Муҳаббат ҳар нарсага қодир! Япониялик малика Мако ҳаётидаги асосий одамдан воз кечмасликка ва локдаун муддати тугагандан сўнг у ўз ҳаётини оддий адвокат Комуро билан боғлашга қатъий қарор қилганини тасдиқлади.

Фото: Elle

Маълум бўлишича, улар 2021 йил 26 октябрда расман турмуш қуради, аммо тантанали маросимлар бўлмайди. Расмий рўйхатдан ўтилгандан сўнг улар фақат матбуот анжумани ўтказади. Иккиси ҳам 2021 йил охирида Нью-Йорк шаҳрига кўчиб кетиши кутилмоқда, у ерда жуфтлик император саройи ва унвонларидан узоқда ҳаёт кечиради.

Фото: Elle

Вазият куёвнинг мақоми билан эмас, балки унинг онаси – маликанинг бўлажак қайнонаси молиявий фирибгарликда айбланиши билан ёмонлашди. Бу ҳолат император оиласи учун ҳақиқий шармандаликка айланиб, жуфтликнинг оммавий қораланишига олиб келди ва уларнинг никоҳини уч йилга кечиктирди.

Фото: RTE

Шунингдек, Малика Мако император оиласи билан хайрлашгандан сўнг унга тегишли бўлган 150 миллион иенадан (тахминан 1,5 миллион доллар) воз кечди. Мако Иккинчи Жаҳон Урушидан буён оддий одамга турмушга чиқиш учун пул олмаган император оиласининг биринчи аёл аъзоси бўлади. Япония матбуоти хабарига кўра, яқинда келинга оғир руҳий касаллик ташхиси қўйилган, уни сарой шифокорлари «травматик стресс бузилишининг бир шакли» деб таърифлаган. Тўйидан уч кун олдин 30 ёшни қарши оладиган Мако император Нарухитонинг жияни. Мако ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи 2017 йил сентябрь ойида турмуш қуришини эълон қилганида, улар ҳали Токио халқаро христиан университетининг талабалари бўлган.