• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сайловолди ташвиқоти жараёни: ютуқ ва камчиликлар

    Ўзбекистонда президенти сайловидаги ҳал қилувчи жараёнлардан бўлган сайловолди ташвиқоти босқичи якуний паллага кириб бормоқда. Бир ойдан кўпроқ давом этадиган бу босқич сайлов қонунчилиги ва амалиётидаги ижобий ўзгаришларни акс эттириб, сайловларда ўзаро рақобат ва демократик тамойилларнинг кучайиб бораётганини кўрсатмоқда.

    Анвар Эминов.

    Анвар Эминов.
    Фото: Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

    Шу билан бирга сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурлари таҳлили, номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари иштирокидаги тадбирларда билдирилган турли мулоҳазалар ушбу сайловолди ташвиқоти жараёнинг ижобий жиҳатлари ва йўл қўйилган айрим камчиликлар ҳақида фикр билдириш имконини беради.

    Аввало шуни таъкидлаш керакки, сиёсий партиялар ва номзодлар ўз сайловолди дастурларида аҳолининг турли қатламлари манфаатларини имкон даражасида тўла акс эттиришга ҳаракат қилганлари кўринади. Бу албатта тўғри ҳаракат, лекин унинг қай шаклда ифодалангани ҳам муҳимдир. Айнан шу муҳим жиҳатни етарли даражада эътиборга олинмагани айрим номзодларнинг дастурларида бир-бирига ўзаро ўхшаш ва ўзаро боғлиқ бўлган умумий вазифалар жуда кўп учрашига олиб келган.

    Бу эса уларнинг бошқа номзодлардан фарқини кўрсатиб турадиган жиҳатлар ҳамда устувор мақсадларини таъкидлаб кўрсатишларига тўсқинлик қилмоқда. Айрим сайловолди дастурларида ўзига хос жиҳатлар ва ғояларнинг камлиги охир-оқибатда номзодларга ўз тарафдорларини кўпайтиришга, сайловчиларга эса ким учун овоз бериш маъқул эканини аниқлашга халақит бермоқда.

    Ўзбекистон Экологик партияси номзоди Нарзулло Обломуродовнинг дастурида «яшил иқтисод»га ўтиш, қайта тикланувчи ва муқобил энергияларга устувор эътибор қаратиш, «яшил» иш ўринларини яратиш сингари яхши таклифлар кўп учрайди. Лекин бу ташаббусларнинг кўп ҳолларда умумий гаплардан иборат экани тегишли экспертлар ва сайловчиларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Чунки бугунги кунда муқобил энергияга ўтиш кўплаб ривожланган давлатларда етакчи ҳаракатга айланиб улгурган, уни барча учун керакли эканини қайта-қайта уқтиришга ҳожат йўқ. Қолаверса, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бу соҳада, хусусан, қуёш энегриясини ўзлаштириш йўналишида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилаётгни кўпчиликка маълум. Шу сабабли ҳам бу соҳада аниқ ташаббуслар ва уларни жорий қилиш йўлларига етарли эътибор бериш мақсадга мувофиқ бўларди.

    Масалан, Марказий Фарғона чўли ҳудудида қуёш энергиясини ўзлаштиришга қаратилган манбаларни қуриш ва ишга тушириш борасидаги амалий таклифлар аҳоли зич яшайдиган мазкур ҳудудлардаги кўп сонли сайловчиларнинг ўзига жалб этиши мумкин эди. Ёки йилнинг кўп қисми шамолли бўлган ҳудудларда шамол энергиясидан фойдаланишни йўлга қўйиш масаласида ҳам шундай деб айтиш мумкин. Албатта, бу икки фикр оддий сайловчининг мулоҳазаси сифатида мисол келтирмоқда ва уларнинг қанчалик илмий асосга эга эканлигига аниқлик киритиш ва пухта ишланган режаларни ўз сайловолди дастурида илгари суриш Экологик партия томонидан кўрсатилган номзоднинг тарафдорлари кўпайишига хизмат қилган бўларди.

    «Адолат» социал-демократик партияси номзоди Баҳром Абдуҳалимовнинг дастурида, жумладан, фуқароларнинг осойишталиги ва жамият хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида ички ишлар тизими фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва уни «Халқ полицияси» деб номлаш, ички ишлар вазирлиги, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини таркибини мақбуллаштириш, қуйи прокуратура органларига «Халқ прокуратураси» мақомини бериш таклифлари илгари сурилган. Аслида, бу таклифлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига бевосита боғлиқ, шунинг учун бу йўналишдаги таклифлар аниқ ва ҳар томонлома асослантирилган бўлиши керак. Юқорида кўрсатилган тизимларнинг номини ўзгартириш билан нима ўзгаради, уларнинг фаолиятида қандай ижобий натижаларга олиб келади ва уларга қайси усуллар эришиш режалаштирилган? Бу ислоҳатлар ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан қанчалик асослантирилган? Афсуски, дастурда бу саволларга жавоб келтирилмаган.

    Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларни ўз дастурига киритилганини Халқ демократик партияси номзоди сайловолди тарғиботи жараёнида ҳам кўриш мумкин. Масалан, ушбу партия вакилининг сайловолди дастурида қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартибини қонунда мустаҳкамлаб қўйиш ғояси илгари сурилган. Ваҳоланки, бир неча йилдан бери норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни манфаатдор идоралар билан келишиш ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишнинг мажбурий тартиблари ўрнатилган бўлиб, шу мақсадда ҳамда аҳолининг қонунчилик ташаббусларини рағбатлантиришга қаратилган «project.gov.uz», «regulation.gov.uz», «meningfikrim.uz» сингари бир қатор онлайн платформалар фаолият юритиб келмоқда.

