• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ошпаз бўлишни орзу қилиб, журналистикани ўрганган актёр: Жаноб Росомаха — Хью Жекман 53 ёшда (фото)

    Голливуднинг энг талабгир ва келишган вакилларидан бири ҳисобланган Хью Жекман 12 октябрь куни 53 ёшга тўлди. Шу муносабат билан актёр билан боғлиқ маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Болалигидан уятчанлик нима эканлигини билмаган

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    Хью оиладаги бешинчи, энг кенжа фарзанд. Киришимли бўлишига иккитадан ака ва опаси билан биргаликда улғайгани сабаб бўлган. Болалигиданоқ эътибор марказида бўлгани туфайли кейинчалик саҳнада чиқиш қилишдан чўчимаган. Олти ёшида мусиқий гуруҳ таркибида чиққан Хью ўша вақтда ҳаммадан яхшироқ куйламаган бўлса ҳам ўзига бўлган ишончи юқори бўлган. Мактабга боришни бошлаганидан кейин эса театрда иштирок этиш, муҳим тадбирларда нутқ сўзлашга таклифлар бисёр бўлган. Дарҳақиқат завқ бағишлагани учун у ҳеч ҳам бу таклифларни рад қилмаган.

    Онаси ташлаб кетган

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    Етти ёшга тўлганида ота-онаси ажралиб ўз йўлидан кетишни афзал билган. Онаси қизларини олиб Англияга жўнаб кетган, ўғиллар эса отаси билан Австралияда қолган. «Бир куни мактабдан келиб не кўз билан кўрайки, онам йўқ. Шундан кейин мен уйга қайтишдан қўрқиб қолганман. Машғулотдан қайтиб, зинада акаларимни кутиб ўтирганман. Онамнинг бир кунмас бир кун қайтишига ишонганман. Унинг Англияга кетгани, турмушга чиққани ва фарзандли бўлганини билсам ҳам, ўша умид билан 5 йилни ўтказганман. Кейинроқ отам у билан ярашишга уриниб кўриш учун Европага жўнаб кетган ва бир неча кундан кейин шашти тушиб қайтиб келган. Ана шундагина онам бизни бутунлай тарк этганини тушуниб етганман ва бу менинг жаҳлимни чиқарган. Бошқа томондан қараганда, мен болалигимдан салбий эмоцияларимни яширишни, ўзимни бошқа инсонлар ўрнига қўйиб кўришни ўрганганман. Онамнинг туғруқдан кейинги оғир депрессияни бошдан кечирганини тушуниб етганман. У бир неча марта шифохонада даволанган, Австралияга кўчиб ўтиш ҳам у учун осон бўлмаган. Шу сабаб ҳам уни ҳеч нимада айблай олмайман.

    Шоуга чипта олиш учун овқатидан пул тежаган

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    Ёш Жекман илк марта ота-онасисиз якка ўзи Дэвид Боуининг шоусига бормоқчи бўлган. Бунинг учун алоҳида пул сўрамасдан, отаси овқатланишга берган маблағни тўплаган. Ярим йилда 20 доллар жамлаган йигитчага синфдоши арзонроқ чипта таклиф қилиб қолган. Бу эса табиийки унга ёқиб тушган. Орадан 30 йил ўтиб эса бу воқеа ҳақида Боуига айтиб берган.

    Хью мактабни битиргач, Сиднейдаги технология университетининг журналистика факультетига қабул қилинган. Аммо кейинроқ ўзини бу соҳада кўрмаган. Иш излаш мавриди келганида тўғри келадиган жойни топа олмайман, деган қўрқув пайдо бўлган. Журналистика осон эмаслиги ҳақидаги фикрларни эшитганидан кейин эса танаффус олиб, драма мактабига қатнай бошлаган. Актёр бунинг ҳаммаси унга катта тажриба бўлганини таъкидлайди. «Мен ОАВ ходимлари билан мулоқот қилишни яхши кўраман. Бу гўё шахмат ва шашка ўйинига ўхшайди. Ҳамиша мендан қандай жавоб кутаётганларини, қайси саволни бош муҳаррир сўраттираётганини билиб тураман».

