• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тилимизнинг ишланиши

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Тилимизнинг ишланиши

    «Бухоро ахбори»1 йўлдошимизнинг шакли: босилиши ҳозир хийла текислашди. Сўнг вақтларда бу газетанинг ўз вақтида мунтазам чиқиб турғани кўруладир.

    Қоғозларининг яхшилиғи, ҳарфларининг очиғлиғи, расмлик чиқиб туриши жиҳатидан бу газеталаримиз орасида биринчи ўрунни тутадир. Халқимиз нодон, китоб мутолаага рағбатсиз. Уни шунга ўргатмак ва қизиқтирмоқ учун матбуотнинг очиқ, аниқ, чиройлиқ босдирилиши жуда аҳамиятликдир. Туркистон, Бухоро ва Хива газеталари бунга айрим диққат қилиш­лари керак.

    «Бухоро ахбори» йўлдошимизнинг бу тўғридағи ғайратини олқишлаймиз. Локин йўлдошимизнинг доим кўзга қадалатурған битта зўр хатоси бордирким, уни хайрихоҳлиқ билан айтиб ўтмасак бўлмайдир. Бизнинг кўрсатмак истаганимиз камчилик тил, шева камчилиги, тўғриси, тилга аҳамият бермаслик хатосидир. Бош сарлавҳаси ёнида «адабий жаридаи туркия» деб ёзилған бу газета, маълумдирким, ўзбек шевасида чиқадир. Бухоро ҳукумиятининг расмий тили ҳам ўзбекчадир. Бухородек форс-эрон таъсирига ортиқ ютулуб кетиб, ўз тилидан ажралиб қолған бир ўлка учун, у ердаги кўпчилик авом учун тилнинг аҳамияти жуда зўрдир. Ҳолбуки, «Ахбор» йўлдошимизда бу жиҳатга сира диққат этилмайдир ёки этила олмайдир. Унинг ярим татар ва чала-була ўзбек шевасида босилатурған мақола ва хабарларидан бир неча мисол кўрсатай.

    «Ахбор» йўлдошимизда «шунлиқдан», «тишдан», «ўздирмоқ», «тули», «ничка», «топқир», «кабик», «ортидан», «соқчилари», «юнди», «қотнашдир», «бик», «кўб», «тевиш», «олу», «ясов», «ясалаж(ч)ақ», «олинажақ», «қолдирилажақ», «келачак», «сиза» каби шевамизга ёт бўлган сўзлар жуда кўб ишлатиладир. Фақат сўзларгина эмас, (айнан) «Бутун саройдағи ғўзани қалай маорифга бериб қўямиз?»; «Оиласи ёнида тунларда йўқласа…» каби жуда ёт, жуда қўпол, ўз эмас жумлалар бор.

    «Ахбор»нинг 142-сонида «Ўртоқ» деб бошланатурған бир хитоб бор, ундан бир неча жумла кўрсатай (айнан): «Сан дўкончи (?) бўлсанг, тинч савдо (?) қилишқа тиласангдур (?), деҳқон бўлсанг, меҳнат билан йиғнаған (?) ғалланг ҳам қўй, дава; ҳўгиз (?) ва бошқа хил молларингнинг ўғрилар томонидан зўрлиқ билан олинмоқини (?) устамайсангдур» (?)

    «Ахбор»нинг бош муҳаррири ўртоғим Қори Йўлдошнинг2 Масков ва Петроградға бориб келиши муносабати билан ёзиб босдираётқан «Йўл хотиралари»да Петрограддағи «3-нчи Александр мавзаси» тўғрисида (айнан): «3-нчи Александр Русия ҳукуматининг (хориждан кейин ўтирилган) 2-нчи Ниқолай олдида подшолиқ қилған ва рус тарихида ғоят қора жой қутқучи бир золимдур», — дейилган шу қўпол ва англашилиши қийин жумладан бошқа мавза залининг таърифинда: «Қизиғтим рангликдаги мирамирдан», «биргина тош­дан ясалған катта ва нафис истўлбалари бор» каби ажиб, атала ибора ва жумлалар бор.

