• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эмомали Раҳмон Афғонистондаги инқирозни МДҲ мамлакатлари хавфсизлигига жиддий таҳдид деб атади

    Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий инқироз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 15 октябрь куни Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарлари кенгашининг онлайн йиғилиши чоғида айтиб ўтди.

    Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

    Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

    «Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий ва гуманитар инқироз мамлакатларимиз хавфсизлигига жиддий хавф туғдирди», — деди давлат раҳбари.

    Унинг таъкидлашича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчилик гуруҳлари рўйхатига киритилган «Толибон» ҳаракатининг қўшни давлатда ҳокимият тепасига келиши Тожикистон учун «вазиятни янада мураккаблаштирди». Шу нуқтаи назардан, Раҳмон Ҳамдўстлик мамлакатларининг хавфсизлик тузилмаларини Афғонистондан келиб чиқаётган таҳдидларга қарши курашда янада яқинроқ жипслаштиришга чақирди.

    Эмомали Раҳмоннинг айтишича, Тожикистон МДҲ мамлакатлари ҳудудида фаолияти тақиқланган террорчилик ташкилотларининг ягона рўйхатини тузишда МДҲга аъзо давлатларнинг қўллаб-қувватловига умид қилмоқда.

    «Бизни, шунингдек, мамлакатларимизда тақиқланган, ноқонуний ҳаракатларини оқлаш учун халқаро ва минтақавий тузилмалар платформаларидан фойдаланадиган бир қатор ташкилотларнинг фаолияти ҳам ташвишлантирмоқда. Шу муносабат билан, умид қиламизки, Тожикистон томонидан таклиф қилинган... (МДҲга) аъзо мамлакатлар ҳудудида тақиқланган террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг ягона рўйхатини тузиш ғояси биргаликда амалга оширилади», — деди президент.

    У, шунингдек, минтақавий хавфсизлик соҳасида Ҳамдўстликнинг устуворлиги терроризм, экстремизмнинг барча кўринишлари — гиёҳванд моддалар, қурол-яроғнинг ноқонуний савдоси, кибержиноятлар ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка қарши курашда акс этишини таъкидлади. Раҳмон МДҲ фаолияти даврида ҳамкорликнинг тегишли механизмлари, биринчи навбатда, аксилтеррорчилик маркази яратилганини ва улар иш олиб бораётганини эслади. «Қабул қилинган ҳужжатлар ижросини давом эттириш ва хавфсизлик соҳасида МДҲнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга», — таъкидлади Тожикистон раҳбари.

    Тожикистон президенти, шунингдек, МДҲга аъзо давлатларни биологик хавфсизлик ва иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. «Биологик хавфсизлик соҳасида ортиб бораётган хавфлар иқлим ўзгариши муаммоси билан боғлиқ бўлиб, улар соҳадаги ҳамкорлигимизни зудлик билан кучайтириш зарурлигини тақозо этмоқда», — деди давлат раҳбари.

    Унинг сўзларига кўра, асосий вазифа — глобал исишнинг салбий оқибатларига, жумладан, музликларнинг эриши хавфига ўз вақтида жавоб бериш учун зарур чораларни кўриш. Унинг таъкидлашича, Тожикистон 2025 йилни Музликларни ҳимоя қилиш йили деб эълон қилиш ташаббуси билан чиққан, шунингдек, музликларни ҳимоя қилиш бўйича махсус халқаро фонд ташкил қилган. «Умид қиламанки, ушбу ташаббуслар ташкилотимизга аъзо давлатлар томонидан фаол қўллаб-қувватланади», — деди президент.

    Мавзуга доир:

    • Эмомали Раҳмон афғонистонлик тожикларни Афғонистон ҳукуматини тузишда иштирок этишга чақирди
    • Тожикистон президенти «Толибон»га қарши кучларнинг марҳум етакчиларини мукофотлади

    15.10.2021, 22:44   Изоҳ (0)   31071
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Пандора архиви»: Гурбангули Бердимуҳамедовнинг жиянлари давлат заводлари маҳсулотларини экспорт қилувчи компанияларнинг яширин эгалари бўлиб чиқди

    15.10.2021, 20:40

    Тбилиси марказига ўн минглаб намойишчилар тўпланди. Улар Михаил Саакашвили озод этилишини талаб қилди (фоторепортаж)

    15.10.2021, 20:25

    Польшада мамлакат конституцияси Евроиттифоқ қонунларидан устун қўйилди. Бутун мамлакат бўйлаб мухолифат Евроиттифоқни қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказмоқда. Польш...

    15.10.2021, 19:44

    Фото: Россиянинг Екатеринбург шаҳрини ботқоқликдан чиқаётган тутун қоплаб олди

    15.10.2021, 19:15

    «Толибон» учун наркобизнесдан тушадиган даромаддан воз кечиш қийин бўлади — Путин

    15.10.2021, 18:29

    Афғонистонда «Толибон» ва қаршилик кучлари ўртасида шиддатли жанглар бормоқда

    15.10.2021, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинада коррупцияга қарши кураш бюроси раҳбарларидан бири қўлга олинди

    Дунё | 21 июл, 21:25

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    Дунё | 21 июл, 21:06

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35

    Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:25

    Реклама | 21 июл, 19:30

    АҚШ федерал судлари 75 фоиз ҳолатларда Трампга қарши қарорлар чиқарган

    Дунё | 21 июл, 20:15

    Гўштдан метангача: Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар кескин қимматлашгани очиқланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:05

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    Дунё | 21 июл, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.