    Тинимсиз ишлашга аҳд

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    Актёр бўлишини тушуниб етганидан кейин Жекман тинимсиз ишлашга қарор қилган. У фаолият соҳасида энг яхши бўлиш учун кейинги 5 йил давомида байрам ва дам олиш кунларисиз ишлаши кераклигини англаган. Актёрликка ўқиб, керакли одамлар билан танишган Жекман бир вақтнинг ўзида ёнилғи қуйиш шохобчаси ва фитнесс-клубларда ишлаган. Масхарабоз кийимида болаларни кулдириш, ресторанда хизмат қилиш ҳам унга бегона бўлмаган. «Ҳаммасидан ҳам кўпроқ орадан 20 йил ўтиб, киностудия остонасида ўралашадиган омадсиз бўлиб қолишдан қўрққанман. Шундай бўлмаслиги учун ҳам жонимни жабборга бериб ишлаганман», — деган актёр.

    Суперқаҳрамон бўлишни истамаган

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    Аслида «Ғаройиб одамлар»даги Росомаха ролига кастинг якунидан кейин Дюгрей Скотт таклиф қилинган. Бошқа лойиҳа билан банд бўлган Дюгрей продюсерларга рол учун Хью маъқул келиши мумкинлигини айтган. «Мен суперқаҳрамонга айланишни асло истамаганман. Рафиқам ҳам фикримга қўшилган. Аммо танишлар бундай қаҳрамонни гавдалантиришдан бош тортсам, эрта ёки кеч ночорликда вафот этишимни айтишган. Биринчидан ўша вақт аллақачон 30 ёш бўлганман, иккинчидан эса муваффақиятли карьера учун блокбастер, жанговар фильмлар сув ва ҳаводек зарур. Улар ёрдамида исмингни танит, кейин эса исталган ролингни танла, деб маслаҳат беришган ва мен рози бўлганман».

    Росомахани гавдалантириш осон бўлмаган

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    «Ғаройиб одамлар»да Хьюнинг жисмоний кўриниши аъло даражада бўлган, аммо асли ориқ бўлгани сабаб бундай кўринишга эришиш осон бўлмаган. Бир ўтиришда оқсил бисёр бўлган таомдан 8 порция еган, спорт залдан эса кун давомида чиқмаган.

    Салбий қаҳрамонлар жону дили

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    «Энг қизиғи, ёмон қаҳрамонга айланиш. Фикримча, ҳаммаси номутаносибликда: ҳаётда мен жуда ҳам мулойим одамман ва ҳеч кимга қўполлик қилмайман — мени шундай тарбиялашган. Афтидан, шу сабаб ҳам менга шундай қаҳрамонларни ижро қилиш ёқади. Мюзикллардан бирида ёвуз қаҳрамон ролини ўйнаганман. Саҳна ортига ўтганимда томошабинлар ғазаб билан ортимдан норозилик билдирган. Уларни актёр эмас, салбий қаҳрамон ғазаблантирганидан эса фахрланганман. Норозиликлари эса мен ролни қойиллатганимга яққол мисол бўлади».

    Медитация қилишни канда қилмайди

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    Агар имкон тополса, Хью кунига 2 марта 30 дақиқадан медитация қилади. «Бу дақиқаларда мен Хью Жекман, актёр ёки турмуш ўртоқ ва ота бўлмай қоламан. Мен коинотнинг бир қисми бўлиб, унинг куч-қудратини ҳис қиламан. Шунга қарамай таъкидлашим жоизки, медитация ҳеч бир динга тааллуқли эмас. Мен шунчаки барча ғубор ва муаммоларни шу орқали чиқариб юбораман. Ахир мени камера қаршисида ўзимни ноқулай ҳис қилишимни ҳеч ким билмайди. Саҳнада мен гўё сувдаги балиқдекман, аммо кинода ҳаммаси бошқачароқ. «Хўрланганлар» (Les Мiсérаbles) фильмининг суратга олиш жараёнида психолог ёрдамидан фойдаланган вақтларим ҳам бўлган. Шу сабаб ҳам медитация мен учун жуда муҳим».

