• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Фанга бўрон каби кириб, анча-мунча эркакларнинг попугини пасайтириб қўйган олима. Мария Складовская-Кюри ҳаёти давомида амал қилган 10 сабоқ

    Радий ва полоний моддаларини кашф этган олима Мария Склодовская-Кюрининг ҳаёти ҳар қандай тўсиқларга қарамай, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, мақсади сари интилган аёлнинг доимий кураши акс этган ҳикоядир. У Нобель мукофотининг икки карра лауреати, бу шарафга сазовор бўлган дунёдаги биринчи аёл, Париж тиббиёт академиясининг аъзоси, шунингдек, Сорбоннада дарс берган илк ўқитувчи аёл ҳамдир. АdМе нашри олима ҳаёти давомида амал қилган қуйидаги 10 сабоқнинг ҳозирда ҳам кимгадир нафи тегади, деган умидда эътиборингизга ҳавола этади.

    Баҳона қилманг, режалар тузинг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    17 ёшида ўрта мактабни тугатган Мария Склодовская ўқишни давом эттира олмади — ўша пайтда Варшава университети аёлларни қабул қилмаган. Бироқ у таслим бўлишни хаёлига ҳам келтирмади. Қиз Париж Сорбоннасида олий маълумот олиши мумкин эди. Мария ва опаси — Бронислава вазиятни тўғри тушунган ҳолда бир неча йил тарбиячи бўлиб ишлашга ва навбати билан Сорбоннада ўқишга келишиб олди. Ўша пайтларда бировнинг уйида яшай бошлаган Мария нафақат Парижга таҳсил олиш учун жўнаб кетган опасини қўллаб-қувватлади, балки отасига ҳам ёрдам берди. 6 йил ўтгач, 1891 йилда унинг орзуси амалга ошди – у ҳам ўқиш учун Сорбоннага кетди.

    Мустақил ўрганиш учун ҳар доим вақт топилади

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Tарбиячи бўлиб ишлаш билан биргаликда Мария мустақил изланишда давом этди. У кечаси шам ёруғида китоб ўқир, шу билан бирга, деҳқон болаларига ўқиш ва ёзишни ўргатишга вақт топарди. Шунингдек, жисмоний фаоллик ҳам унинг эътиборидан четда қолмади: у конкида учишни билар, эпчиллик билан эшкак эшар, от ҳам минар эди.

    Бошқаларнинг гап-сўзларига эътибор берманг, олдингизга аниқ мақсад қўйинг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Сорбоннада тенгдошлари тиббиёт факультетини танлаган бир вақтда Мария математика, кимё ва физика ўқитиладиган табиий фанлар факультетига ўқишга кирди. Қабул қилинган йили у табиий фанлар факультетининг 2 мингга яқин талабалари орасидаги 23 нафар талаба қизлардан бири эди. Ўқиш билан бир қаторда, лабораторияда илмий амалиёт билан шуғулланди. Сорбоннани тугатгандан сўнг, Мария бутун университет бўйича ўқишни битирган 2 та аёлдан бири бўлди. Айнан шу ерда у бўлажак турмуш ўртоғи — олим Пьер Кюри билан танишди.

    Дабдабали тўй — оилавий бахтнинг кафолати эмас

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мария Пьер Кюрининг турмуш қуриш ҳақидаги биринчи таклифни рад этди, чунки у ватанига қайтиб таълим соҳасида ишлашни режалаштирганди. Лекин барибир тўй бўлиб ўтди ва Мария Парижда қолди. 1895 йилнинг ёзида Пьер ва Мария турмуш қуришди. Улар дабдабали тўй ва узуклардан воз кечишди, келин тўй либоси ўрнига тўқ кўк костюм-юбка кийди, кейинчалик кўп йиллар давомида лабораторияда ҳам шу кийимида ишлади. Янги оила тўй совғаси сифатида ҳадя қилинган пулларга велосипед сотиб олиб, Ил-де-Франcга — асал ойини ўтказиш учун саёҳатга жўнаб кетишди.

    Тўсиқлар олдида таслим бўлманг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Радий борлигини исботлаш учун унинг оз қисмини уран рудасидан ажратиш керак эди. Пьер ва Мария бу вазифани уддалаш учун 4 йилни иситиш ва шамоллатиш тизими йўқ, томидан чакки ўтадиган молхонага ўхшаш лабораторияда ўтказишди. Мария оғир контейнерларни кўтариб, рудани соатлаб қайнатар, уни пўлат аралаштиргич билан доимо қориштириб туриш лозим эди. Шунча саъй-ҳаракатлар ўз самарасини берди: 1903 йилда Мария ва Пьер Кюри радиацияни ўргангани учун физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишди.

    Фарзандларингиз учун йўл кўрсатувчи маёқ бўлинг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мариянинг тўнғич қизи — Ирен Жолиот-Кюри ота-онасининг изидан борди: у физика ва кимё соҳасида олима бўлди. У турмуш ўртоғи билан биргаликда сунъий радиоактивлик ҳодисасини кашф этди, бунинг учун улар 1935 йилда кимё бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишди. Шундай қилиб, Ирен тарихда онасидан кейин Нобель мукофоти совриндори бўлган иккинчи аёлга айланди.

    Мариянинг иккинчи қизи — Ева журналист, мусиқачи ва жамоат арбоби бўлди. У онасининг таржимаи ҳолини ёзиб, Миллий китоб мукофотига сазовор бўлди.

