотиб олишга масъул бўлган», — деб ёзади у Президентга қилган мурожаатида.

    «Сизга маълумки, сўнгги уч йилда ўнлаб интервьюлар бердим, Алишер Навоий номидаги университетда онлайн дарс ўтдим ва бу вақт давомида деярли барча сафарларни ўз ҳисобимдан амалга оширдим. Ҳафсалам пир бўлди, аммо Ўзбекистондаги одамлар мени давом эттиришга руҳлантирди. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз менга туртки берди. Ўзбекистонда ҳалол одамлар ноҳақлардан кўпроқ. Бироқ бир ёки икки киши ислоҳотларингизга осонгина путур етказиши ва боши берк кўчага киритиб қўйиши мумкин. Воситачиларнинг коррупцияси жаноб Султонов — профессионалга путур етказади, энг ачинарлиси, сизнинг Ўзбекистон келажагини қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни барбод қилиши мумкин», — деб таъкидлаган таржимон.

    «Бу ислоҳотлар чипакка чиқмаслиги лозим. Администрациянгиздаги ҳалол инсонларга муваффақиятга эришиш имконияти берилиши керак», — деб ёзган Марк Риз ва коррупцияга ботган кишиларни тўхтатиш учун ушбу баёнотни беришни ўзига лозим деб топганини қўшимча қилган.

    Марк Риз «Gazeta.uz» билан суҳбатда ўзининг банк ҳисоб-рақамини жўнатганини, бироқ ҳалигача Ўзбекистондан ҳеч қандай пул ўтказилмаганини айтган. У, шунингдек, Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан 2020 йилда тақдим этилган «Дўстлик» ордени учун мукофот пули ҳам ҳалигача тўлаб берилмаганини ҳам қайд этган.

    «Amazon орқали 1000 та ‘Ўткан кунлар’ сотиб олиниши аҳамиятга молик воқеа бўларди. Платформа алгоритми туфайли 1000 та китоб сотиб олиниши кўзга кўринарди ва бу ўзбек адабиётининг танилишига хизмат қиларди», — деб ҳисоблайди у.

    Маълумот учун, Марк Риз Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романининг таржимасини 2002 йилда Тошкентда аспирант бўлиб юрган пайтида бошлаган. Романни таржима қилишга уни илҳомлантирган нарса — Қўқонда яшаб, ишлаб юрган даврини сўзлар билан ифодалашга ожизлиги, «Ўтган кунлар» эса ўша ҳисларни аниқ-тиниқ ифода этгани ҳамда америкаликларга мураккаб, серқирра, кўп маъданиятли ўлкани яқиндан таништириш бўлган.

    19.10.2021, 20:10   Изоҳ (0)   25181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳрига Раҳматуллоҳ Сайфуддинов бош имом-хатиб этиб тайинланди

    19.10.2021, 19:40

    «Тошкент ҳавосида чанг миқдори меъёридан икки баравар кўп» – Шавкат Мирзиёев

    19.10.2021, 19:24

    Ўзбекистондаги айрим маҳалла ходимларининг маоши 35 фоизга оширилади

    19.10.2021, 19:09

    Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди

    19.10.2021, 18:32

    Андижонда маст ҳолда тез ёрдам шифокорини дўппослаб, оғир тан жароҳати етказган фуқаро қамоққа олинди

    19.10.2021, 18:08

    Ўзбекистонда 3-босқич талабаларга ҳам мактабда дарс ўтиш ҳуқуқи берилди

    19.10.2021, 17:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.