    Таом тайёрлашни яхши кўради

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    Ҳаммада дам олиш ҳақида турли тушунча бор, Жекман ҳам бундан мустасно эмас. «Менга фаол дам олиш, сузиш, велосипед ҳайдаш жуда ҳам ёқади. Кейин эса китоб ўқиб, чўзилиб ётса ҳам бўлади. Айтсам ишонмайсиз, таом тайёрлаш менга жуда ҳам ёқади. Айниқса, нон, турли булочкалар тайёрлашни хуш кўраман, қолаверса, кўп рецептларни ҳам биламан. Шунингдек, ҳеч қаерга шошмасдан, рафиқам билан суҳбат қуришни, болаларим ва дўстлар билан мулоқотни яхши кўраман». Жекмандаги таом тайёрлашга бўлган қизиқиш болалигидаёқ пайдо бўлган. Ошпаз бўлишни орзу қолган ёш Хью самолёт бортида овқат пишириб кўрмоқчи бўлган.

    Стрессли вазиятлар унга чўт эмас

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    Хавф ва ноқулайликлар «жаноб Росомаха» учун одатий ҳол. Актёр стресс унга янада яхши бўлишга туртки бўлишини таъкидлайди. «Мактаб давримда мени дангаса деб ҳисоблаган айрим ўқитувчилар имтиҳондан йиқитиш билан таҳдид қиларди. Аммо уч соат китобдан бошимни кўтармаганимдан кейин синфдошларимдан ўтиб кетиб, текширувчилар олдида ҳақиқий шоу кўрсатганман. Вазият сабаб бурчакка суқилиб қолганимда яхшироқ ишлайман чоғи. Таъкидлаш жоизки, мендаги бу хусусият йиллар ўтгани сайин кучайиб бормоқда. Шундай экан, муаммоли ва қийин вазиятлар мени қўрқитмайди, аксинча жуда яхши ёрдам беради».

    Рафиқаси билан ҳамиша бирга

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    Актёр рафиқаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришдан чарчамайди. «Деб билан учрашиб қолган кунимизни ҳеч қачон унутмайман. Бу вақтда оғриқли муносабатларга нуқта қўйгандим, унинг ҳам ҳаётида ҳеч ким бўлмаган. Аммо гап бунда эмас — у менга ёқишга ҳаракат қилмаган, мен эса ўлгудек севиб қолгандим. У нақадар гўзал, табиий ва энергияга тўла бўлганди… Ундан 13 ёш кичиклигим сабаб масофа сақлашга ҳаракат қилган. Бироқ кейинчалик ёш буткул аҳамиятсиз бўлиб қолган. Мен икки ҳафта ўтиб унга турмуш қуришни таклиф қилишга тайёр эдим, аммо Деб ярим йилдан кейингина розилик берган. Кези келганда унинг онасига раҳмат айтишим керак, чунки айнан у Дебини кўндиришга ёрдам берган». Жуфтлик бугунги кунда икки нафар фарзанднинг ота-онаси. Ўғли Оскар 2000 йилда, қизи Ава эса 2005 йил туғилган.