    Бу – тилнинг ишланиши! Энди адабиётнинг (тил билан бирга) ишланишига келайлик: сўнг вақтда «Моиқий» деган бир «шоир»нинг шеърларига йўлуқатурған бўлдиқ. «Ахбор» шоири биродаримиз ўзининг «Қизил милиция учун» сарлавҳали бир «шеър»ида милиция йигитини (айнан):

    Сан бу юртнинг боқчиси (?), Сан инқилоб соқчиси… Отанг санинг Арслон, Сан ҳам ундан қолишманг… (?!) — деган бузуқ сўзлар билан таъриф қиладир.

    Моиқий ўртоқнинг Бухоро деҳқонларига қилган шу:

    Қани, деҳқон қариндош, Кунинг қандай таланғоч… — хитобини ўқуш билангина дарров онглаб бўлмайдир.

    Бу ёш «ўзбек» шоирининг миллий байрамимиз — Наврўзни қутлаб ёзган бир шеъридан кўпрак кўчириб кўрсатмакка мажбурман (айнан):

    Наврўз қутлуғ бўлсун янги келган! Бу кундир биринчи кун Янги йилдан, Ортидан яна бир кўп йил йиллар келиб – Кутайлик кўб хайрият ҳар бириндан. Кечурган неча қалай қайғу-ҳасрат – Мундан сўнг унутулуб битсун бари. Одашқан, йўлдан ёзған халқмиз кўб: Юрупди йўл топа олмай кўзи кўрдан Айтсанг-да, қичқирсанг-да гап эшитмас На кўзи, на қулоғи, сўзи бирдан. Хўш келдинг, Наврўз ака, бугун бизга, Кўпдан-кўп бағишлайман салом сизга. Туркман, қорақалпоқ, қозоқ, ўзбек – Ҳаммаси бош эгади ўзингизга…

    Бу йўл тил ва адабиётимиз учун жуда зарарликдир. Бошқа тўғриларда яхши ишлаб келаётқан «Ахбор» йўлдошимиз бу тўғрида ҳам дурустрак бир қадам босмоғи лозим. Бировнинг риоя-хотири учун тилни бузушдан бошқаға ярамайтурған бузуқ шеърларни газетанинг чиройлиқ юзларига чиқариш тўғри эмас. Моиқий ўртоқнинг ўзи ҳам шу ҳақиқатни тушунмаги керак.

    Шеърингиз тилни бузар, Моиқий ака, Бир қадар ҳурмат керак газетага. Тил учун ишлашингиз «Ахбор» билан! Самимий саломимиз иккингизга!..

    Чўлпон

    Мақола «Туркистон» газетасининг 1923 йил 11 апрель сонида «Қ» имзоси билан босилган, кейин «Адабиёт надир» мақолалар тўпламида қайта чоп этилган.

    Изоҳлар

    1 «Бухоро ахбори» — 1920 йил сентябридан 1923 йил октябригача Бухорода ўзбек тилида чиққан газета (кейин «Озод Бухоро», «Бухоро ҳақиқати»), Чўлпон 1921 йил июлидан 1922 йил февралига қадар шу газетага муҳаррирлик қилган.

    2 Қори Йўлдош Пўлатов (1890–1965) — давлат ва жамоат арбоби. Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг қатнашчиларидан бири. Бухоро Халқ Совет Республикасининг 1920–1922 йилларда маориф халқ комиссари. 1937–1956 йилларда қатағон азобини чеккан.

    17.10.2021, 23:20   Изоҳ (0)   18191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Қорақалпоғистонга учиб келган фламинголар

    17.10.2021, 22:55

    Қашқадарёда катта тезликда кетаётган Lacetti зовурга қулади. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди

    17.10.2021, 21:22

    Қашқадарёдаги 3 та мактабнинг юқори синф қизлари ўзаро жанжаллашди (видео)

    17.10.2021, 20:21

    Расул Кушербаев UzAuto Motors Cobalt’ни ўриндиқ иситиш модулисиз таклиф қилганини танқид қилди. Компания бунга жавоб қайтарди

    17.10.2021, 19:20

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони қанчага етгани маълум қилинди

    17.10.2021, 17:24

    Наманганда эшак гўштини сотганлар ушлангани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

    17.10.2021, 15:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.