    «Миллий тикланиш» партияси номзоди Алишер Қодиров томонидан илгари сурилган вакиллик органларига сайловларнинг мажоритар ва пропорсионал тизимини уйғунлаштириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон шароитига умуман тўғри келмаслиги ҳақида асосли фикрлар билдирилмоқда. Пропорсионал тизимга мос ўтказиладиган сайловларда сайловчи аниқ бир номзод эмас, балки партия учун овоз беради, сайловчилар жуда кўп ҳолларда ўз номзодини билмайди, номзод ҳам ўз сайловчиларининг қизиқиш ва манфаатларини ҳисобга олишдан деярли фойда ёки зиён кўрмайди.

    Бу сайлов тизимида сиёсий технологлар «паравоз» деб аталадиган усулдан кенг фойдаланиши мумкин бўлиб, унда партиянинг сайлов рўйхатига дастлаб халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган таниқли инсонлар киритилади. Сайловдан кейин улар турли сабабларга кўра ўз депутатлик мандатларидан «воз кечиши» ташкиллаштирилади. Натижада, сайлов рўйхати охирида келтирилган ва сайловчилар эътиборидан четда бўлган ҳамда ҳеч ким танимайдиган, сиёсий технологияда «вагон» деб аталадиган шахслар парламент аъзосига айланиши мумкин.

    «Таълим инспекцияси» фаолиятини Олий Мажлис ҳузурида қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклиф юзасидан ҳам бир қатор саволлар пайдо бўлмоқда. Чунки мазкур инспекция Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритиб, ижро ҳокимияти вазифаларини бажаради. Уни парламент таркибига ўтазилиши умумеътироф этилган ҳокимиятлар бўлиниши тамойилига зиддир.

    Алишер Қодировнинг «миллий урф-одатлар, анъаналар ва қадриятларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик» масаласини Конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш тўғрисидаги фикрлари ҳам сайловчиларда айрим тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.

    Ўз ўрнида, хотин-қизлар учун иш вақтини қисқартириш, ўзбек тилини билувчи ўзга миллат вакилларининг иш ҳақига қўшимчалар тўлаш ҳақидаги таклифлар ҳам ижобий оқибатларга олиб келмаслиги аниқ. Масалан, бундай шароитларда иш берувчилар хотин-қизларни умуман ишга олмасликка ҳаракат қилиши мумкин. Давлат тилини билган бошқа миллат вакиллари иш ҳақига қўшимча ҳақ тўланиши бундай тўлов олмайдиган тоифадаги ходимларнинг норозилигини келтириб чиқариши, меҳнат жамоаларида ишчанлик муҳитини бузилишига олиб келиши мумкин. Қолаверса, бу ҳаражатлар қайси маблағлар ҳисобидан қопланиши ҳам ноаниқ, чунки бу ташаббус давлат корхоналарини қўйиб турайлик, хусусий ёки қўшма корхоналарда қандай амалга оширилишига тушунтириш берилмаган.

    Бир сўз билан айтганда, ўзини мамлакатдаги етакчи икки сиёсий кучлардан бири деб кўрсатаётган «Миллий тикланиш» партиясининг дастури ҳар томонлама пухта асосланмагани кўриниб турибди.

    Сайловчиларни қандай усуллар билан ўз томонига жалб этиш ҳар бир номзод ва унинг жамоаси томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирларининг қанчалик пухта режалаштирилганига боғлиқ. «Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи чиқмас», деган мақол бежиз айтилмаган. Хорижий тажрибани ўрганиш ҳам ушбу ҳикматнинг тўғрилигини кўрсатади. Чет мамлакатларда сайлов кампаниясининг муваффаққияти кўп жиҳатдан сайлов штаби, партия таҳлилчилари ишни қандай ташкил этганига боғлиқ бўлади. Хорижий давлатлардаги барча сиёсий партиялар сайловчиларнинг мақсад ва интилишларини кузатиб борувчи ўз таҳлилий марказлари ҳамда ижтимоий тадқиқотлар гуруҳларига эга. Афсуски, биздаги айрим партиялар томонидан бу йўналишдаги ишлар ҳозирча етарли йўлга қўйилмагани кузатилмоқда.

    Анвар Эминов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходими

    18.10.2021, 11:11   Изоҳ (0)   9678
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 19 октябрь куни ҳарорат 27 даражагача илиқ бўлади

    18.10.2021, 11:08

    Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади

    18.10.2021, 10:57

    Ўзлик қўрғони

    17.10.2021, 23:59

    Сурхондарёда 266 та каптарни ноқонуний овлаган шахс 32,5 млн сўм жаримага тортилди

    17.10.2021, 23:51

    Когон шаҳрининг собиқ ҳокими Ҳаким Ҳошимов 58 ёшида вафот этди

    17.10.2021, 23:24

    Тилимизнинг ишланиши

    17.10.2021, 23:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хонанда Фаррух Хамраев жаримага тортилди 

    Ўзбекистон | 19 июн, 22:45

    Трамп сиёсати туфайли йил бошидан бери 1 миллионга яқин мигрант АҚШни тарк этди 

    Дунё | 19 июн, 22:35

    Ҳар қандай ёшда ўзини бахтли ҳис қилишга ёрдам берадиган омил аниқланди

    Лайфстайл | 19 июн, 22:25

    Қозоғистонда электр узатиш тармоғи ўчгани Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди 

    Ўзбекистон | 19 июн, 22:15

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    Дунё | 19 июн, 22:05

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.