    Айнан рафиқаси унга саратонни енгишга ёрдам берган

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    Бундан 7 йил аввал Деборра турмуш ўртоғининг бурнида ғалати шиш борлигини пайқаган, Хью бу кичик нарсага эътибор ҳам бермаган. Рафиқасининг мажбурлаши билан кўрикдан ўтган актёрда базал ҳужайрали карцинома, соддароқ айтганда, тери саратони борлиги аниқланган. Жарроҳлик амалиёти ва кимёвий муолажалар ўтказилган. Аммо бир неча йиллардан кейин касаллик қайта такрорланган. Актёр умумий ҳисобда олти марта операция бўлган. Шу билан бирга у суратга олиш жараёнларида узилиш бўлмаслигига ҳаракат қилган.

    Росомаха билан хайрлашиш

    Фото: Time Out

    Фото: Time Out

    Росомаха ижроси сабаб Жекманнинг исми энг узоқ вақт давомида суперқаҳрамонни гавдалантирган актёр сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олган. У 16 йил ва 228 кун давомида Росомаха қаҳрамони билан айрилмаган. Аммо ҳамма нарсанинг ниҳояси сингари бунинг ҳам охири бўлган. Хью Жекман «Логан» номли фильмда сўнгги бор Росомахани гавдалантирган. «Бу франшиза карьера қуришим учун менга тамал тоши бўлди. У менга кўп эшикларни очди, исмимни танитди. Аммо «Логан» билан хайрлашганим учун ғам чекмадим. Шунчаки енгил меланхолия бор холос. Мен ушбу қаҳрамонни бағоят яхши кўраман, аммо уни саноқсиз гавдалантиришнинг имкони менда йўқ. Қолаверса, олдинда узоқ кутилган таътил — мен йилни ишсизлардек ўтказишни истайман ва бу жуда ажойиб», — деган у.

    Мавзуга доир:

    • Жаҳон юлдузига айланган собиқ ўқитувчилар (фото)
    • Голливуд юлдузи Хью Жекман отаси вафот этганини маълум қилди
    • «Бу аниқ эмас». Хью Жекман тери саратонига текширувдан ўтганини сўзлаб берди

    12.10.2021, 17:52   Изоҳ (0)   16244
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фестивалга чақирилмаган Алишер Узоқов норасмий тақиққа учрагани асоссиз гаплигини маълум қилди (видео)

    11.10.2021, 13:56

    Фото: Фильмларда бир вақтнинг ўзида бир нечта қаҳрамон ролини маҳорат билан ижро этган юлдузлар

    10.10.2021, 21:56

    Жаҳон киноси юлдузларини машҳур қилган фильмлар ҳозир қайта суратга олинса, актёрлар қандай кўринишда бўларди? (фото)

    10.10.2021, 19:55

    Жаҳон кинематографиясидаги энг қиммат махсус эффектлардан фойдаланилган 10 та фильм (фото)

    10.10.2021, 15:30

    «Кальмар ўйини» сериали қаҳрамонлари кийган оқ слипонлар савдоси 7800 фоизга ўсиб кетди

    09.10.2021, 15:51

    Голливуд юлдузи Вуди Харрельсон ўзи ва қизини расмга олишга уринган сураткашни урди

    09.10.2021, 13:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида Labo’га сув тўлдириб, чўмилганларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 14 июл, 12:40

    Трампга Россияга ёрдам берадиган давлатларга 500 фоизлик бож солиш таклифи берилди

    Дунё | 14 июл, 12:35

    “Исроил Ғазода фаластинликлар учун конслагер қурмоқда” — Исроил собиқ бош вазири

    Дунё | 14 июл, 12:23

    “Реал” Родригонинг нархини маълум қилди

    Спорт | 14 июл, 12:11

    Таниқли блогер Абдурозиқ Дубайда қўлга олинди

    Шоу-бизнес | 14 июл, 12:02

    Майли Сайрус саҳнадан қўрқувини енгишга ёрдам берган муолажа ҳақида гапирди

    Мусиқа | 14 июл, 11:51

    “2030 йилгача асфальт қилинмаган ички йўл қолмайди” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 14 июл, 11:31

    Сурияда қабилалар ўртасидаги қуролли тўқнашувларда 37 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 14 июл, 11:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.