• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пойдевор

    1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистонда мамлакат мустақиллиги рамзларидан бири — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. 2020 йилдан бошлаб бу сана Ўзбек тили байрами сифатида нишонланмоқда. «Дарё» ушбу сана муносабати билан октябрни «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилади ва ой давомида ҳар куни тил масаласида турли йилларда қилинган ва ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган чиқишлар, нутқлар, мақолаларни қайта чоп этади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг 1989 йил 10 март сонида ёзувчи Тоҳир Маликнинг газета мухбири саволларига жавоби чоп этилади. «Кўпмиллатли давлатимизда миллий тилларнинг ўрни ва аҳамияти сизнингча қандай бўлиши керак? Миллий маданиятларнинг бойиш йўллари ҳақида сизнинг тасаввурингиз?» каби сўроқларга марҳум адиб қуйидаги фикрларини келтиради.

    ... Ўз она тилини ҳурмат қилмайдиган одам ўзга тилни ҳам ҳурмат қила олмайди. Ҳозир давлат тили ҳақида кўп гапириляпти, баҳслар кўп бўляпти. Икки тиллилик тарафдорлари республиканинг кўпмиллатли эканини рўкач қиляптилар. Хўш, Грузияда фақат грузинлар, Эстонияда фақат эстонлар яшайдими? У ёқларда давлат тили бошқа миллатларни, бошқа тилларни камситаётгани йўқ, шекилли. Рус тили буткул инкор этилмаяпти-ку! Рус тили ҳеч қачон инкор этилмайди ҳам. Бу тил миллатлараро муҳим восита тили бўлиб қолаверади.

    Иккитиллилик тарафдорларининг аксари ўз она тилларини мукаммал билмайдиган одамлар. Давлат тили ўзбек тили бўлган тақдирда маърузаларида, ёзмаларида ноқобил эканликлари фош бўлиб қолади. Ўзбек тилини ўзлаштиришда анча жон куйдиришга тўғри келади. «Мажлисда рус ўртоқлар ҳам бор, шунинг учун русча гапираман», деган баҳоналари ўтмайди. Уларнинг ҳаракатларини шундай асослаш мумкин.

    Ҳозир ўз она тилини яхши билмаганлари учун рус тилида ижод қилувчи ёзувчилар бор. Уларни кўрганимда улуғ рус адиблари эсга тушади. Улар фаранги тилини яхши билишган. Лекин асарларини ўз она тилларида ёзганлар. Ҳатто фаранги тилида гапирувчиларни асарларида ҳажв қилганлар. Она тилининг софлиги учун курашганлар. Рус тилининг мўъжизаларига амал қилиб фақат руслар ёза олишлари мумкин. Бошқа халқ вакилининг рус тилида ёзадиган асари тилида шира, жозиба бўлмайди. Бадиий ижоднинг энг муҳим қирраси ўтмаслашади. Аввал ўз она тилида ёзиб, сўнг рус тилига ўзи таржима қилса бу бошқа масала. Бундайларни фақат шарафлаш керак.

    Гарчи конституциямизда сўз бўлмаса-да, бизда ҳозир икки тиллилик мавжуд. Шаҳарларда барча ишлар рус тилида, қишлоқларда айрим ишлар, мажлислар ўзбек тилида олиб борилади. Икки тиллилик қонун тусига кирса, ҳеч нима ўзгармайди. Адолат юзасидан, ленинча миллий сиёсат нуқтаи назаридан қаралганда ҳар бир халқнинг давлат тили ўз она тили бўлиши керак.

    Тил масаласининг одилона ҳал этилиши жойларда миллий муносабатларни яхшилашга олиб келади. Аниқ эслайман: 60 йилларга қадар Тошкентда яшовчи русларнинг (украин, белорусларнинг) аксари ўзбек тилини, урф-одатларини яхши билишган. Маҳаллий аҳолининг урф-одатини, тилини билиш — ўзаро ҳурматнинг асосларидан бири. Республикамизда яшаётган рус, украин, яҳудий…ларнинг барчалари бир хилда эмас. Инқилобга қадар қўйинг-чи, Улуғ Ватан урушига қадар кўчиб келган биродарларимизнинг миллий тилга, тарихга, урф-одатга муносабатлари бошқа, улар ўзбеклар, тожиклар… билан оға-ини тутишиб кетишган. 60 йилларга қадар келганларида бу фазилат сустроқ. 66 йилдан кейин келганларда эса бу фазилат янада кам сезилади. Тушунмовчиликлар, норозиликлар, тўқнашувлар шундан келиб чиқади. «Биз сизларга шим кийишни ўргатдик» қабилидаги аҳмоқона гаплар айнан 60 йилларнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди.

