Ўзбекистонда 16 октябрь ҳолатига кўра, коронавирусга қарши жами 23,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилиб, тўлиқ эмланганлар сони 5 688 341 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 октябрда мамлакат бўйлаб 201 043 доза қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 79 993 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 67 745 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 53 305 нафарни ташкил қилди.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун учун 2021 йил давлат бюджетида 3 триллион сўм захира шакллантирилган эди. Айни пайтда ушбу маблағ тўлиқ ўзлаштирилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида коронавирусга қарши курашиш ва вакциналар сотиб олиш учун қўшимча 1,3 триллион сўм ажратилгани маълум қилинди.
Изоҳ (0)