    Бахтни пул эмас, балки севимли ишингиз олиб келади

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кўпчилик Нобель мукофоти совиндорларини катта бойликка эга, улар ҳаёт лаззатларидан истаганларича баҳраманд бўлишлари мумкин, деб ўйларди. Тўғри, Мария ва унинг турмуш ўртоғи радий кашфиёти орқали жуда катта бойлик орттиришлари мумкин эди, лекин улар деярли барча маблағларини радиоактивликни ўрганиш ва радий институтларини ташкил этиш учун йўналтиришга қарор қилишди. Улар ҳатто ўз кашфиётларини патентламаган ҳам. Нобель мукофоти берилгандан сўнг эса Кюрилар маблағни ўз лабораториясини зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва квартираси учун ванна сотиб олишга сарфлашди.

    Бидъатлардан юқори туринг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мария Склодовская-Кюри Нобель мукофотига сазовор бўлган биринчи аёл бўлишига қарамай, илм аҳли унга барибир эрининг ёрдамчиси сифатида муносабатда бўлди. У бутун умри давомида баъзи олимларнинг такаббурлигига қарши курашди, уларнинг ҳужумларига дош берди ва ўз профессионаллигини исботлаш учун радиоактивлик мавзусидаги энг қизғин баҳсларда фаол иштирок этди. Унинг рақиблари истеҳзоли изоҳларга сахий эди, лекин Марияни хижолат қилиш осон эмасди. 1911 йилда у кимё бўйича Нобель мукофотини қўлга киритиб, юқори даражали олима эканлигини яна бир бор исботлади.

    Шон-шуҳрат сизни бузишига йўл қўйманг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Радий кашф этилгандан сўнг, Кюрилар шон-шуҳратга кўмилиб кетди. Мариянинг ўзи ёзганидек, фотограф ва журналистлар кечаю кундуз унинг уйи атрофида изғишар, оиласи ҳақида маълумот олиш учун уларни тинмай пойлашарди. Улар ҳатто газеталарда қизининг Боно лақабли мушуги билан бўлган суҳбатларидан иқтибос келтирарди. Вазият Пьернинг фожиали ўлимидан кейин янада ёмонлашди: Мария ва олим Поль Ланжевиннинг ишқий муносабатлари тафсилотлари муҳокама қилиниб, олима сариқ матбуот нишонига айланди. Мария дўстларининг ёрдами билан журналистларнинг бундайин жирканч миш-мишларига дош берди, у ишонган дўстлари қаторида Альберт Эйнштейн ҳам бор эди.

    Ҳеч қачон таслим бўлманг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мария эридан айрилгач, фарзандлари билан ёлғиз қолди, журналист ва олимларнинг ҳужумига учради, радиоактивликни ўрганиш жараёнида соғлиғига путур етди. Натижада у бир нечта операцияни бошидан ўтказди, тушкунликка тушиб қолди. Лекин ҳар сафар ҳар қандай шароитда ҳам у ҳаётининг мазмунига айланган иши билан шуғулланишга ўзида куч топди. Ҳатто вафотидан кейин ҳам олима ҳар соҳада «биринчи аёл» мақомини сақлаб қолди — унинг хоки турмуш ўртоғиники билан бирга фақат эркаклар дафн қилинадиган Пантеонга кўчирилди.

    Мариянинг ўз ишига фидойилиги туфайли радиоактивлик ҳақидаги таълимот фаннинг янги босқичга кўтарилишига асос яратди. Радиоактивлик тиббиётда, хусусан, саратон касаллигини даволашда ўз самарасини берди.

    Мавзуга доир:

    • Замонамиз Золушкаси: Бир вақтлар Apple компаниясига ишга олинмаган Иордания маликаси Рания ал-Абдулла ҳикояси
    • Болалигида дудуқлиги сабаб камситилган, рафиқаси ва икки фарзандидан айрилган АҚШ президенти — Жо Байден ҳикояси
    • Жасур юрак соҳибаси: миллионлаб қалблардан жой олган «дунёдаги энг қўрқинчли аёл» — Элизабет Веласкес ҳикояси
    • Ёш болали бўлишига қарамай ўз бизнесини йўлга қўйган машҳур аёллар (фото)
    • Қизларини бўлажак қиролича ва миллионер хоним қилиб тарбиялаган собиқ стюардесса — Керол Миддлтон ҳикояси (фото)

    11.10.2021, 19:09   Изоҳ (0)   32159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳайратомуз 15 метрли тўлқинлар. Олимлар биринчи бор авжига чиққан довул «юраги»дан туриб уни видеога олди

    05.10.2021, 08:54

    Коронавирус ошқозоности бези ҳужайраларининг «тақдирини ўзгартириб юборади» — олимлар

    02.10.2021, 17:46

    Ер 500 йилдан кейин яшаш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолади — олимлар

    29.09.2021, 12:06

    Марсда учта кучли зилзила қайд этилди

    24.09.2021, 15:56

    Ўргимчаклардан қўрқишни енгиш усули пайдо бўлди. Бу борада смартфон ёрдам беради

    22.09.2021, 14:56

    Олимлар нима сабабдан кўп телевизор кўриш керак эмаслигини маълум қилди

    21.09.2021, 16:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қримда ҳарбий техникани суратга олган икки россиялик қўлга олинди

    Дунё | 30 июн, 17:00

    Шавкат Мирзиёев ёшларнинг турли соҳалардаги лойиҳалари, кашфиёт ва ютуқлари билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:59

    Деновда ЙТҲга учраган суд раиси 5 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:55

    Болливуд актрисаси Шефали Жаривала “ёшартирувчи” укол олганидан сўнг вафот этди

    Лайфстайл | 30 июн, 16:50

    Ўзбекистонда заргарлик соҳасидаги тадбиркорларга имтиёзлар берилди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:41

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    Хитой Япониядан денгиз маҳсулотларини сотиб олишни тиклайди

    Дунё | 30 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:16

    Шимолий Кореянинг биринчи хоними 17 ой деганда илк марта омма олдида кўриниш берди

    Дунё | 30 июн, 16:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.