    Бошқа халқларнинг ўзбек тилини ўрганиш масаласи аввал ҳам бир кўтарилгани ёдимда. Бу масала энди яна кун тартибига қўйилиши керак. Ўзбек мактабларида рус тили қай тарзда ўтилса, рус мактабларида ўзбек тили шундай ўтилиши керак. Рус мактабларида Ўзбекистон тарихи атрофлича ўргатилиши керак.

    Бу масалаларнинг ҳал этилиши ҳукумат қабул қиладиган қарорларга боғлиқ. Мен халқ хоҳишининг инобатга олинишига ишонгим келади. Аммо қарор қабул қилинишини кутиб ўтирмай бошлайдиган ишларимиз ҳам бор. Яъни бошқа халқларга ўзбек тилини ўргатишдан аввал она тилимизни ўзимиз дурустроқ ўзлаштириб олишимиз зарур. Ўз тилимизда сўзлар, иборалар турган пайтда ўзга тиллардан ўтган сўзларни ишлатишга ўрганиб кетдик. Радио, телевидениеда, матбуотда, шунчаки суҳбат қурганимизда ҳам кулгили, ҳам ғашни келтирадиган жумлаларни эшитамиз: «Мен савсем ишонмадим», «Вабше қарамади», каби жумлалар тузиш эътиборсизлик оқибатими ё калтабинликми, билмадим. «Мавзу» ўрнига «тема», «режа» ўрнига «план», «ҳакам анжумани» ўрнига «жюри», «қурилма» ўрнига «установка», «тўсин» ўрнига «балка», «шиша» ўрнига «бутилка»… деб ишлатишимиз-чи? Биз неча юз йиллардан бери деҳқончилик, чорвадорлик қиламиз. Лекин нима учундир бу соҳадаги иборалар ҳам ўзбекча эмас. «Култивация», «барона», «корчовка», «чеканка», «обрезка»… Бу иборалар вақтида кимнингдир эътиборсизлиги ёки саводсизлиги туфайли тилимизга аралашиб қолганича ҳануз истеъмолда юрибди.

    Биздаги катта-кичик раҳбарлар юқорига кўз тикиб яшашга ўрганиб қолишган эди. Афсуски, бу ҳол ҳозир ҳам давом этяпти. Тошкент кино томошахоналарида ўзбекча эълонлар йўқлиги масаласи кун тартибига қўйилгач, шаҳар ижроқўми қарор қабул қилди. Шундан кейингина ўзбекча эълонлар пайдо бўлди. Хўш, шу томошахоналар раҳбарлари қарорни кутмай, ўзбекча эълонлар ҳам ёздирсалар бўлмасмиди? Бунинг учун қарор эмас, озгина дид, фаросат бўлиши лозим. Эълонларнинг ўзбекча ёзилиши муносабати билан савод масаласи яна қалқиб юзага чиқади. Саводсиз эълонларимиз жуда кўп. Томошахонадагилар ҳам майли, газеталардаги эълонларни ўқиб дод деб юборай дейсан. Шунақа саводсиз эълонни ўзбекча бергандан кўра русча бўлаверсин дегинг келади. Томошахоналарнинг бошлиқлари адабиётчи эмас, чиндан ҳам саводдан наридир. Газеталар-чи? Радио-телевидение-чи? У ерларда тил-адабиётдан сабоқ олган одамлар ўтиради-ку? Бир учрашувда устоз Абдулла Қаҳҳор радио тилини танқид қилиб «кўча ҳаракати қоидаси бузилса ГАИ ходими тўхтатиб жазолайди. Тил қоидасини бузганлар нима учун жазоланмайди», деган эканлар. 20—30 йилларда саводсизликни тугатиш ҳаракати бўлган эди. Ҳозир саводсизликка қарши кураш лозим бўлиб қолди. Буни ҳукумат қарори билан эмас, биз, ўзимиз амалга оширишимиз шарт.

    Айрим маданият арбобларининг тилга муносабатлари ҳам мени ташвишлантиради. Мен маданият министрлигида ишлаганимда бир нарсадан ажабланган эдим: ўзбек маданияти тараққиётини белгиловчи юқори идорада ўзбек тилидаги хатни кўчирувчи ёзув машинкаси йўқ! Ҳатто бу идорага мурожаат қилувчи чўпонга ёки деҳқонга ўзбек тилида саводли жавоб ёза оладиган одам йўқ. Ҳолбуки, бу юқори идора ходимларининг аксарияти ўзбеклар.

