News cover

Япония ўзбекистонликлар билан аниме яратишни йўлга қўяди

Ўзбекистонда илк бор Япония иштирокида анимация ва компьютер графикаси соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш дастури йўлга қўйилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, вазирлик ҳамда Япониянинг ELF-IN Co., Ltd компанияси ўртасида анимация ва CG саноатини ривожлантириш, шунингдек, малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган англашув меморандуми имзоланган. Ҳамкорлик доирасида анимация соҳасида етук мутахассисларни тайёрлаш учун 700 минг доллардан ортиқ грант ажратилиши кутилмоқда.

Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги

Музокараларда иқтидорли ёшлар учун юқори даромадли иш ўринларини яратиш, юмшоқ кўникмаларни ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, масофавий хизматларни кенгайтириш ҳамда рақамли хизматлар экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Ҳамкорлик доирасида Япония бозори учун йўналтирилган анимация таълими йўлга қўйилиши, етакчи япон мутахассислари жалб этилиши, компаниянинг Ўзбекистондаги шўба корхонаси очилиши ва юқори маошли иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Шунингдек, миллий ўзбек аниме маҳсулотларини яратиш ва уларни халқаро бозорларга олиб чиқиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.

Фото: Рақамли технологиялар вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида япон маданиятига бағишланган “Жапанистан” маданий марказини (аниме-кафе, япон ресторани, савдо ва бизнес мулоқот майдонлари) ташкил этиш ҳамда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, таржима ва локализация соҳаларида маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш белгиланган.

Бугун, 17:29

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: