• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ўзбек футболи учун ажойиб туҳфа

    Аввал хабар берганимиздек, «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан «Металлург» футбол клуби қошида Испаниянинг жаҳонга машҳур «Реал» (Мадрид) клуби билан ҳамкорликда, профессионал футболчиларни тайёрлаш тизимини ташкил этиш учун El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation болалар ва ўсмирлар футбол академияси ташкил этилди. Бугун ушбу академиянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирнинг расмий қисмида Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев, «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси, бош директор Рашид Пирматов, футбол академияси муассиси Зокиржон Холиқов, Испаниянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Карлос Мартинес, ўзбек футболи афсонаси Тўлаган Исоқов, Испания терма жамоаси ва Реал Мадриднинг собиқ футболчиси ва бу машҳур клубнинг ҳозирги элчиси Альваро Арбелоа, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқдилар.

    Улар мамлакатимизда футболга катта эътибор кўрсатилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, бекободликларни янги футбол академияси билан табрикладилар, Бекободдаги футбол академияси ишига омад тиладилар. Жаҳон чемпиони, икки марта Европа чемпиони Альваро Арбелоа, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва El Golazo компанияси муассиси Зокиржон Холиқов биргаликда рамзий тугмани босиб, футбол академиясини очиб беришди. Тантанали очилиш тадбиридан сўнг барча академиянинг бинолари, унда бунёд этилган шароитлар билан танишишга таклиф қилинди.

    Бу футбол академияси шаҳримиздаги бўш турган саноат касб-ҳунар коллежи биноси ўрнида ташкил этилган бўлиб, масканда футболчиларни тарбиялаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Академия учун ажратилган бинолар энг замонавий талаблар асосида таъмирланиб, пардозланди. Замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланди.

    Шундан сўнг Реал Мадриднинг собиқ футболчиси ва бу мазкур клуб элчиси Альваро Арбелоа, «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, ижрочи директор Дилшод Аҳмедов ва El Golazo компанияси муассиси Зокиржон Холиқовлар иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

    Кўтаринки кайфиятда ўтган анжуманда академия фаолиятига оид барча саволларга жавоб берилди. Анжуман якунида Альваро Арбелоа академияда ташкил этилган меҳмонлар китобига ўзининг тилакларини ёзиб қолдирди. Анжумандан сўнг Альваро Арбелоа академия тарбияланувчилари учун маҳорат дарсини ўтиб берди ҳамда тарбияланувчиларга ўзининг зарур тавсияларини берди. Тадбир сўнгида Альваро Арбелоа давлатимиз раҳбарининг спортга, айниқса футболни ривожлантиришга бўлган юксак эътиборини алоҳида таъкидлаган ҳолда, ушбу муҳташам футбол академиясини ташкил топишида ўз ҳиссасини қўшган барчага миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у академиянинг очилиш маросимида қатнашганлигидан мамнунлигини билдирди.

    Instagram

    Telegram

    YouTube

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    07.10.2021, 09:00   Изоҳ (0)   24988
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон тарихидаги илк Asian Sprint Triathlon Cup мусобақаси дам олиш кунлари бўлиб ўтади

    06.10.2021, 18:00

    Нарзулло Обломуродов: Экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишни кенг жорий этиш Экопартиянинг энг устувор вазифаларидан бири

    06.10.2021, 15:00

    Tashkent City’даги Boulevard турар жой мажмуасида хонадонларнинг квадрат метри 13 миллион сўмдан бошланади

    06.10.2021, 12:00

    VEON Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштиришда иштирокини фаоллаштиради

    06.10.2021, 09:00

    Мақсуда Ворисова Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди

    05.10.2021, 18:00

    Люкс Podium Italia’дан бошланади

    05.10.2021, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бемби: ўрмон даҳшати”. 2025 йил ёзида премераси бўлган триллерлар

    Кино | 16 август, 20:59

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.