• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистонни тарк этишига тақиқ қўйилганини маълум қилди. МИБ ҳолатга муносабат билдирди

    Ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг Урганч шаҳар аэропортидан Истанбулга уча олмагани, бунга Мажбурий ижро бюроси томонидан қўйилган тақиқ сабаб бўлгани айтилган видеомурожаат тарқалди. МИБ ахборот хизмати раҳбари Фарруҳ Тошпўлатовнинг «Дарё»га маълум қилишича, идора томонидан мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Видеомурожаатда қайд этилишича, Жаҳонгир Отажонов ўғлининг операцияси сабаб Истанбулга учиши керак бўлган. Аммо аэропортда унинг мамлакатдан чиқиши учун тақиқ қўйилгани айтилган. Бунга унинг МИБдан қарздорлиги борлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

    МИБ томонидан ўтказилган ўрганиш ишлари давомида фуқаро Жаҳонгир Отажонов томонидан судлар қарорларига асосан — фуқаролар С.Ф., М.С. ва Е.И.га 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундирувига оид учта ижро ишлари мавжудлиги аниқланган.

    Ушбу ижро ишлари бўйича бюро органлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Жаҳонгир Отажоновдан ундирувчи С.Ф. фойдасига алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Олмазор туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва ундирувчи С.Ф. ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш юзасидан ариза билан мурожаат қилгани сабабли, 2020 йил 21 январда ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган ва ижро иши тамомланган.

    Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан қарздор Жаҳонгир Отажоновдан ундирувчилар М.С. ва Е.И. фойдасига алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва унинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи вақтинчалик чекланган.

    Таъкидланишича, мазкур тақиқлар «Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 42-1-моддасига мувофиқ қўйилган.

    «Республикамизда суд қарорларига кўра, 300 мингдан ортиқ алиментга оид ижро ишлари мавжуд бўлиб, 400 мингдан ортиқ вояга етмаган фарзандларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Қарздор фуқаролар ўз вақтида алимент бўйича тўловларни тўлаб борса ёки ўзаро келишувга кўра, тўловларни амалга ошириб, моддий таъминоти масаласига эътибор берса, ундирувчилар томонидан судларга ҳам мурожаат қилишига ҳожат ҳам қолмайди», — дейилади МИБ муносабатида.

    Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Отажонов 2020 йил охирида «шаръиятга тўғри келмагани учун» санъатдан кетганини эълон қилган эди. Январь ойи бошида эса Жаҳонгир Отажонов навбатдаги президентлик сайловида ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Шундан сўнг у расмий рўйхатдан ўтказилмаган «Халқ манфаатлари» партиясига аъзо бўлди, февраль ойида эса «партия вакиллари билан бўлган тушунмовчиликлар туфайли» партияни тарк этди.

    Май ойида собиқ хонанда Туркиядан Ўзбекистонга қайтди ва «Эрк» мухолифат партияси фаолиятини қайта тиклашни режалаштираётганини билдирди. Май ойи охирида у «BBC O‘zbek» нашрига берган интервьюсида партия йиғилиши вақтида уйига бир гуруҳ эркак ва аёллар бостириб кирганини айтган.

    Июнь ойида эса видеочиқишларининг бирида ҳужжатсиз рулга ўтирган укасининг машинасини жарима майдончасига жойлаштириб қўйган ички ишлар ходимларини «давлат ва халқ хоинлари» деб атади, кейинроқ бу сўзлари учун узр сўраб чиқди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон ИИВ ходимларини ҳақорат қилган Жаҳонгир Отажонов иши судга оширилди

    19.10.2021, 10:37   Изоҳ (0)   83110
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёпишмаган гажжаклар

    18.10.2021, 23:58

    Сайловчилар томонидан ўлдирилган депутат, талабаларнинг «кўпикли уруш»и, ортга қайтарилган муҳожирлар. 18 октябрь суратлари

    18.10.2021, 23:54

    Мен иккитиллиликни қандай тушунаман?

    18.10.2021, 23:43

    АҚШ собиқ давлат котиби Колин Пауэлл вафот этди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамдардлик билдирди

    18.10.2021, 23:17

    Тошкентда ҳаракатланаётган Matiz’да ёнғин келиб чиқди

    18.10.2021, 22:36

    Ўзбекистоннинг қайси вилоятида доимий аҳоли сони энг кўплиги маълум қилинди

    18.10.2021, 21:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.