Учтепа тумани фавқулодда вазиятлар бўлими, туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва «Фарҳод» деҳқон бозори маъмурияти билан ҳамкорликда Ботулизм ва озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбир ташкил этилди.
4 октябрь куни ўтказилган тадбир давомида «Фарҳод» деҳқон бозорида хонадонда тайёрланган консерваланган тузлама маҳсулотларидан 12 килограмми истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланиб, улардан 10 килограмм бодринг тузламаси ва 2 килограмм консерваланган қалампир тузламаси йўқ қилинди.
Ботулизм ва озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишлар билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш бўйича «Фарҳод» деҳқон бозоридаги сотувчилар билан тарғибот тадбири ҳам ташкил этилди.
Бундан аввал Хоразмда хонадонида 230 кг истеъмолга яроқсиз гўшт сақлаб келган фуқаро аниқлангани, Қашқадарёда уйида эшакларни сўйиб сотиш билан шуғулланган шахсга суд ҳукми ўқилгани ҳамда Жиззахда бир оиланинг 3 нафар аъзоси консервадан заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)