    Театрларга машқ пайтида кириб қолсангиз, бошингизни қайси деворга уриб ёришни билмайсиз. Ўзбек театрида ўзбекча асар саҳналаштириляпти. Бирдан режиссёрнинг овози янграйди, «Стоп, стоп! Что за ерунда! Он говорит «севаман», понимаеш Гулечка, «се-ва-ман!» значит любит. А, сенда не то. Давай, бошидан, начали». Ўзбек актёрига ўзбекча сўз шу зайлда тушунтирилади. Агар эътибор берган бўлсангиз, саҳнадаги актёрнинг гап оҳанги ўзбекча эмас, сўзлар бураб-бураб талаффуз қилинади. Баъзан саҳнада ўзбеклар эмас, ўзбекчани энди ўрганган инглизлар гапираётганга ўхшайди.

    Хўш, айтинг-чи, энди буларга ҳам «машқлар ўзбек тилида бўлсин» деган махсус қарор керакми? Махсус қарор уларга эмас, Театр ва рассомлик, Маданият институтларига, консерваторияга… керак. Ўзбек маданиятининг бўлажак арбоблари талабалик йилларида ўз тилларини мукаммал ўрганишлари шарт. Бунинг учун мазкур билим даргоҳларида ўзбек тили ва адабиёти дарслари ўтилиши зарур. Бу ҳақда узоқ вақтдан бери (ҳатто турғунлик йиллари) гапириляпти, аммо қулоқ соладиган азамат топилмай турибди. Менингча, толиби илмлар ҳам ташаббус кўрсатишлари, олий идораларга мурожаат қилишлари керак.

    Миллий тилга эътибор, миллий тилни бойитиш — миллий маданиятнинг қай даражада бойишини белгилайдиган муҳим омил. Ҳар бир халқ маданиятини асосан ўз тилида яратган асарлар билан ривожлантиради. Айни пайтда, бошқа халқ вакиллари яратган бебаҳо асарлардан ҳам баҳраманд бўлади.

    ...Биз қардошларни рус тили орқалигина биламиз. Имоним комилки, уларнинг барча яхши асарлари ҳам рус тилига таржима қилинавермайди. Шу пайтгача ҳаракатчан, Москвада қалин ошналари бор ёзувчиларнинг бўш асарлари кўп чиқди. Биз ўша бўш асарларга қараб, ўша халқ адабиётига баҳо бердик. Айни чоқда улар ҳам бизнинг адабиётимизга шундай баҳо беришди. Нохуш ҳолми? Албатта. Биз бир-биримизнинг тилларимизни билмаймиз. Америкадан келиб ўзбек тилини ўрганиб кетишади. Литвада ўзбек тилидан литва тилига таржима қилишади… биз эса туркий ва форс тилларидан базўр (шунда ҳам барча эмас) таржима қила оламиз. Ўтган йили Украинадан бир йигит ўзбек тилини ўрганиш учун келди. Унга ҳеч ким ёрдам бермади. Ёзувчилар союзи ҳам четда турди. Оқибатда у қайтиб кетди.

    Барча республикаларнинг Ёзувчилар союзи шу масалада бирлашсалар, ёшларни тил ўргатишга сафарбар этсалар, шароит яратиб берсалар, миллий маданиятлар янада бойир эди.

     

    Тоҳир Малик

    «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси 1989 йил 10 март 

    13.10.2021, 23:25   Изоҳ (0)   20030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда газ таъминоти ходимлари аҳолига ажратилган газ баллонларини талон-торож қилди

    13.10.2021, 23:13

    Қорақалпоғистондаги кўп қаватли уйлар томида қуёш панелларини ўрнатиш бошланди

    13.10.2021, 22:58

    Самарқанддаги қурилишда ишлаётган кўтарма кран қулаб тушди

    13.10.2021, 22:28

    Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кам ёшини 13 ёшдан 14 ёшга ошириш режалаштирилмоқда

    13.10.2021, 22:12

    Ўзбекистонда энди ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз кредитлар ажратилади

    13.10.2021, 21:43

    «ОАВда хатоларинг эълон қилинса, журналистни излай бошлайсан». Қашқадарё ҳокими вилоят раҳбарларининг ОАВга муносабатини танқид қилди

    13.10.2021, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    TBC Bank Ўзбекистондаги ўз мавқеини мустаҳкамламоқда: вилоятлар бўйича сўнгги маълумотлар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Korzinka'да – июль ойи охиригача барра мол гўштига 12% гача чегирмалар ва унумли нархлар!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Ўзбекистонда суяк бўғим касалликларининг ечими топилдими?


    AKFA Group “ИННОPRОМ 2024” халқаро кўргазмасида иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35

    АҚШдан кетадиган ноқонуний мигрантларга текин авиачипта берилади

    Дунё | 11 май, 21:30

    Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.