«Ўзсувтаъминот» ўзбекистонликларни сўнгги пайтларда сув таъминоти соҳасида ҳисоблагичлар билан боғлиқ айрим фирибгарлик ҳолатлари кузатилаётганидан огоҳлантирди, деб хабар беради «Ўзсувтаъминот» хабар берди.
Гап шундаки, баъзи кимсалар истеъмолчиларга қўнғироқ қилиб ёки хонадонларига бориб, ўзини сув таъминоти ходими дея танишитираётгани ва уларга маълум миқдордаги пул эвазига сув ҳисоблагични қиёслашдан ўтказишни таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар келиб тушмоқда. Ушбу шахсларнинг ‘Ўзсувтаъминот’ акциядорлик жамияти тизимига ҳеч қандай алоқаси йўқ», — дейилади компания хабарида.
«Ўзсувтаъминот»нинг қўшимча қилишича, сув таъминоти тизими ходими уйга келса, иш жойини тасдиқловчи гувоҳонама тақдим этишини талаб қилиш керак.
Шунингдек, фуқароларда бундай фирибгарлик ҳолатлари бўйича бирон-бир маълумот бўлса, қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин:
- 12-55 — «Ўзсувтаъминот»АЖ ягона call-марказининг қисқа рақами;
- +998 (93) 390-47-57 — «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ Комплаенс-назорати хизматининг телефон рақами.
Изоҳ (0)