Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: ЎФА

Октябрь ойи аввалида миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!