«Jurabek Laboratories» фармацевтика корхонаси ZF-UZ-VAC2001 — ўзбек-хитой вакцинасининг навбатдаги партиясини ишлаб чиқарди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Вазирликнинг маълум қилишича, ушбу вакцинанинг 1 219 510 дозалик иккинчи партияси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди.
Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ўзбек-хитой вакцинасининг 1 458 820 дозадан иборат биринчи партияси 30 сентябрь куни топширилганди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 29 893 038 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 1 594 480 дозаси AstraZeneca,
- 23 177 998 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 720 500 дозаси «Спутник V»,
- 3 000 060 дозаси Moderna,
- 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech,
- 200 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.
Изоҳ (0)