• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Мода оламининг қироли Жанни Версаче қандай қилиб ҳашамат ва бойлик рамзига айланди? (фото)

    Ўтган асрнинг 90 йилларидаги либослар Жанни Версаченинг ишлари жамиятда юқори мавқега эга бўлганининг белгиси эди. Айнан у дунёга ўша даврнинг иккита ёрқин рамзи — малина рангли пижак ва пошнали пойабзал билан бирлаштирилган леггинсни урфга киритган. У коллекцияларида занжир ва металл тўрлар, олтин билан қопланган элементлар, қора тери, тўғноғич ва брош аксессуарлардан фойдаланишни яхши кўрарди. 90 йилларда бу элементларсиз гардеробни тасаввур қилишнинг иложи йўқ эди ва гарчи баъзи одамлар учун Версаче номи қўполлик билан синоним бўлса-да, у мода оламининг қироли ҳисобланган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Versace оилавий бизнеси

    Жованни Мария Версаче 1946 йил 2 декабрда Италия жанубидаги кичик шаҳарчада туғилган. Унинг онаси профессионал тикувчи бўлиб, ательега эгалик қилган. Шунинг учун Жанни болалигидан тикувчиликни ўрганди ва 9 ёшида биринчи либосини яратди. Ота-оналар ўғлининг меъмор бўлишини хоҳлади, лекин 18 ёшидан у онасининг студиясида ишлади ва 26 ёшида у Миланда яшай бошлади. Мода пойтахтига кўчиб ўтгач, Жанни укаси ва синглисини у ерга кўчишга кўндирди. 1978 йилда Versace мода уйи ташкил этилгач, катта акаси Санто маъмур ва молиявий директор вазифасини ўз зиммасига олди, унинг севимли синглиси Донателла эса фотосессияларга, кейин эса Versus ёшлар гуруҳига раҳбарлик қилди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Мода уйининг рамзи

    Жанни ёшлик чоғида қадимий санъатни ўрганган, шунинг учун мода уйининг тимсоли сифатида юнон мифологиясидан Медуза Горгон танланган, унинг нигоҳи одамни тошга айлантиради. Фақат Версаче сочлар ўрнига илонли қўрқинчли горгонни эмас, балки бошида чиройли жингалаклари бўлган Горгон Ронданинини афзал кўрди. Одамлар ҳайратдан қотиб қолган гўзал аёлнинг боши бренднинг рамзига айланди. Ўзининг жозибаси билан Медуза жойида жанг қилиши керак эди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Жозибадорлик, ноодатийлик ва ҳашамат

    Gianni Versace бренди остидаги биринчи тўплам мода уйи ташкил этилган йили чиқарилган. Кийимларга панк маданияти ва эстрада санъати элементлари, кўплаб ялтироқ, чарм, босма чизмалар ва ёрқин принтлар ҳамроҳлик қилган. Кейинчалик Жанни ҳайвонлар ва юлдузли осмон тасвирларини, портретларни, ўсимликларни ва турли ёзувларни фаол ишлатган. Қоплонлар, меандрлар, қадимги Рим амфоралари ва худолар, арава ва боғларнинг тасвирлари битта кийимда бирлашиши мумкин эди. Шундай қилиб Версаче Калабриянинг жонли табиати, антик давр ва тарихий ёдгорликлар ҳақида сўзлар эди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    1982 йилда Версаче аёллар куз-қиш коллекцияси учун «L’Occhio d’Oro» мукофотини олди. Унда «металл кийим» тасвирланган. Дизайнер кийим ва аксессуарлар яратишни бошлаган металл тўр жуда оғир эди, кўйлакнинг вазни 8 килограммга етган. Кейин у Германиядан янги материал яратиш устида ишлаган мутахассисларни жалб қилди. Жараён бир неча ой давом этди, аммо натижада алюмин ва жездан бўлган янги мато пайдо бўлди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Нью-Йоркка биринчи марта 1991 йилда ташриф буюрган дизайнер 60 йилларнинг охирида Энди Уорхол томонидан яратилган Мэрилин Монронинг портрети кўринишидаги босма нусхада ноёб нарсалар тўпламини яратди.

    Юлдузлар ва энг яхши моделлар

    «У супермоделларни ва шоуларда олдинги қаторда ўтирган юлдузларни тушуниб, модани халқаро медиа-платформага олиб чиқди», — дейди American Vogue журналининг бош муҳаррири Анна Винтур Версаче ва машҳурлар ҳақида. Қўшиқчи Элтон Жон мусиқа ёзишдан хурсанд эди, мусиқа остида моделлар шоҳсупага кўтариларди. Шунингдек, у юлдузларни реклама фотосессияларида иштирок этишга таклиф қилган биринчи дизайнерлардан бири. Фақат энг яхшиларини суратга олган: Мадонна, Принс, Деми Мур ва ҳатто Сильвестр Сталлоне.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Жанни Версаче «топ модель» атамасига ҳам эгалик қилади. Моделлар учун катта тўловларни ёзишни бошлаган Жанни ва Донателланинг ёрдами билан Линда Эвангелиста, Наоми Кэмпбелл, Клаудия Шиффер, Синди Кроуфорд, Ҳелена Кристенсен даврнинг юлдузига айланди. 1991 йилда ҳар бир замонавий қиз уларни исмидан биларди. Вақт ўтиши билан улар нафақат севимли моделларга, балки оилавий дўстларга ҳам айланди.

    Майами вилласидаги қотиллик

    Қотилликдан олти ой олдин Жанни Версаче ноёб касаллик — ички қулоқ саратони билан икки йиллик курашдан сўнг компанияга қайтди. У яна мода оламида етакчи ўринни эгаллашда давом этди, Версаче ўз брендини дунё миқёсида танитишга муваффақ бўлди. Сотиш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    1997 йил 15 июлда кетма-кет қотиллик қилган Эндрю Кьюнанен Майамидаги вилласида ёлғиз сайр қилиб юрганида Жаннининг бошидан иккита ўқ отди. Версаче қурбонлар рўйхатида биринчи эмасди. Полиция Кюнаненнинг уйини қуршаб олганида, жиноятчи ўз жонига қасд қилган эди. Жанни Версаче вафотидан сўнг мерос опа-сингил Донателла ва жияни Аллегра Версачега ўтди.

    Мавзуга доир:

    • Мода тимсоли 100 ёшда: 97 ёшида модель бўлган Айрис Апфель билан боғлиқ қизиқарли фактлар

    28.09.2021, 20:59   Изоҳ (0)   20563
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суратга олиш жараёнида ҳаётдан кўз юмишига бир лаҳза қолган Болливуд юлдузлари

    27.09.2021, 15:55

    Стинг, Эминем, Тимберлейк: Ўзини кинода синаб кўрган хонандалар

    27.09.2021, 09:56

    Пул ёки шон-шуҳрат истаги: ўғирлаб кетилган юлдузлар (фото)

    26.09.2021, 23:45

    Instagram: Қизалоғини туғруқхонадан олиб чиққан Воҳиджон Исоқов, Юлдуз Усмоновадан янги қўшиқ, ДХХ ходимларига санъаткорлар туҳфаси

    26.09.2021, 22:39

    Қизларини бўлажак қиролича ва миллионер хоним қилиб тарбиялаган собиқ стюардесса — Кэрол Миддлтон ҳикояси (фото)

    26.09.2021, 17:50

    Кэтрин Зета-Жонс 52 ёшда: Актриса қандай қилиб ёшлик ва гўзаллигини сақлашнинг уддасидан чиққан?

    26.09.2021, 13:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.