• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ҳушёр бўлинг: Инкор қилмаслик керак бўлган қандли диабетга хос симптомлар

    95 фоизгача кузатиладиган иккинчи даражали қандли диабетда организм инсулинни самарали ишлата олмайди. Ҳужайралар инсулинга нисбатан сезувчанлигини йўқотади. Натижада қондаги шакар миқдори (глюкоза) кўтарилади. Бу эса ўз навбатида буйраклар, асаблар, юрак, қон томирлар ва кўз билан боғлиқ муаммо кузатилишига сабаб бўлади. Ортиқча вазн, кам ҳаракатлилик, шунингдек, наслий мойиллиги борларда касалликнинг келиб чиқиш хавфи юқори бўлади. Беморлар кўпинча эътибор бермайдиган ва ҳатто шифокорлар эътиборидан ҳам четда қоладиган қандли диабетга хос аломатлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Фото: Freepik

    Фото: Freepik

    Милкларнинг яллиғланиши

    2017 йил BMJ Open Diabetes Research & Care журналида эълон қилинган тадқиқотда аниқланишича, милкларнинг яллиғланиши иккинчи даражали қандли диабетга хос, ҳаммага ҳам маълум бўлмаган, аммо етарлича кенг тарқалган аломат ҳисобланади. Милкида яллиғланиш ҳамда қонаш кузатилган беморларда аксарият ҳолларда қандли диабет, шунингдек, диабетдан аввалги ҳолатлар аниқланган. Милкда оғриқ, қонаш ва яралар кузатилганда эндокринологга бориш ёки қандли диабетга қон топшириш тавсия қилинади.

    Пигмент доғларнинг пайдо бўлиши

    Қандли диабети бор беморларда шифокорлар кўпинча тери рангининг ўзгаргани ва тўқ бўлиб қолганини пайқади. Қора акантоз деб номланадиган ўзгаришлар қўлтиқ ости соҳаси, бўйин ва тананинг бошқа қисмларида кузатилиши мумкин. Аксарият ҳолларда уларнинг пайдо бўлиши ҳужайраларнинг инсулинга сезувчанлиги йўқолиши сабаб бўлади. Акантознинг пайдо бўлиши ҳамиша ҳам иккинчи даражали қандли диабетга хос бўлавермайди. Бунга поликистоз ёки қалқонсимон без фаолияти билан боғлиқ муаммолар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

    Оёқнинг санчиб оғриши

    Оёқнинг санчиб оғриши ҳам баъзида иккинчи даражали қандли диабет билан боғлиқ бўлади. Қўл ва оёқлардаги нервларнинг шикастланиши мазкур касаллик жадаллашишига хос оқибатлардан саналади. Оқибатда қўл ва оёқдаги сезувчанлик билан боғлиқ муаммо кузатилади. Оғриқ кузатилиши, увушиб қолиш сингари аломатларнинг доимий равишда кузатилиши шифокорга боришга жиддий сабаб бўла олади. Бу нафақат қандли диабет, балки паришонхотир склероздан ҳам дарак бериши мумкин.

    Кун давомида уйқу босиши

    100 минглаб иштирокчиларни кузатган олимлар иккинчи даражали қандли диабет сингари сурункали касалликлар кучли чарчоқни келтириб чиқаришини аниқлаган. Касаллик одамни шунчалик ҳолдан тойдирганидан, кун давомида уйқу босиши кузатилади. Қолаверса, ҳаддан ортиқ лоҳаслик ва кун давомида мизғиб олиш истагининг пайдо бўлиши уйқу депривацияси — хуррак отиш ёки апное билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Маълум бўлишича, апное иккинчи даражали қандли диабетнинг пайдо бўлиш хавфини орттиради. Умуман олганда доимий равишда фаол бўлиб туриб бирданига бўшашиб, ҳолсиз ҳис қилиш ва уйқу босиши кузатилганда иккиланиб ўтирмасдан дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

    Кўришнинг хиралашиши ва эшитиш билан боғлиқ муаммо

    Кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммолар, қандли диабетда кузатиладиган нервларнинг шикастланиши сабаб кузатилади. Агар вақтида зарур чоралар кўрилмаса, муаммо жиддийлашиб одам кўр бўлиб қолиши мумкин. Агар сизда ҳам бундай муаммо кузатилаётган бўлса нафақат кўз шифокори, балки моддалар алмашинувини текширадиган мутахассисга ҳам мурожаат қилиш керак. Иккинчи даражали қандли диабет нафақат кўриш, балки эшитиш билан боғлиқ муаммолар кузатилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Қанд миқдорининг доимий кўтарилиши эшитишга жавоб берадиган нервларни ҳам шикастланишига сабаб бўлади. Бу ва бошқа муаммолар кузатилганда бефарқ бўлманг, шифокорга бориб текширтиринг.

    Мавзуга доир:

    • Болаларда қандли диабетнинг 7 та дастлабки симптомлари
    • Инсульт, қандли диабет ва гипотиреоз: юздаги ўзгаришларга қараб аниқлаш мумкин бўлган касалликлар
    • Диетологлар ҳар куни ейишни тавсия қиладиган 12 маҳсулот

    26.09.2021, 11:55   Изоҳ (0)   29040
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима учун гуручни қайта иситиб бўлмайди?

    25.09.2021, 19:55

    Буйраклар саломатлиги учун фойдали бўлган 5 та маҳсулот

    24.09.2021, 20:56

    Ёшлик ва гўзаллик учун: А ва E витаминларининг организмга фойдаси

    23.09.2021, 15:46

    Гастрит орттириб олмаслик учун воз кечиш керак бўлган 7 маҳсулот

    21.09.2021, 17:55

    Ота-оналар диққатига: чақалоқларда учровчи бўғим дисплазияси сабаблари ва белгилари

    19.09.2021, 15:54

    Организмда сафро турғунлигининг белгилари ва даволаш чораси

    19.09.2021, 11:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.