• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: «Туркманистон билан яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш — Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши»

    Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев музокаралар самарали ва сермазмун бўлганини, давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг барча йўналишларини муҳокама қилганларини таъкидлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистон ва Туркманистон энг яқин қўшни, биродар мамлакатлар, вақт билан синалган ишончли дўст ва ҳамкорлар.

    «Туркманистон билан ҳамкорликда халқларимизнинг кўп асрлик дўстлиги, тарихий ва маданий ўхшашлиги, дини, маънавий қадрият ва анъаналари муштараклигига асосланган стратегик шериклик даражасига эришилганини юксак қадрлаймиз. Бугунги музокаралар натижалари ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилишимиз самимийлиги ва қатъийлигини яна бир бор яққол кўрсатди.

    Биродар Туркманистон билан яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини алоҳида таъкидламоқчиман», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбари Ўзбекистон–Туркманистон муносабатлари, айниқса савдо-иқтисодий соҳада ижобий суръат билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Кейинги йилларда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш уч баробар ортди. Пандемия оқибатларига қарамай, 2021 йилнинг ўтган даврида ўзаро савдо ҳажми йигирма беш фоизга ошди.

    Бундан ташқари, ташриф доирасида ўтган Ўзбекистон–Туркманистон иқтисодий форумида келишувлар ва қатъий шартномаларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёев бугун имзоланган чегараолди савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим, шунингдек, учинчи мамлакатларда келаётган импортнинг ўрнини Ўзбекистон ва Туркманистонда ишлаб чиқарилаётган ва икки мамлакат бозорларида талаб юқори бўлган рақобатбардош маҳсулотлар билан босишга доир келишув ўзаро савдони кўпайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

    Саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат, кимё, транспорт ва логистика соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

    Ҳудудлараро шерикликни фаоллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Чегарадош вилоятлар ўртасидаги мунтазам бевосита мулоқот ҳамда ҳар йили Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудлари форумини ўтказиш иқтисодий ҳамкорликни ўстиришнинг янги драйвери бўлиб хизмат қилиши борасида якдил фикр билдирилди. Бундай форматдаги илк учрашув келгуси йилда Хивада ўтказилади.

    Давлат раҳбарлари транспорт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидладилар. Ўзаро юк ташиш ҳажми ортганини қайд этиб, томонлар транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш учун бундан буён ҳам қулай шароитлар яратишга, шунингдек, шимол-жануб ва ғарб-шарқ йўналишларидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сув ресурслари ва экология мавзуси, иқлим ўзгариши масалалари мамлакатлар иқтисодиётлари учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев Сув хўжалиги масалалари бўйича Ўзбекистон–Туркманистон қўшма комиссияси ўз ишини бошлаганини мамнуният билан қайд этди.

    Музокаралар кун тартибидан минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳим ўрин эгаллади.

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланишига таъсир кўрсатаётган Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

    Шу маънода давлат раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини мунтазам асосда ўтказиб бориш ҳамда жорий йил 5–6 август кунлари Авазада ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш муҳим эканини таъкидладилар.

    Етакчилар минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

    Икки мамлакат маданий, илмий ва спорт доиралари ўртасидаги алмашинувларни давом эттириш, ёшлар учрашувлари ва форумларини ўтказиш, ёшлар ташкилотлари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди. Буларнинг барчаси биродар халқларимизни янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

    Томонлар тиббий дипломатиянинг мақсад ва вазифаларини биргаликда илгари суришга, мамлакатларимиз халқлари ва бутун минтақанинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзаро мувофиқлашга ёндашувни ишлаб чиқишга келишдилар.

    Президент Гурбангули Бердимуҳамедов музокаралар натижаларидан мамнун эканини билдирди, икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси юзасидан ишончли ва конструктив фикр алмашилганини таъкидлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ўзбекистон Туркманистоннинг муҳим савдо ҳамкорларидан биридир. Ўзбекистонга бу галги расмий ташрифнинг асосий мақсади – ҳурматли президент, менинг дўстим Шавкат Мирзиёевни, унинг раҳбарлигида мамлакатнинг давлат тизимида, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни мен қатъий қўллаб-қувватлашимни намойиш этиш», – деди Туркманистон президенти.

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга Туркманистон делегациясига кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик ва дўстона қабул учун миннатдорлик билдирди.

    Мавзуга доир:

    • Туркманистон президентини Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олиш маросими — суратларда
    • Шавкат Мирзиёев: «Афғон халқига зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттиришга тайёрмиз»
    • Кўксарой қароргоҳида Туркманистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)
    Бундан аввал Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 23 та ҳужжат имзолангани ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишгани ҳақида хабар берилганди.

    05.10.2021, 18:12   Изоҳ (0)   12112
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    05.10.2021, 17:41

    Бўстонлиқда 150 метр баландликдан тушиб кетган Spark’нинг ҳайдовчиси хавфсизлик камари сабаб омон қолди

    05.10.2021, 17:25

    Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 23 та ҳужжат имзоланди (фото)

    05.10.2021, 17:11

    Туркманистон президентини Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олиш маросими — суратларда

    05.10.2021, 16:42

    Тошкентда айрим автобусларнинг қатнов йўналиши вақтинча ўзгарди

    05.10.2021, 16:13

    Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишди

    05.10.2021, 15:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.