• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тарқоқ дард

    1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистонда мамлакат мустақиллиги рамзларидан бири — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. 2020 йилдан бошлаб бу сана Ўзбек тили байрами сифатида нишонланмоқда. «Дарё» ушбу сана муносабати билан октябрни «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилади ва ой давомида ҳар куни тил масаласида турли йилларда қилинган ва ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган чиқишлар, нутқлар, мақолаларни қайта чоп этади.

    Тошкентдаги Ҳамза номли ўзбек драма театри (ҳозирги Аброр Ҳидоятов номидаги драма театри), 1937—1939 йиллар. Бино пештоқига ўзбек ва рус тилларида «Яшасин шаклан миллий, мазмунан социалистик маданиятимиз» деб ёзилган шиорлар осилган.

    Тошкентдаги Ҳамза номли ўзбек драма театри (ҳозирги Аброр Ҳидоятов номидаги драма театри), 1937—1939 йиллар. Бино пештоқига ўзбек ва рус тилларида «Яшасин шаклан миллий, мазмунан социалистик маданиятимиз» деб ёзилган шиорлар осилган.
    Фото: Telegram / @tashkent_retrospective

    Тарқоқ дард

    Яқинда телевизордаги бир кўрсатувда рус йигити ўзбек тилида гапирибди. Болаларим ҳовлиқиб хабар қилишди: «Дада, юринг, ўрис киши ўзбекча гапиряпти!». Маҳаллада ўсган йигит экан, тутила-тутила бир-икки оғиз сўз айтди. Атрофида тўрт-беш одам маҳлиё. Худди ажойиботни томоша қилгандек! Мўъжиза! Мен уларни танийман. Унча-мунча таниқли кишилар.

    Аҳвол шу экан, халқлар дўстлигию байналмилалчиликдан лоф уриб нима қилдик?!

    Уни кўриб, кимдир қувонган бўлса қувонгандир, менинг энсам қотди. Аввало, бу манзаранинг ночорлиги! Қолаверса, одамлар олис Африкадаги йўқолиб бораётган камсонли қабилаларнинг тилини ўрганяпти-ку!

    * * *

    Ўзбек тили давлат мақомини олса, бошқа тиллар (тўғрироғи, рус тили дейилмоқчи!) камситилмайдими? Савол туғилади: рус тили ҳукмрон бўлиб келган шунча вақтдан бери бошқа тиллар камситилмаганмиди?!

    Бундай шубҳаю ваҳималар беҳуда. Ўзбек халқининг феъли маълум: миллий бағриторлик унга ёт — у ҳеч қачон бошқа бир миллатни камситиб ё хўрлаб қўймаган. Дейлик, бугундан эътиборан республикада рус тили тақиқлаб қўйилди, лекин шахсан мен ҳар қанақа таҳдид остида бўлмасин, рус тилида ўқишни канда қилмасдим. Негаки, бу тил менга дунёни очди, шу тил туфайли мен улуғ рус адабиётини танидим. Рус тили мен учун маънавий бир эҳтиёжга айланган. Мен шу халқнинг вакили бўлсам, халқим ҳам мен кабилардан иборат. Бинобарин, боягидек фитнаомуз хавотирларга ҳожат йўқ.

    Тилингиз, халқингиз ҳақида қайғургудек бўлсангиз, дарров бурчакдан биров писанда отади: «Миллатчи! Миллий қобиғига ўралиб қолган. Халқ номидан гапиришга ким рухсат берди сизга?». Жавоб берай: сизга ким рухсат берди? Мен-ку, яхшими-ёмонми, шу халқнинг бир фарзандиман. Сизга ўхшаб, унинг манфаатларини мансаб курсисию ҳар хил имтиёзларга алмаштирганим йўқ. Мен доим халқнинг орасидаман. Шундай экан, қайси биримиз халққа яқинроқмиз — сизми, менми?

    Халқнинг номидан сўзлашга унинг тепасида ҳукм юргизаётган эмас, унинг орасида юрган одам ҳақли!

    Лекин шундай одамни ҳам тезда топа қолишади. Бирор заводданми, бирор фермаданми. Аслида, ўша кишини холи учратиб, деворга тирасангиз, «Э, мен бола-чақа боқишим керак, ака! Менга икки кило гўшт керак», дейди. Кимнинг ноғорасига ўйнаганини билмайди.

    Бунақа тўтиқуш зиёлилар орасидан чиқса-чи? Руслар унақаларни «националний нигилист» дейди. «Ўзингдан чиққан бало». Менимча, бунинг таржимаси шундай.

    * * *

    Бу мулоҳазалар кечикиб ёзилмоқда, ҳаддан ташқари кечикиб. Негаки, улар кўнгилда туғилганига кўп йиллар бўлди — рус тилини ўрганиш зарурати туғилганидан бери бор. Дастлаб улар инжиқ саволлар (энди билсам, мантиқли экан) тарзида туғилди, кейин эса ижтимоий муҳитнинг қатъий жавоблари остида кўмилиб кетди.

    Ғафлат йилларида, карахтлик йилларида бунга кўникдик. Мантиқ қидирмасликка, мантиқсиз тартиботга ўргатилдик. Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ. Ўйнашмагил арбоб билан — арбоб урар ҳар боб билан. Ва ҳоказо.

    Бу мулоҳазалар кечириб бўлмас даражада кечикиб ёзилди: чунки бу орада тилларнинг тугуни ечилди, дилларнинг қулфи очилди. Ижтимоий фаол ҳамкасабаларимиз матбуотда бўлсин, турли-туман минбарларда бўлсин, бу борада кўплаб фикр-мулоҳазаларини баён этишди. Гўё айтилмаган гап қолмади. Мунозара устига мунозара, муҳокама устига муҳокама. Комиссия, митингбозлик, чақириқу шиорлар, расмий ташкилотларнинг танбеҳи, таҳдиди... Ҳолбуки, шу даҳмазаларга ҳожат бормиди?

    Бор экан-да! Мантиқ туйғуси, мустақил фикрлаш йўқ — фикрий қарамлик ҳукмрон муҳитда бунга ҳамиша зарурат ҳозир. Миллий ифтихор, маданий қадриятлар унутилган жойда доим бўлаверади.

    Хўш, нимани кутяпмиз унда? Юқоридан ижозат бўлишиними? Ахир, биз миллий суверен республикамиз-ку! Бизнинг қонун чиқарадиган ўз Олий Советимиз бор-ку!

    «Бошқа халқларга нисбатан камситиш бўлмасмикан?..». Бу ўринда гап бошқа халқлар эмас, рус халқи, рус тили устида бораётир! У ҳолда етмиш йиллардан бери ўзбек халқи, ўзбек тили камситиб келинаётган экан-да? Социалистик жамиятда-я?! Демократия, халқлар дўстлиги, халқлар тенглиги шиору байроқ қилинган мамлакатда! Э, адолатингга балли!..

    Эркин Аъзам, 1988 йил
    («Эрталабки хаёллар» тўпламидан олинди)

    01.10.2021, 22:22   Изоҳ (0)   47732
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда ўзини прокуратура ходими деб таништириб, одамларни чув туширган собиқ ИИБ ходими ва унинг шериги қўлга олинди

    01.10.2021, 21:56

    Биз ким ва нималардан қўрқамиз?

    01.10.2021, 21:14

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида шифохоналар камлиги маълум бўлди

    01.10.2021, 19:25

    Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 10 мингта иш ўрни таклиф этилди

    01.10.2021, 18:36

    Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати 2–3 октябрь кунлари вақтинча тўхтатилади

    01.10.2021, 18:15

    Термизлик бу ўқитувчи уйидан 300 км узоқдаги икки мактабда дарс беради, кунора 28 км пиёда юришга мажбур. Аммо ваъда қилинган қўшимча ҳақни ололмайди — чунки тоифа...

    01.10.2021, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.